Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2023 06.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2282-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 06.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2282-4
Kuchga kirish sanasi
13.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2023
Ҳужжат 13.06.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2282-4]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 ноябрдаги 84-сонли ««Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2282-9, 07.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 11 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома унинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган маълумотлари асосида расмийлаштириладиган Тўланган суғурта бадалларини ҳисобга олиш карточкаси асосида берилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «(меҳнат дафтарчаси, архив маълумотлари ва ташкилот томонидан тақдим этилган маълумотномалардан ташқари)» деган сўзлар «(меҳнат дафтарчаси, архив маълумотлари, ташкилот томонидан тақдим этилган маълумотномалар, якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи маълумотномалар ва солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияларидан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«пенсияни тайинлаш тўғрисидаги аризани пенсия тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «тўлаш тўғрисидаги» деган сўзлар «тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инспектор ариза берувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ва шахсий жамғарилиб борадиган пенсия ҳисобварағига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Акциядорлик-тижорат Халқ банки билан ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ариза берувчининг иш стажи, иш ҳақи ва ҳисобланган суғурта бадаллари суммасини ўзаро солиштиради.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 22-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«24. Пенсия гувоҳномасини олиш учун шахс Пенсия жамғармаси бўлимига иккита фотосурат тақдим этади, шундан биттаси гувоҳномага, иккинчиси эса пенсия йиғмажилди олди қисмининг ички томонига елимланади. Пенсия гувоҳномасининг берилиши пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китобида (мазкур Йўриқноманинг 18-иловаси) қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия гувоҳномаси йўқолган тақдирда, гувоҳноманинг дубликати берилади. Дубликатга йўқолган пенсия гувоҳномасининг рақами берилади, дубликатнинг қайд этиш рақами эса пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китобига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни олганлиги тўғрисидаги маълумотнома пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномаларни рўйхатга олиш китобига шахснинг маълумотнома олганлиги тўғрисидаги имзо қўйилиши орқали берилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 26, 27, 29 ва 58-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. III боб қуйидаги мазмундаги 302-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«302. Якка тартибдаги тадбиркорлар (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари)нинг ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркорлар (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари)нинг Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкаси очилишини рўйхатга олиш китобида қайд этилиши лозим (мазкур Йўриқноманинг 23-иловаси).».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 31-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «мазкур Йўриқноманинг 23, 24-иловаларида кўзда тутилган китобларда» деган сўзлар «уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«40. Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш) тўғрисидаги ТМЭК маълумотларини рўйхатга олиш (кўрик далолатномаларидан кўчирмалар) мазкур Йўриқноманинг 26-иловасида кўзда тутилган китобларда амалга оширилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. 47-банддаги «мазкур Йўриқноманинг 29-иловасига мувофиқ, пенсионер (нафақа олувчи)нинг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобга қўйишни» деган сўзлар «пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«57. Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган пенсия йиғмажилдлари ижродаги пенсия йиғмажилдларидан алоҳида Пенсия жамғармаси архивида сақланади ва алфавит тартибида рўйхатга олиш китобларида (мазкур Йўриқноманинг 32-иловаси) рўйхатга олинади. Бунда алфавит китобидаги қайд этиш рақами пенсия йиғмажилдига берилади. Алфавитнинг ҳар бир ҳарфи бўйича бир рақамидан бошлаб алоҳида тартиб рақамлари қўйиб чиқилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. 61-банднинг биринчи хатбошисидаги «33, 34-иловалари» деган сўзлар «32, 33-иловалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. 62-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ҳар куни вафот этган пенсионер (нафақа олувчи)лар рўйхати Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. 6-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. 10-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. 15, 16, 19, 20, 22, 24, 27, 29, 31, 34 ва 35-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. 18-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. 23-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. 26-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. 32-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА

«Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага

Пенсия йиғмажилдини расмийлаштириш учун рўйхатга олиш китоблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳужжат номи

Масъул

Назоратчи

1.

Пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи

2.

Ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи

3.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи ўринбосари

4.

Дафн этишга нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Бўлим бошлиғи

5.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи

6.

Пенсия тайинлашни рад этиш, қўшимча текширишни ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги комиссия қарорларини рўйхатга олиш китоби

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Бўлим бошлиғи

7.

Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳига тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби

Пенсия тайинлаш гуруҳи инспектори

Пенсия тайинлаш ва Пенсия ва нафақа тўловлари мониторинги гуруҳлари раҳбари

8.

Пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китоби

Иш юритувчи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

9.

Ишловчи пенсионерларга бериладиган топшириқномаларни
(Ф-25) рўйхатга олиш китоби

Пенсия ва нафақа тўловлари мониторинги гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи ўринбосари

10.

Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш) тўғрисидаги ТМЭК маълумотномалари (кўрикдан ўтиш далолатномаларидан кўчирма)ни рўйхатга олиш китоби

Иш юритувчи

Бўлим бошлиғи

11.

I гуруҳ ногирони, шунингдек 80 ёшга тўлган кексага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномасини рўйхатга олиш китоби

Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи ўринбосари

12.

Якка тартибдаги тадбиркорлар (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари)нинг Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкаси очилишини рўйхатга олиш китоби

Маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи шуъбаси раҳбари

Бўлим бошлиғи ўринбосари

13.

