Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори, 22.04.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2780
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 апрелда 2780-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек Тошкент давлат юридик университетида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲОБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 22 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-2016-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазири М. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 22 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016, 4-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1990-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университетида (бундан буён матнда университет деб юритилади) ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Университет талабалари (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг мақсади — юқори малакали, рақобатбардош, мамлакатда ўтказилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг юқори талабларига, замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган юридик кадрларни тайёрлаш ҳамда талабаларда мустақил таълим олиш, таълим сифатини бошқарган ҳолда юридик фаолиятнинг тегишли соҳаларида тизимли таҳлил қилиш ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, талабаларнинг модулларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Модуль алоҳида ўқув фани (унинг қисми) бўлиб, ўзида билимга оид ҳамда касбий жиҳатларни қамраб олади ва талабанинг фан дастурини ўрганиши натижасида шаклланган билим, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг тегишли тури билан якунланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кафедра мудири ҳар бир модуль бўйича модуль раҳбарини, яъни алоҳида модулни ўқитишнинг сифати, ўқув материалини шакллантириш, шунингдек барча турдаги назорат саволларини тузиш, талабалар билимини текширишда ягона стандартларни таъминлашга масъул бўлган педагог ходимни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Модуллар бўйича талабалар билимини семестр давомида баҳолаб бориш назорат жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит талаба томонидан тегишли ўқув ишларини (модул хусусияти ва бўлажак мутахассисни шакллантириш учун ўқув ишларининг муҳимлигидан келиб чиқиб университет томонидан белгиланадиган) бажаришга кетадиган вақт (соатлар)дан ташкил топади. Ҳар бир модул мустақил кредит ҳисобига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет бир кредит таркибини, ҳар бир модул бўйича кредитлар сонини, шунингдек ҳар бир курсни ва умуман ўқиш даврини тамомлаш учун талаба томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг умумий сонини мустақил равишда белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаба мазкур Низомга мувофиқ модул ўқув дастури мазмунини ўзлаштирган (олган рейтинг баллидан қатъи назар) тақдирда, у тегишли модул бўйича кредитларнинг зарур сонини тўплаган деб ҳисобланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Талабалар билимини назорат қилиш турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун университетда жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Модулнинг назорат жадваллари, назорат турлари ва шакллари, назоратлар сони ҳамда жорий, оралиқ ва якуний назоратлар учун белгиланган максимал ва саралаш баллари тўғрисидаги маълумотлар педагог ходим томонидан биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оралиқ ва якуний назорат жадваллари ҳақидаги маълумотлар Ўқув-услубий бошқарма томонидан университет веб-сайтига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жорий назоратни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жорий назорат талабанинг модуль мавзулари бўйича билими ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади. Жорий назорат талаба томонидан модуль мавзуси мазмунини ўзлаштирганлик даражасини баҳолашга қаратилади, шунингдек ўқув материалини конструктив равишда шарҳлаш ва таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш амалий кўникмалари, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш, илмий презентациялар тайёрлаш ва ҳ. к. ни баҳолашга қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Модулнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда модулнинг бир семестрда ўқитиладиган бир-бирига боғлиқ мавзулари кафедра томонидан учтадан кўп бўлмаган блокларга бирлаштирилади ва уларни ўзлаштириш натижасида талабалар модуль доирасида келгуси касбий фаолият учун зарур бўлган мустақил назарий билим ва амалий кўникмалар мажмуига эга бўлишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Модулнинг ҳар бир блок мавзуси доирасида жорий назорат семинар, амалий машғулот ва лаборатория машғулотларида, одатда, қуйидаги шаклларда ўтказилади: оғзаки сўров (мантиқий муаммоли саволларни қўллаган ҳолда), илмий презентация (модулнинг тегишли мавзуси бўйича кичик-гуруҳлар доирасида), муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш («ақлий ҳужум» интерфаол услубини қўллаган ҳолда ва ҳ.к.), ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш кўникмаларини ривожлантириш машқлари ҳамда кафедра томонидан белгиланадиган бошқа шаклларда ўтказилади. Жорий назорат шакллари модулнинг ўқув дастурида қайд этилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Модулнинг ҳар бир мавзулар блоки ўқитиладиган охирги куни педагог ходим блокли жорий назоратни якунлайди ва ушбу рейтинг назорати тури бўйича талабаларнинг балларини қўяди. Бунда ҳар бир модул мавзулари блоки учун ажратиладиган максимал балл, жорий назорат учун ажратилган максимал рейтинг балини модуль мавзулари блоки сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабанинг ўқув машғулотларида фаол иштирок этиши педагог ходимга талабанинг тегишли модуль мавзулари блоки доирасида олган балларини кўтаришга ёки унга максимал баллни қўйган ҳолда ушбу блок бўйича жорий назорат топширишдан озод қилиш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жорий назорат натижалари ҳар бир модул мавзулари блоки бўйича алоҳида равишда талаба рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимига тегишли педагог ходим томонидан Ўқув-услубий бошқарма томонидан белгиланадиган муддат ичида киритилиши шарт. