Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.06.2016 йилдаги 209-сон
Kuchga kirish sanasi
27.06.2016
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 01.01.2017 санаси ҳолатига | Ҳужжат 17.08.2019 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг |
қарори | қарори |
Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида | Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида |
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини сифат жиҳатидан юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: | Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини сифат жиҳатидан юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: |
1. 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин. | 1. 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин. |
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. | 2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. |
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин. | 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2016 йил 16 июнь, | 2016 йил 16 июнь, |
209-сон | 209-сон |
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон қарорига ИЛОВА | Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон қарорига ИЛОВА |
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар | Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар |
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 24-25-сон, 195-модда) 1-илованинг 12-бандида: | 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 24-25-сон, 195-модда) 1-илованинг 12-бандида: |
а) иккинчи хатбошидаги «20 июндан 20 июлгача» ва «20 июндан 15 июлгача» сўзлари тегишли равишда «15 июндан 15 июлгача» ва «15 июндан 10 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин; | а) иккинчи хатбошидаги «20 июндан 20 июлгача» ва «20 июндан 15 июлгача» сўзлари тегишли равишда «15 июндан 15 июлгача» ва «15 июндан 10 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин; |
б) йигирманчи хатбошидаги «21» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин. | б) йигирманчи хатбошидаги «21» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин. |
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 11 июлдаги 205-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2012 й., 7-сон, 51-модда) 1-иловада: а) 4-банддаги «20 июндан 20 июлгача» ва «20 июндан 15 июлгача» сўзлари тегишли равишда «15 июндан 15 июлгача» ва «15 июндан 10 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин; б) 10-бандаги «21» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин. | |
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2014 й., 6-сон, 58-модда) иловада: | 3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2014 й., 6-сон, 58-модда) иловада: |
а) 41-банднинг биринчи хатбошидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин; | а) 41-банднинг биринчи хатбошидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин; |
б) 53-банднинг иккинчи хатбошидаги «9» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин; | б) 53-банднинг иккинчи хатбошидаги «9» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин; |
в) 57-банддаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин; | в) 57-банддаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин; |
г) Низомга 2-илованинг «Бажариш муддатлари» устунида: | г) Низомга 2-илованинг «Бажариш муддатлари» устунида: |
«III босқич» позициясидаги «2. 30 июнгача» ва «4.30 июлгача» сўзлари тегишли равишда «2.25 июнгача» ва «4.25 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин; | «III босқич» позициясидаги «2. 30 июнгача» ва «4.30 июлгача» сўзлари тегишли равишда «2.25 июнгача» ва «4.25 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин; |
«IV босқич» позициясидаги «30 июнь», «4 июлгача», «10 июль» ва «15 июль» сўзлари тегишли равишда «25 июнь», «30 июнгача», «5 июль» ва «10 июль» сўзлари билан алмаштирилсин; | «IV босқич» позициясидаги «30 июнь», «4 июлгача», «10 июль» ва «15 июль» сўзлари тегишли равишда «25 июнь», «30 июнгача», «5 июль» ва «10 июль» сўзлари билан алмаштирилсин; |
д) Низомга 3-илованинг 1-бандидаги «4 июль» ва «5 июлда» сўзлари тегишли равишда «30 июнь» ва «1 июлда» сўзлари билан алмаштирилсин. | д) Низомга 3-илованинг 1-бандидаги «4 июль» ва «5 июлда» сўзлари тегишли равишда «30 июнь» ва «1 июлда» сўзлари билан алмаштирилсин. |