1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2804]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 16 июндаги 199-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2804-3, 17.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сон «Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 20 майдаги 74-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2366, 2012 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 237-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. АХМЕДБАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 16 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 16 майдаги 79-сон буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш (бундан буён матнда ҳисобга олиш деб юритилади) ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун — ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийларга, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) (бундан буён матнда ТШИИБ деб юритилади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар, шунингдек мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчиларидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхаси.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, нотариал тасдиқланган турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёхуд ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Бунда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг оила аъзолари (эр, хотин, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари, фарзандликка олинганлари) фуқаронинг оила аъзолари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишлари керак;
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда нотариал тасдиқланган турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
(4-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли турар жой майдонига вақтинча ҳисобга олиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқаро «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқаронинг аризасини мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, уларни ўрганиб чиқади ҳамда шу куннинг ўзида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини (бундан буён матнда қайд варағи деб юритилади) беради.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт ёки ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади. Қайд варағидаги маълумотлар ТШИИБ МваФРБнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТШИИБ МваФРБ инспектори қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқарога қайд варағи беришдан аввал унинг қидирувда эмаслигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнларда ИИВ деб юритилади) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (бундан буён матнларда МваФРББ деб юритилади) «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизимига фуқаро ҳақидаги маълумотларни киритиб, уларни тизим орқали автоматик тарзда ИИВ Ахборот марказининг маълумотлар базасидан текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув натижаси юзасидан фуқаро қидирувда бўлганлиги ҳолати аниқланган тақдирда ИИВ Ахборот маркази ушбу ҳолат бўйича ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси ва ИИВ МваФРББга хабар беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар ўқиш даврига (таълим давомийлигини назарда тутувчи муддатга) ҳисобга олинади. Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий ТШИИБ МваФРБга тақдим этилади. Агар фуқаро олий таълим муассасасига қабул қилинган бўлса, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ҳам юборилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган ТШИИБ МваФРБни хабардор қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда фуқаро ҳисобга олинган ТШИИБ МваФРБга шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши сабабларини кўрсатиб, қайд варағининг дубликатини расмийлаштириб бериш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқаронинг қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганлиги юзасидан ёзган аризасини қабул қилиб, аризада кўрсатилган манзилда ушбу фуқаронинг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаронинг аризада кўрсатилган турар жойда ҳисобга олинганлиги тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида қайд варағининг дубликати расмийлаштириб берилади ва Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобининг «изоҳ» устунига «дубликат» деб қизил рангда ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. ТШИИБ МваФРБ инспектори тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб, бу ҳақда Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобига тегишли ёзув киритади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. ТШИИБ МваФРБ инспектори шу куннинг ўзида қайд варағида кўрсатилган муддатга янги қайд варағини расмийлаштириб беради ва эски қайд варағини фуқаронинг олдинги ҳисобга олинган жойи бўйича ТШИИБ МваФРБга юборади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро ҳисобга олинган муддат давомида қайта ҳисобга олинганлиги тўғрисида бир кунлик муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ Манзил-маълумотлар бюросига хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Фуқаро паспортини алмаштирганлиги ҳақида мурожаат қилса, бу ҳақда қайд варағига қўшимча ёзув киритилади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича қайта ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш фуқаронинг вақтинча яшаб турган жойидаги ТШИИБ МваФРБ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро қайд варағи муддати тугашидан камида ўн беш кун олдин вақтинча яшаб турган жойидаги ТШИИБ МваФРБга мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар (иккинчи хатбошисида кўрсатилган аризадан ташқари) билан бирга мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда қайта ҳисобга олиш тўғрисида ариза тақдим этади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича қайта ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобига кирим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текширади ҳамда ўрганиш якунлари бўйича ўн беш кун мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижобий қарор қабул қилинганда ТШИИБ МваФРБ инспектори бир сутка мобайнида ариза берувчини хабардор қилади ва белгиланган тартибда фуқарога қайд варағини такроран расмийлаштириб беради, салбий қарор қабул қилинганда