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи билдиргисига асосан муддатни бузган педагог ходимга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин. Модул бўйича жорий назоратнинг умумий натижаси педагог ходим томонидан имзоланадиган қайднома кўринишида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий назорат бўйича ўзининг умумий рейтинг балини қайта топшириш орқали кўтаришни хоҳлаган талаба, якуний назорат бошланишидан олдин Ўқув-услубий бошқарма бошлиғига тегишли ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи талабага қайта топшириш учун йўлланма беради. Бундай йўлланма талабага ҳар бир модул бўйича семестрда биттадан ортиқ бўлмаган миқдорда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта топшириш илгари жорий назорат бўйича рейтинг балларини қўйган педагог ходим томонидан ўтказилади. Қайта топшириш натижаси бўйича қўйилган жорий назорат рейтинг баллари борасида талаба ва педагог ходим ўртасида келишмовчилик вужудга келган ҳолларда, мазкур балл кафедра мудири томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бунда педагог ходим ёки кафедра мудири томонидан талабанинг илгари қўйилган рейтинг балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳар бир блок бўйича жорий назорат ўтказиш муддатлари мазкур Низомнинг 59-бандига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий назорат натижаларининг ўз вақтида Ўқув-услубий бошқармага тақдим этилиши, шунингдек талабалар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимида уни тўлиқ ва тўғри акс эттириш учун жавобгарлик тегишли модулни ўқитадиган педагог ходимлар зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Оралиқ назоратни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Оралиқ назорат семестр давомида модуль ўқув дастурининг тегишли (модулнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугагандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади. Оралиқ назорат талаба томонидан модуль ўқув дастурининг тегишли бўлимлари мазмунини ўзлаштириш даражаси, талабанинг юридик адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш амалий кўникмалари, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), тизимли таҳлил, мантиқий фикрлаш, мустақил тадқиқот олиб бориш, ўз фикрларини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятини баҳолашга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агар университет Ўқув-услубий кенгаши қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, барча модуллар бўйича оралиқ назорат талаба томонидан ўқув хонасида (ёзма имтиҳон) ёки ўқув хонасидан ташқарида тайёрланадиган ёзма иш шаклида семестр давомида бир маротаба ўтказилади. Оралиқ назоратининг аниқ шакли университетнинг Ўқув-услубий кенгаши қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма иш талаба томонидан тегишли семестр давомида мазкур Низомнинг 59-бандида белгиланган муддатларда топширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазмуни модуль ўқув дастурига мувофиқ бўлиши;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ичига ўқув дастурининг тегишли бўлимларини тўлиқ қамраб олувчи материалларни мужассам қилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларнинг модулни ўзлаштириш даражасини, таҳлил қилиш кўникмаларини, мустақил фикрлаш ва келажакдаги касбий фаолиятларида мустақил қарорлар қабул қилиш қобилиятларини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кафедра мудири семестр бошланишидан олдин оралиқ назорат саволларининг сифатли тайёрланиши ва ўз вақтида Ўқув-услубий бошқармага тақдим қилинишини таъминлайди. Ҳар бир модуль бўйича оралиқ назорат саволлари экспертизадан ўтказилиши шарт. Саволлар экспертизаси Ўқув-услубий бошқарма томонидан семестр бошланган кундан бошлаб икки ҳафта ичида ташкил қилинади. Экспертлар ўқув ишлари бўйича проректор тақдимномасига биноан ректор буйруғи асосида тайинланади. Саволлар экспертизаси мазкур Низомнинг 1-иловасида берилган шаклни тўлдириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда Ўқув-услубий бошқарма оралиқ назорат саволларининг амалиёт билан ўзаро боғланганлик даражасини аниқлаш мақсадида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа идоралар экспертларидан тегишли хулоса олиш йўли билан ташқи экспертизани ташкил қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза натижалари педагог ходим — саволларни тузувчи томонидан ўрганиб чиқилиши ва зарурат бўлганда саволлар мазмунида ва саволлар учун йўриқномаларда ифодаланиши лозим. Оралиқ назорат саволлари талабаларга фақат экспертизадан ўтказилгандан сўнг тақдим қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Талаба оралиқ назорат ёзма ишларини топшириш санасидан камида икки ҳафта олдин Ўқув-услубий бошқарма томонидан тақдим этилган саволлар ичидан ёзма иш тайёрлаш учун саволларни мустақил танлаш ҳуқуқига эга. Талаба ёзма ишни тайёрлашга ва назорат жадвалида белгиланган саналарга қатъий риоя қилган Ўқув-услубий бошқармага топширишга масъул ҳисобланади. Топширилган ёзма ишни алмаштириш ёки қўшимча ёзма иш топшириш тақиқланади. Топширилган ёзма иш талабага қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-курсда — камида 1000 сўздан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-курсда — камида 1500 сўздан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-курсда — камида 2000 сўздан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-курсда — камида 2500 сўздан иборат бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Магистратура талабасининг оралиқ назорат иши ҳажми камида 3000 сўздан иборат бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оралиқ ёзма ишининг ҳажми ушбу бандда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолда мазкур иш учун рейтинг балли камайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Оралиқ назорат ёзма иши талаба томонидан компьютерда Microsoft Word дастурини қўллаган ҳолда, «Times New Roman» 14 шрифтда, 1,5 қаторлараро интервалда тайёрланиши ва А4 форматдаги оқ қоғозда принтердан чиқарилган бўлиши керак. Саҳифа ўлчами: саҳифа мўлжали китоб шаклида, юқори ва пастки майдони — 2 см, ўнг тараф — 1,5 см, чап тараф — 3 см ни ташкил этиши керак. Ёзма иш титул варағи мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаба белгиланган муддатларда ўз оралиқ назорат ёзма ишини Ўқув-услубий бошқармада жойлашган ишларни қабул қилиш қутисига ташлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-услубий бошқарманинг масъул ходими тегишли модуль бўйича оралиқ назорат ёзма ишларини топшириш куни соат 17-00да талабаларнинг ишлари сақланаётган қутини очади, ишлар сонини санайди ва қабул қилинган ёзма ишлар бўйича далолатнома тузади. Титул варағининг қирқиш чизиғига бошқарманинг штампи босилади.