Пенсионер (нафақа олувчи)нинг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқаришни рўйхатга олиш китоби

Пенсия ва нафақа тўловлари мониторинги гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи ўринбосари

14.

Пенсия (ижтимоий нафақа)дан чегирмалар тўғрисида ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китоби

Пенсия ва нафақа тўловлари мониторинги гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи ва юрисконсульт

15.

Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган пенсия йиғмажилдларини ҳамда уларнинг берилишини рўйхатга олиш китоби

Архивариус

Бўлим бошлиғи ўринбосари

16.

Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари амалга оширилаётган архивдаги пенсия йиғмажилдларининг берилишини рўйхатга олиш китоби

Архивариус

Бўлим бошлиғи

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮРИТИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Барча кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда қуйидагилар амалга оширилган бўлиши лозим:

Масъул

1.

Номерланган

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

2.

Тикилган

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

3.

Имзолар билан тасдиқланган

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

4.

Муҳр қўйилган

Бўлим бошлиғи

5.

Ёзувлар ўчиришлар ва ўзгартиришларсиз

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

6.

Барча реквизитлар билан тўлдирилган

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

7.

Ўз вақтида ёпилган

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Эски намунада очилган рўйхатга олиш китобларидан ундаги барча қаторлар тўлдирилгунга, аммо 2017 йил 1 январдан кўп бўлмаган муддатга қадар фойдаланилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА

Пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ

Аризачининг Ф.И.О., туғилган йили ва яшаш манзили

Аввалги яшаш манзили (давлат, вилоят, шаҳар, туман номи)

Пенсия тайинлаш учун ҳужжатлар тақдим этган ташкилот номи

Ҳужжатнинг келиб тушган санаси

Пенсия (нафақа) тури

Талаб қилинадиган иш стажи/ ортиқча иш стажи

Комиссия қарори мазмуни

Пенсия йиғмажилди рақами

тақдимнома (ташкилот томонидан келиб тушган санаси)

ариза (фуқаро томонидан келиб тушган санаси)

умумий иш стажи

ўртача ойлик иш ҳақи

қарор санаси

Пенсия (нафақа) миқдори

Пенсия (нафақа) тайинлаш (ҳисобга қўйиш) муддати

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

1.

2.

3.

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага
10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Аризачининг Ф.И.О., туғилган йили ва яшаш манзили

Аризанинг келиб тушган санаси

Пенсия (ижтимоий нафақа) тури

Пенсияни қайта ҳисоблаш (тиклаш, бошқа турига ўтказиш)

учун асос (иш стажи, иш ҳақи, пенсиянинг бошқа турига ўтказиш, қўшимчанинг миқдори)

Комиссия қарорининг мазмуни

Пенсия йиғмажилди рақами

иш стажи

иш ҳақи

комиссия қарорининг санаси

аввалги пенсия миқдори

янги тайинланган пенсия (ижтимоий нафақа) миқдори

Пенсия (ижтимоий нафақа) қайта ҳисоб-китоб қилинган (тикланган) сана

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

2.

3.

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага
18-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномаларни рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Шахсий варақ

Пенсионер (нафақа олувчи) Ф.И.О.

Пенсия ёки нафақа тури

Гувоҳнома рақами

Берилган санаси

Маълумотнома қаерга тақдим этиш учун берилганлиги тўғрисида белги

Пенсионер (нафақа олувчи) имзоси

Инспекторнинг Ф.И.О. ва имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

2.

3.

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага
23-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси, деҳқон хўжалиги аъзоси)нинг Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкаси очилишини рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ф.И.О.

Яшаш манзили

Фаолият тури

СТИР

Ариза берилган сана

Хорижий давлат, чиқиб кетиш санаси, ва хорижий давлатда бўлиш даври

Тақдим этилган ҳужжатлар (паспорт нусхаси ва СТИР, меҳнат ва жамғарилиб бориладиган дафтарча ва бошқалар)

Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкаси очилган сана

Аризачининг имзоси

Инспектор Ф.И.О. ва имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.

2.

3.

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага
26-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш) (кўрик далолатномаларидан кўчирма) тўғрисида ТМЭК маълумотномаларини рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ф.И.О.

Яшаш манзили

Ногиронлик ўрнатилган (бекор қилинган) сана

ТМЭК маълумотномаси рақами

Ногиронлик гуруҳи

Ногиронлик сабаби

ТМЭК кўриги (бирламчи, қайта), ногиронликни бекор қилиш сабаби

Маълумотнома берган ТМЭК рақами

ТМЭК маълумотномаси олинган сана

ТМЭК маълумотномаларининг мутахассис томонидан олинганлиги

Маълумотнома асосида қайта ишланган сана

сана

ходим имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1.

2.

3.

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага
32-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган пенсия йиғмажилдларини ҳамда уларнинг берилишини рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Шахсий ҳисобварақ рақами

Пенсионер (нафақа олувчи)нинг Ф.И.О.

Пенсионер (нафақа олувчи)нинг яшаш манзили

Пенсия (ижтимоий нафақа) тури

Пенсия йиғмажилдини қайд этиш санаси

Пенсия йиғмажилди берилган сана

Пенсия йиғмажилди қайтарилган санаси

Архивариус имзоси

Изоҳ (архивдан пенсия йиғмажилдини олиш, олиниш санаси ва х.к.)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.

2.

3.

».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 270-модда)