эса — ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ички ишлар органи томонидан белгиланган муддатда Тошкент шаҳридан ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқни бузишлар содир этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида қайта ҳисобда туриши рад этилган тақдирда, ТШИИБ МваФРБ инспектори томонидан мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тузилади, ушбу хулоса ТШИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланади, хулосада рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобда туришни қайта расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғмажилдларга тикилади ва ТШИИБ МваФРБда икки йил давомида сақланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинган фуқаролар тўғрисида ўзаро маълумотлар алмашиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олингандан сўнг ТШИИБ МваФРБ инспектори мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада фуқаронинг келиш варақасини тўлдиради ҳамда унинг биринчи нусхасини бир сутка мобайнида Тошкент шаҳар ИИББнинг Манзил-маълумотлар бюросига юборади. Келиш варақаларининг иккинчи нусхаси ва уларнинг рўйхати ҳафтада бир марта тегишли ТШИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимига (бўлинмаси, гуруҳи) (бундан буён матнда ҲПБ деб юритилади) ишда фойдаланиш учун юборилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. ИИВ МваФРББ ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) уларнинг доимий яшаш жойи бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБлари фуқаронинг доимий яшаш жойидаги ТШИИБ ҲПБга фуқаронинг Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълум қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳар ой якуни бўйича турган жойи бўйича ҳисобга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар кейинги ойнинг 3-санасига қадар ТШИИБ МваФРБ томонидан мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБга тақдим этилади. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБ эса, ўз навбатида, маълумотларни жамлаб ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ИИВ МваФРББга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТШИИБ МваФРБ берилган қайд варақлари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда ТШИИБ ҲПБга тақдим этиши шарт.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишлари устидан назоратни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тошкент шаҳар ИИББваТошкент вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида уларнинг масъул ходимлари ҳар чоракда ТШИИБ МваФРБ томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва ТШИИБ МваФРБ ходимлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. ИИВ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида ИИВ МваФРББ масъул ходимлари бир йилда камида икки маротаба Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБлар ва ТШИИБ МваФРБлари томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Қайд варағини тайёрлаш ва ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қайд варақлари ҳимояланган махсус бланкада «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан 120х80 мм ўлчамда тайёрланади, серия (Тошкент шаҳри учун «ТSh» серия, Тошкент вилояти учун «ТV» серия) ва тартиб рақамига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд варақлари бланкалари ИИВ МваФРБ томонидан Тошкент шаҳар ИИББва Тошкент вилояти ИИБга, Тошкент шаҳар ИИББва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБ томонидан тегишли ТШИИБ МваФРБларга тарқатилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд варақларининг ҳисоби ИИВ МваФРБ, Тошкент шаҳар ИИББваТошкент вилояти ИИБ МваФРБда мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китобида юритилади.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қайд варақлари бланкалари ТШИИБ МваФРБлари раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китобига қайд қилиниб, уларнинг қатъий ҳисоби юритилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун ТШИИБ МваФРБ инспекторига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТШИИБ МваФРБ инспекторлари хизматда фойдаланиш учун олган қайд варақларини белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 августдаги 217-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2804-1, 21.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 10/18/2804-1/1952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Мазкур Йўриқнома назарда тутилган аризалар фуқаронинг ўзи, ишончли вакили, вояга етмаганлар учун қонуний вакили (ота-онаси), шунингдек фуқаронинг васийси (ҳомийси) томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Турар жой бўлмаган биноларга фуқароларни ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида доимий пропискада турган фуқаро Тошкент шаҳри ёхуд Тошкент вилояти ҳудудидаги бошқа манзилда яшаган тақдирда, уни мазкур турар жойда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳмонхоналар, санаторийлар, даволаниш масканлари, дам олиш уйлари, сайёҳлик базалари, кемпинглар ва шу каби муассасалар фуқаролар келган пайтдан бошлаб келиш манзил варақасини тўлдириб, уларни бир кун ичида Тошкент шаҳар ИИББнинг Манзил-маълумотлар бюросига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокурор И. АБДУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲОБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилган йили ____________Туғилган жойи _______________________________________________________
Мен (оила аъзоларим билан бирга), 20__йил «___» ____________дан ҳозирги кунга қадар танишим(қариндошим)_________________нинг қуйидаги манзилдаги:_____________туман (шаҳар),______________кўча___(квартал) ______уй, ______корпус ________хонадон бўйича ҳисобга олинган эдим.
Менга (оила аъзоларимга) юқорида кўрсатилган манзил бўйича қайд варағи берилган эди. Ҳозирги кунда мен (оила аъзоларим билан бирга) қуйидаги манзилга:___________________туман (шаҳар),______кўча___(квартал) _____уй, _____корпус ______хонадонга яшаш учун ўтганлигим сабабли, мени (қуйидаги оила аъзоларим билан бирга) мазкур манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман.
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Қаердан келди
Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. _____________________________________________________________