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-услубий бошқарма штамписиз ёзма ишлар кафедралар томонидан текширилмайди ва баҳоланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Оралиқ назорат ёзма иши талаба томонидан мустақил равишда тайёрланиши шарт. Муаллифликни ўзлаштириш (плагиат)га йўл қўйилмайди. Ёзма ишда қоғоз ёки электрон кўринишда нашр қилинган ўзга матндан олинган манбаага ҳеч қандай ҳавола қилмаган ҳолда ишлатиш ёки олинган манбаага ҳавола қилинган бўлсада, лекин ўзлаштиришларнинг ҳажми ва характери талабанинг ёзма ишни ёки унинг асосий қисмини мустақил ёзилганлигига шубҳа уйғотадиган даражада ўзлаштирилган бўлса плагиат деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оралиқ назорат ёзма иш матнидаги ўзганинг муаллифлик ишидан олинган ҳар қандай матнда муаллиф, ишнинг номи ва ишнинг бошқа реквизитларини кўрсатган ҳолда ҳаволалар келтирилиши шарт. Оралиқ назорат ёзма ишини текширишда муаллифликни ўзлаштириш (плагиат) ҳолатлари аниқланиши, шунингдек икки ёки ундан ортиқ ёзма ишнинг мустақил ёзилганлигига шубҳа уйғотадиган даражада ўхшаш бўлиши ушбу барча ёзма ишларга ноль балл қўйиш ёки олдин қўйилган оралиқ назорат рейтинг баллини бекор қилишга асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Ёзма имтиҳон шаклидаги оралиқ назоратини ўтказишда имтиҳон саволлари, қоида тариқасида, вазиятли масалаларни ўз ичига олади ва талабаларга олдиндан тақдим этилмайди. Бунда имтиҳон вақтида уларга адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланишга имконият берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма имтиҳон, агар мазкур бобда бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, мазкур Низомнинг 5-бобида кўрсатилган тартибга мувофиқ ўтказилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якуний назорат ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Якуний назорат муайян модуль бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларнинг талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули ҳисобланади. Якуний назорат талабанинг модуль ўқув дастурининг мазмунини ўзлаштирганлик даражаси, унинг мантиқий фикрлаши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш амалий кўникмалари, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш, муаммоли вазиятларни (кейс-стади) ҳал этиш, тизимли, танқидий таҳлил қила олиши, ўз фикрларини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятларини баҳолашга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мутахассислик кафедраларининг модуллари бўйича якуний назорат семестр якунида бир маротаба ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади. Умумтаълим кафедраларининг модуллари бўйича якуний назорат университетнинг Ўқув-услубий кенгаши томонидан белгиланган шаклда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ёзма имтиҳон саволлари, қоида тариқасида, мантиқий саволлар ва муаммоли вазиятларни ўз ичига олади. Модуллар бўйича якуний назорат саволларининг мазмуни кафедралар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма имтиҳон саволлари бўйича баллар миқдори университет Ўқув-услубий кенгаши қарори билан тақсимланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Якуний назорат саволларига ушбу Низомнинг 24-банди талабларини инобатга олган ҳолда мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида кўрсатилган талаблар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кафедра мудири ўқув семестрининг тўртинчи ҳафтаси бошланишидан кечикмаган ҳолда якуний назорат саволларини Ўқув-услубий бошқармага тақдим қилинишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-услубий бошқарма якуний назорат саволларини олган кундан бошлаб икки ҳафта давомида уларнинг экспертизасини ташкил қилади. Экспертизадан ўтказилган якуний назорат саволлари тегишли модуллар бўйича якуний назорат саволлари ягона базасига қўшилади. Якуний назорат саволлари ягона базаси ҳар йили тақдим қилинадиган якуний назорат саволлари ҳисобига кенгайиб боради. Университет якуний назорат саволлари ягона базасидан талабалар ва педагог ходимларнинг фойдаланишига имконият яратилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўқув-услубий бошқарма якуний назорат саволлари ягона базасида мавжуд саволлар асосида имтиҳон билетларини тузади ва зарур ҳолларда бунга тегишли кафедра мудирини жалб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-услубий бошқарма ходимлари, шунингдек якуний назорат учун имтиҳон билетларини тузишга жалб қилинган кафедра мудирлари имтиҳон билетлари мазмунини ошкор қилмасликка мажбурдир. Ушбу талаб бузилган ҳолларда айбдор шахслар жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Якуний назорат ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланадиган, кафедраларнинг педагог ходимлари орасидан тайинланадиган аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан ўтказилади. Якуний назоратни ўтказишда ректор томонидан тайинланган университетнинг бошқа ходимлари ҳам қатнашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг тасдиқланган рўйхати университет таркибий тузилмалари эътиборига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний назоратга аудитория раҳбари ёки кузатувчисининг узрли сабабсиз келмаслиги (ёки кечикиб келиши) уларга нисбатан интизомий чораларни қўллашга асос бўлади. Келмаган аудитория раҳбари ва (ёки) кузатувчини алмаштириш мажбурияти тегишли кафедра мудири зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Талабалар якуний назорат ўтказилаётган аудиторияга фақат талабалик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этганларидан сўнг киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Имтиҳон жадвалида белгиланган ёзма имтиҳон вақти расман бошлангандан сўнг келган талабалар унда иштирок этишга қўйилмайди. Талабаларнинг ёзма имтиҳонда иштирок этганлиги ҳолати мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга асосан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кечикиб келишнинг сабаби узрли деб топилганда, талаба аудитория раҳбарининг розилиги билан киритилиши мумкин. Ушбу ҳолатда талаба аудиторияда бўлган бошқа талабалар билан бир қаторда ёзма имтиҳонни якунлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ёзма имтиҳон ўтказилаётган аудиторияга аудитория раҳбари ва кузатувчилардан бошқа шахсларнинг кириши қатъиян тақиқланади. Ёзма имтиҳон ўтказиш жараёни ректор, ўқув ишлари бўйича проректор ҳамда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, шунингдек деканлар томонидан назорат қилиб турилиши мумкин.