Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2018 30.04.2004 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 30.04.2004 йилдаги 204-сон
Kuchga kirish sanasi
30.04.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2018
Ҳужжат 30.04.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АММИАКЛИ СЕЛИТРАНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ТАШИШ ВА СОТИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сонли «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, тақсимлаш, ташиш ва сотишни назорат қилиш самарадорлигини ошириш, унинг йўқолиши, ўғирланиши ҳолларига, портловчи моддаларни яширин тайёрлаш учун ундан компонент сифатида фойдаланиш имкониятига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, аммиакли селитрани қишлоқ хўжалиги ва технология эҳтиёжлари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга етказиб бериш — минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тузилган контрактларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб бериш — «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали тузилган шартномалар асосида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аммиакли селитрадан технология эҳтиёжлари учун фойдаланадиган корхоналарга етказиб бериш — минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аммиакли селитра биржа савдоларида ва чакана савдода сотиладиган маҳсулотлар ва товарлар рўйхатидан чиқарилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аммиакли селитрани минерал ўғитлар сотишнинг оралиқ шохобчалари орқали сотиш тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йилда республика қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 январдаги 34-сон қарорига 2-илованинг 1.1-бандидаги «қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бошқа маҳсулотлар етказиб бериш» кичик бандида кўрсатилган аммиакли селитра ҳажмлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан давлат билан шартномавий мажбуриятларга эга бўлмаган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали, шартномалар асосида, 100 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан ва етказиб беришнинг ҳар ойлик жадвалларига биноан сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси (Ғ.И. Иброҳимов) 2004 йил 1 сентябргача бўлган муддатда тайёрловчи корхоналарда аммиакли селитрани (унинг суюқ эритмаларидан ташқари) қадоқлашни ва тегишли равишда маркалашни ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (С.Б. Бегалиев), «Ўзагромашсервис» уюшмаси (Ш.Н. Нишонов) «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси (Ғ.И. Иброҳимов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга минерал ўғитлар солиш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўлланиш бўйича сервис хизматлари кўрсатувчи ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (С.Б. Бегалиев) қишлоқ хўжалиги экинлари турлари бўйича аммиакли селитрани сарфлаш нормаларини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, улар асосида тегишли тавсияномаларни тайёрласин ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) 3-иловасига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби Р.Э. Мирзаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 30 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 3-иловасига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 46-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Минерал ўғитларни сотишнинг мазкур тартиби давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига аммиакли селитра сотишга татбиқ этилмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 47-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига аммиакли селитра сотиш «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан, ярмарка савдолари ўтказилмасдан амалга оширилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 200-модда; 2017 й., 11-сон, 161-модда)