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳон ўтказилаётган модул бўйича кафедра мудири ёзма имтиҳоннинг бориши, хусусан, тегишли аудитория раҳбари ва кузатувчиларнинг ўз мажбуриятларини бажариши устидан назоратни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ёзма имтиҳон, қоида тариқасида, 2 соат (120 дақиқа) мобайнида ўтказилади. Имтиҳон вақти аудитория раҳбари томонидан йўл-йўриқ берилган вақтдан бошланади. Якуний назоратни бошлаш ва тугатиш вақти аудитория раҳбари томонидан аудитория доскасида акс эттирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Имтиҳон билетлари ёзма имтиҳон ўтказилаётган аудиторияга Ўқув-услубий бошқарманинг масъул ходими томонидан Ўқув-услубий бошқарманинг штампи билан тасдиқланган жавоб варақалари билан бирга етказилади. Аудитория раҳбари имтиҳон билетлари ва жавоб варақаларини қайта санаб олиши ва талабаларга тарқатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Якуний назорат ёзма иши талаба томонидан мустақил равишда ёзилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаба учун ёзма ишни бошқа шахс ёзиб бериш ҳолати аниқланганда, шунингдек текшириш вақтида икки ёки ундан ортиқ (иш мазмунининг 2/3 дан ортиғи) ўхшаш ёзма ишлар талабанинг кўчирганлиги ҳолатига асос бўлади ва талабаларга ноль балл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шифрланган ишни баҳолашнинг объективлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, шу жумладан сўзнинг устига ёки тагига чизиш ёхуд атрофини чизиб қўйиш, ишда текширувчи шахс номига мурожаатнинг мавжуд бўлиши, жавоблар варағининг турли қисмларига (шу жумладан, очиқ қолдирилган жойларига) график белгилар қўйиш, иш матнида талабанинг фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиш, ишни бошқа шахснинг дастхати билан ёзиш ҳолатлари мавжуд бўлганда, иш учун ноль рейтинг балли қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма имтиҳонга талаба ўрнига бошқа шахс кирган ҳолатлар аниқланганда, талабага ноль рейтинг балли қўйилиб қоидабузарлар аудиториядан чиқариб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Талабаларнинг ўзлари мустақил равишда ёзма имтиҳон топшириш учун кўк рангли шарикли ручка билан келишлари шарт. Ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнида талабаларнинг аудиториядан чиқиши, бир-бири билан гаплашиши, бошқа талабаларга ўз имтиҳон варақаларини ёки имтиҳон билетларини бериши, ўзи билан дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, луғатлар, маълумотномалар ва бошқа адабиётлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, конспектлар, электрон ва қоғоз шаклидаги шпаргалкалар, калькуляторлар, алоқа воситалари (шу жумладан уяли алоқа воситаси), аудио-, фото- ва видео-ёзув қурилмалари ва ҳ. к. ларни олиб кириши ва улардан фойдаланиши тақиқланади. Шахсий буюмлар аудиториядаги алоҳида столга қўйилиши керак;
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Модулнинг хусусиятидан келиб чиқиб, тегишли кафедра томонидан якуний назорат ўтказишда калькулятордан фойдаланишга нисбатан истиснолар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом 34-бандининг тўртинчи хатбошиси ва мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларни бузган талабалар аудиториядан четлаштирилади ва мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган шаклга асосан далолатнома тузилади ҳамда талабаларнинг якуний назорат иши бекор қилиниб, унга ноль рейтинг балли қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганидан сўнг, талаба ўз имтиҳон билети ва жавоб варақасини аудитория раҳбарига топширишга мажбурдир. Ёзма имтиҳон мобайнида ёзилган ёзма иш жавоб варақлари сони аудитория раҳбари томонидан қайта саналади ва имтиҳонда қатнашган талабалар рўйхати ҳамда аудиториядан четлаштириш тўғрисидаги далолатномалар билан биргаликда Ўқув-услубий бошқарманинг масъул ходимига имзо қўйдириб топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Назоратнинг объективлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Оралиқ ва якуний назорат ўтказишда баҳоларнинг холислигини таъминлаш мақсадида талабалар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг ёзма ишларига Ўқув-услубий бошқарма томонидан идентификация кодлари бериш йўли билан шифрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Оралиқ ва якуний назорат ёзма ишлари (бундан буён матнда ёзма ишлар деб юритилади) Ўқув-услубий бошқармага топширилган кундан бошлаб беш кун ичида Ўқув-услубий бошқарма томонидан шифрланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Шифрлаш ишлари тугагандан кейинги кундан кечиктирмаган ҳолда Ўқув-услубий бошқарманинг масъул ходими мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга асосан қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади ва шифрланган ёзма ишларни текширишга масъул педагог ходимларга топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма ишларни текширишга масъул бўлган педагог ходимлар ўқув ишлари бўйича проректор тақдимига биноан ректор томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний назорат ёзма ишларини текшириш педагог ходимлар томонидан университет биносининг ички қисмида махсус ажратилган ҳудудда амалга оширилади. Ёзма ишни махсус ажратилган ҳудуд ташқарисига олиб чиқиш тақиқланади. Махсус ажратилган ҳудудда ёзма ишларни текшириш жараёнида педагог ходимлар фаолиятини техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида Ўқув-услубий бошқарма ходими иштирок этиши шарт. Махсус ажратилган ҳудуд ичкарисига ректор, ўқув ишлари бўйича проректор, тегишли кафедра мудири ҳамда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғидан ташқари учинчи шахсларнинг кириши ман қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш якунланган куни ёзма ишлар мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида Ўқув-услубий бошқармага қайтарилади. Текшириш натижалари талабалар рейтингини аниқлаш электрон тизимига киритилиши, шунингдек текширишни амалга оширган педагог ходим томонидан тасдиқланган, топшириш рейтинг қайдномаси шаклида расмийлаштирилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-услубий бошқармадан ёзма ишларни текшириш учун олган вақтдан бошлаб, уларни қайтариш вақтигача (қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолаш) ишларни текшириш учун масъул бўлган педагог ходимлар ёзма ишлар сақланишига тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Текширилган ёзма ишлар Ўқув-услубий бошқармага қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган муддатдан кечикмаган ҳолда қайтарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма ишларни текшириш муддатлари Ўқув-услубий бошқарма томонидан белгиланади ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида ўз аксини топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Оралиқ ва якуний назоратни топшириш рейтинг қайдномаси талабанинг шахсини аниқлаб бўлмайдиган тарзда (фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган ҳолда) тузилади, фақат талабага тегишли бўлган идентификацион код кўрсатилиб расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оралиқ ва якуний назоратни топшириш рейтинг қайдномаси асосида Ўқув-услубий бошқарма масъул ходимлари томонидан талабаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми идентификация қилинади ҳамда оралиқ ва якуний назорат натижаларининг якуни акс этган талабалар рўйхати тузилади. Талабалар рўйхати бошқарма масъул ходимининг тақдимига кўра Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади ва оралиқ ҳамда якуний назорат натижалари икки кун муддат ичида талабалар эътиборига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Талабаларнинг жорий назорат рейтинг қайдномалари, оралиқ ва якуний назорат топшириш рейтинг қайдномаси талабаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми идентификация қилинган ҳолда Ўқув-услубий бошқарма масъул ходимлари жамловчи рейтинг қайдномасини тузади ва у Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ҳамда масъул ходими томонидан имзоланади ва ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма иш натижалари оралиқ ва якуний назорат топшириш рейтинг қайдномаларида нотўғри қайд қилинган ҳоллар аниқланганда, Ўқув-услубий бошқармага ёзма ишларни текшириш ва топширишга масъул бўлган педагог ходим жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ёзма иш натижаси жамловчи рейтинг қайдномасида нотўғри акс эттирилган бўлса, Ўқув-услубий бошқарманинг жамловчи рейтинг қайдномасини тузишга масъул бўлган ходими, шунингдек Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оралиқ ва якуний назорат ёзма ишлари рейтинг қайдномаларида тўғри акс этишини мониторинг қилиш учун Ўқув-услубий кенгаш ўз қарори билан топшириш ва жамловчи рейтинг қайдномаларини уларда кўрсатилган балларнинг ёзма ишлар титул варағида қўйилган ҳақиқий балларга мос келишини қайта текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий назорат рейтинг қайдномасининг, оралиқ ва якуний назорат топшириш рейтинг қайдномаларининг ҳамда якуний жамловчи рейтинг қайдномаларининг шакллари Ўқув-услубий кенгаш томонидан тасдиқланган намуна бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ёзма ишларни баҳолашнинг холислигини таъминлаш мақсадида Ўқув-услубий бошқарма ёзма ишларнинг тасодифий танланган ҳолда қайта текширилишини ташкил қилади. Бу мақсадда ушбу ҳуқуқ соҳасига ёки фанга алоқадор бўлган Университет педагог ходимлари жалб қилинади ва улар баҳолаш мезонлари асосида талабаларга қўйилган оралиқ ва якуний назоратлар рейтинг балларининг холислигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ходим томонидан қўйилган ва тасодифий танланган ҳолда қайта текширилган ишлар баллари орасида сезиларли даражада тафовут аниқланган ҳолда, тегишли кафедра томонидан топширилган ишларнинг маълум бир қисми ёки барчаси ўқув ишлари бўйича проректор қарорига асосан қайта кўриб чиқилиши керак. Баллар орасидаги тафовутни сезиларли даражада деб ҳисоблаш мезонлари Ўқув-услубий кенгаш томонидан белгиланади. Ишларни қайта кўриб чиқиш мазкур кафедра педагог ходимлари томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида олинган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида амалга оширилади ва қайта кўриб чиқиш натижалари кафедра мудири имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш жараёнида нохолислик ва субъективликка йўл қўйган педагог ходимларга нисбатан ўқув ишлари бўйича проректор тақдимномасига кўра интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи оралиқ ва якуний назорат натижаси бўйича топшириш рейтинг қайдномаларини кўриб чиқиб кўп миқдорда паст ўзлаштириш рейтинг балли ишларни аниқласа, бу ҳақда ўқув ишлари бўйича проректорни хабардор қилади. Ўқув ишлари бўйича проректор ректор буйруғи асосида ташкил этиладиган экспертлар гуруҳи томонидан ёзма ишларни қайта текширтириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар гуруҳи ишига раҳбарликни, қоида тариқасида, ўқув ишлари бўйича проректор амалга оширади. Экспертлар сифатида бошқа олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари ва амалиёт вакиллари (келишув асосида) иштирок этиши мумкин. Экспертларнинг шахси ошкор этилишига йўл қўйилмайди. Экспертларнинг асосий вазифаси ёзма ишларни тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида қайта текшириб, қўйилган балларнинг мувофиқ ёки номувофиқ эканлигини аниқлаш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта текшириш натижаларига кўра экспертлар гуруҳи ўзининг экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан имзоланган ва ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланадиган хулосасини тақдим қилади ва бу тегишли балларни ўзгартириш учун асос ҳисобланади. Хулоса Ўқув-услубий бошқармага жамловчи қайдномани тайёрлаш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар гуруҳининг хулосаси расмийлаштирилгунга қадар оралиқ ва якуний назорат натижалари якуний эмас деб ҳисобланади ва талабаларга эълон қилиниши мумкин эмас. Хулоса расмийлаштирилгунга қадар натижалар махфийлиги учун Ўқув-услубий бошқарма масъул ходими жавобгар ҳисобланади. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ходимларининг лавозим мажбуриятларини бажаришлари учун зарурий шарт-шароитларни таъминлашга масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул ходим оралиқ ва якуний назорат натижаларининг махфийлиги бузилиши юзасидан барча ҳолатлар тўғрисида Ўқув-услубий бошқарма бошлиғига дарҳол хабар бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ўқув-услубий бошқарма текширилган ёзма ишлар билан танишиш учун талабаларга имкон яратиб беради. Танишиш имкониятини олиш учун талабалар натижалар эълон қилинган кундан икки кун давомида Ўқув-услубий бошқарма журналида рўйхатдан ўтишлари шарт. Журналда талабанинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўқиш курси, модуль номи ҳамда назорат тури қайд этилиши лозим. Кейинги икки кун давомида Ўқув-услубий бошқарма барча талабаларнинг мурожаатларини умумлаштиради ва уларга текширилган ёзма иш билан танишиш имкониятини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаба қўйилган баллдан норози бўлса, ўз иши билан танишгандан сўнг бир кун давомида (жорий назорат натижасидан норози бўлганда — жорий назорат натижаларидан хабардор бўлган вақтдан бошлаб бир кун давомида) Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи номига апелляция шикоятини бериши мумкин. Мазкур ҳолатда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи билдиргисига асосан ректор буйруғи билан камида 7 кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция комиссияси аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабанинг аризаси апелляция комиссиясида талабанинг (фақат жорий назорат натижалари кўриб чиқиладиган ҳолатларда), зарурат бўлганда ушбу назорат тури бўйича балл қўйган педагог ходимнинг иштирокида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқишда апелляция комиссияси назорат ишларини ҳар томонлама ўрганади (жорий назорат натижаларини кўриб чиқишда — савол-жавоб қилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабанинг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўйилган балларни ўзгартиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабанинг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган рейтинг баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Баҳолаш тартиби ва мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Талабанинг ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириш даражаси талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолашнинг рейтинг тизими асосида балларда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Талабалар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимида алоҳида баҳоланадиган курс иши (лойиҳа, жадвал-ҳисоблаш иши), амалиёт (стажировка), якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий иши, шунингдек магистрлик диссертацияси бўйича ўзлаштириш 100 баллик тизимда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ҳар бир назорат тури унга ажратилган максимал баллнинг 100 фоизидан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабанинг модуль бўйича ўзлаштиришини баҳолашда қуйидаги намунавий мезонлардан (бундан буён матнда намунавий мезонлар деб юритилади) келиб чиқиш тавсия этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 86 — 100 фоиз олиш учун талаба:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий терминологиядан (шу жумладан, хорижий тилда ҳам) аниқ, ўз ўрнида фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри, стилистик саводли равишда ифодалаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммоли саволларни аниқлаши, ўз ҳуқуқий позициясини илмий-амалий тилда асослаб бера олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модулнинг таянч тушунчаларини билиши ва уни қисқа вақт ичида илмий ва амалий масалаларни ечишда самарали қўллай олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ностандарт вазиятларда муаммоларни мустақил ва ижодий ҳал қила олиш қобилиятини кўрсата олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий масалаларни қисқа, асосланган ва рационал равишда ҳал этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модуль ўқув дастурида тавсия этилган асосий ва қўшимча адабиётларни тўлиқ ва чуқур ўзлаштириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганилаётган модуль бўйича назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англаш, уларга танқидий баҳо бериш ва бошқа модуллар илмий ютуқларини қўллай олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида бутун семестр мобайнида ижодий ва мустақил қатнашиши, гуруҳли муҳокамаларда фаол бўлиши, вазифаларни бажаришда юқори маданият даражасига эга бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 71 — 85 фоиз олиш учун талаба:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий терминологиядан (шу жумладан, хорижий тилда ҳам) аниқ, ўз ўрнида фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри, стилистик саводли равишда ифодалаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фикрини исботлашда ёки бошқа назарий материални баён қилишда юзага келган ноаниқликларни мустақил бартараф эта олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модулнинг таянч тушунчаларини билиши, қисқа вақт ичида илмий ва касбий вазифаларни қўйиш ҳамда ҳал қилишда ундан унумли фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандарт вазиятларда муаммоларни ўқув дастури доирасида мустақил ҳал қила олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий машғулотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билишини намойиш қилиши, ушбу билимларни янги вазиятларда тўғри (лекин доим ҳам рационал эмас) қўллай олиши, бажарилган иш натижаларини етарли даражада расмийлаштира олмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модуль ўқув дастурида тавсия қилинган асосий адабиётларни ўзлаштириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганилаётган модуль бўйича назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англай олиши ва уларга танқидий баҳо бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида бутун семестр мобайнида ижодий ва мустақил қатнашиши, гуруҳли муҳокамаларда фаол бўлиши, вазифаларни бажаришда юқори маданият даражасига эга бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 55 — 70 фоиз олиш учун талаба:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартлари доирасида етарли билим ҳажмига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий терминологияни ишлатиши, саволларга жавобларни тўғри баён қилиши, лекин бунда айрим хатоларга йўл қўйиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавоб беришга ёки айрим махсус кўникмаларни намойиш қилишда қийналганда, модуль ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича асосий тушунчага эга эканлигини намойиш этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
модулининг умумий тушунчалари бўйича қисман билимга эга бўлиши ва уни стандарт (намунавий) вазиятларни ҳал этишда қўллай олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ходим ёрдами билан стандарт вазиятларни ҳал эта олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқилаётган модуль бўйича асосий назариялар, концепциялар ва йўналишлар моҳиятини англаши, уларга баҳо бера олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида педагог ходим раҳбарлигида қатнашиши, вазифаларни бажаришда етарли маданият даражасига эга бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) талабанинг билим даражаси 0 — 54 гача баҳоланади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартлари доирасида фақат айрим фрагментар билимларга эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий терминларни ишлата олмаса ёки жавоб беришда жиддий мантиқий хатоларга йўл қўйса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида пассив қатнашиб, вазифалар бажариш маданиятининг паст даражасига эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий кўникмаларга эга бўлмаса, ўз хатоларини ҳатто педагог ходим тавсиялари ёрдамида ҳам тўғрилай олмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Модуль бўйича жорий назоратни баҳолаш мезонлари кафедра томонидан намунавий баҳолаш мезонлари асосида тузилади, кафедра мудири томонидан тасдиқланади ва талабаларга эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Модуллар бўйича оралиқ ва якуний назоратни баҳолаш мезонлари намунавий баҳолаш мезонлари асосида ишлаб чиқилади ва Университет Ўқув-услубий кенгаши томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Модуллар бўйича семестр учун талаба рейтинги қуйидагича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Rf — талабанинг рейтинги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V — семестрда модуль учун ажратилган умумий юклама (соатларда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
OI — модуль бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Талаба семестр мобайнида модуль бўйича олган умумий балли белгиланган тартибда талаба томонидан ҳар бир назорат тури бўйича олинган умумий баллар йиғиндисига тенг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Назорат ва қайта топширишларни ўтказиш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Жорий назорат жадваллари модуль раҳбари томонидан тузилади, кафедра мудири томонидан тасдиқланади ҳамда тегишли семестр бошланишидан олдин Ўқув-услубий бошқармага тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оралиқ ва якуний назорат жадваллари ўқув режа асосида Ўқув-услубий бошқарма томонидан тузилади ва ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаба белгиланган тартибда талабалар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизими воситасида ва университет биноларининг кўринадиган жойларида жойлаштирилган эълонлардан жорий, оралиқ ва якуний назорат иш натижаларини мустақил равишда билиб боришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Агар ўқув режасига кўра курс иши бажариш ва (ёки) амалиёт (стажировка) ўташ кўзда тутилган бўлса, унда талабанинг кейинги курсга ўтиш шарти сифатида жорий, оралиқ ва якуний назоратлардан қарздорликнинг йўқлиги билан бир қаторда, курс иши ва амалиёт (стажировка)дан саралаш баллини олиши ҳисобланади. Курс ишларини топшириш жадвали кафедра мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонни ташкил қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Амалиёт (стажировка)ни ўташ назарий билимлар билан навбатланиш йўли орқали амалга оширилганида унинг натижалари университет Ўқув-услубий кенгаши қарорига асосан жорий назорат доирасида баҳоланиши мумкин.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Блокли жорий назорат бўйича ўтиш баллини тўплай олмаган ёки узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган талабаларга кейинги блокли жорий назорат ўтказилгунга қадар топшириш учун муддат берилади, охирги блокли жорий назорат учун эса якуний назорат бошланишига қадар топшириш ҳуқуқи берилади. Қайта топширишнинг аниқ муддатлари тегишли кафедра томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ходимлар якуний назорат даври бошлангунга қадар жорий назорат натижаларини Ўқув-услубий бошқармага топшириши ва талабалар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиши шарт. Якуний назорат даври бошлангандан сўнг талабанинг жорий назорат бўйича рейтинг баллини ўзгартиришга фақат ўқув ишлари бўйича проректорнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув машғулотларида ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблар туфайли (йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, никоҳ тузиш, фарзанд туғилиши) иштирок этмаган, ва шу сабабли оралиқ назорат ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган талабага ўқув ишлари бўйича проректор билан келишилган ҳолда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи томонидан қайта ўзлаштириш учун академ қарздорлар учун бериладиган бир ойлик муддатда оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат берилади. Бунда талабанинг ёзма иши ушбу Низом 62-бандининг тўққизинчи хатбошисида академик қарздорлар учун белгиланган чекловларни ҳисобга олмаган ҳолда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Талаба қуйидаги ҳолатларда академик қарздор ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар талабанинг семестрда жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича тўплаган баллари ҳар иккала назорат турини мажбурий топширилишини ҳисобга олган ҳолда ушбу назорат турлари умумий баллининг 55 фоизидан кам бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний назорат бўйича тўплаган балли ушбу назорат тури умумий баллининг 55 фоизидан кам бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин (баҳорги семестр натижалари бўйича эса, талабаларнинг ёзги таътили ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат таътилидан сўнг) қайта ўзлаштириш, яъни тегишли назорат турини қайта топшириш орқали академик қарздорликни бартараф қилиш учун бир ой муддат берилади. Академик қарздор учун қайта топширишнинг аниқ муддатлари Ўқув-услубий бошқарма томонидан белгиланади.
(62-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик қарздор талаба мазкур банднинг иккинчи хатбошисига мувофиқ тўплаган балларидан келиб чиқиб назоратнинг бир ёки иккала турини қайта топшириши талаб қилинади. Топширилиши керак бўлган назорат турлари Ўқув-услубий бошқарма томонидан талабанинг рейтинг ўзлаштириш кўрсаткичи натижаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва барча модуллар бўйича якуний назорат муддати бошланишига қадар уч кундан кечикмаган ҳолда эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий назоратни қайта топшириш кафедра томонидан ташкил қилиниши шарт. Қайта топширишни қабул қилиш учун кафедра томонидан кафедра мудири раҳбарлигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига Ўқув-услубий бошқарма ходими киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта топшириш натижалари алоҳида қайднома тарзида қайта ўзлаштириш учун бериладиган бир ойлик муддатда Ўқув-услубий бошқармага топширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оралиқ ва якуний назоратни ўтиш рейтинг баллини кўтариш мақсадида қайта топширишга, қоида тариқасида, рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик қарздор талабага қайта топширишда оралиқ ва якуний назорат учун ажратилган максимал баллнинг 55 фоизидан ортиқ балл қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаба томонидан жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизидан кам баллни олиши талабани якуний назоратга киритмаслик учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Қайта ўзлаштириш учун берилган бир ойлик муддатда академик қарздорликни бартараф этмаган талабалар ўқув фанлари бўйича келгуси семестрнинг якуний назорат даври бошлангунга қадар тегишли фанлар бўйича академик қарздорликни қайта топшириш шарти билан кейинги курс (семестр)га ўтказилади. Ушбу қоида бакалавриат ёки магистратура босқичида назарий ўқишнинг охирги семестрида ўтиладиган ўқув фанларига татбиқ этилмайди.
(63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги семестрда ўқишни давом эттирган ҳолларда академик қарздорлик талаба томонидан ушбу рейтинг назорати тури учун белгиланган шаклда бир маротаба қайта топширилади. Бунда жорий назорат бўйича қайта топшириш ректор буйруғи асосида ташкил қилинадиган ва, қоида тариқасида, ўқув ишлари бўйича проректор раҳбарлик қиладиган комиссия томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги семестрда ўқиш давом эттирилган ҳолларда академик қарздорликни қайта топширишнинг аниқ муддати ректор томонидан белгиланади. Бунда тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар қайта топшириш ўтказилаётган семестр учун контракт тўловини белгиланган муддатда, лекин қайта топширишни ўтказиш вақтигача амалга оширишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Модулни мазкур бандда белгиланган муддатда ўзлаштирмаган ва академик қарздорликни бартараф этмаган талаба Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг тавсиясига кўра ректор буйруғи билан кредитлар тўпланмаган модулларни қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади. Бу ҳолатда бошқа модуллар бўйича тўпланган кредитлар сақланиб қолинади ва бунда талаба ушбу модуллар бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиши мумкин.
(63-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ушбу Низомнинг 63-бандида белгиланган тартибда келгуси семестрда ўқишни давом эттираётган талабаларга стипендия улар томонидан академик қарздорлик бартараф этилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ушбу Низомнинг 63-бандида белгиланган тартибда келгуси семестрда ўқишни давом эттираётган талаба ўқишнинг тегишли курсида қолдирилганда, у академик қарздорлик вужудга келган курсда қолдирилган деб ҳисобланади. Ушбу талаба қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда талабалар сафидан четлаштирилганда, талабалар сафидан четлаштириш асосидан қатъи назар, академик қарздорлик пайдо бўлган курсидан четлаштирилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик қарздорлик туфайли тегишли курсда қолдирилган талаба академик қарздорлик вужудга келган семестрдан такрорий ўқишни ўтайди.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Рейтинг натижаларини рўйхатдан ўтказиш ва таҳлил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Талабанинг модуль бўйича тўплаган баллари семестр якунида жамловчи рейтинг қайдномасига бутун сон кўринишида киритилади. Модулни ўқитаётган педагог ходимлар талабалар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимининг тегишли бўлимини тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ходим томонидан оралиқ ва якуний назорат ёзма ишининг титул варағи устида балл қўйилиши шарт. Балл аниқ ифодаланган шаклда педагог ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай тузатишлар кафедра мудирининг имзоси билан тасдиқланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Талабанинг рейтинги унинг билими, малакаси ва кўникмалари даражасини белгилаб беради. Талабанинг семестр (курс) бўйича умумий рейтинги барча модуллар бўйича тўплаган рейтинг балларини қўшиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Талабаларнинг умумий рейтинги, шунингдек модуллар бўйича тўпланган кредитлар сони ҳар бир семестр ва ўқув йили якунидан сўнг эълон қилинади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Агар модуль бир неча семестр давомида ўтилган бўлса, Ўқув-услубий бошқарма томонидан талаба дипломининг иловаси ёки академик маълумотнома тузилаётган вақтда рейтинглар йиғиндиси ва тўпланган кредитлар сони ҳисобга олинади.
(70-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабага имтиёзли диплом белгилаш вақтида унинг модуллар бўйича ўзлаштириши ҳар бир семестр натижасига кўра ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Талабанинг назорат турлари бўйича эришган натижалари Ўқув-услубий бошқарма томонидан тизимли равишда таҳлил қилинади ва Ўқув-услубий кенгашда муҳокама қилиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Жорий, оралиқ ва якуний назорат ишларининг натижалари университет Кенгашида мунтазам равишда муҳокама қилинади ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ўқув йилининг якуни бўйича рейтинг назорати натижаларига кўра талабаларни белгиланган тартибда кейинги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Мазкур Низом Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети ректори Е. КАНЬЯЗОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 22 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модулли тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-шакл
Оралиқ назорат саволларини ички экспертиза қилиш ШАКЛИ
Саволлар ўқув дастури мавзулари доирасида тузилган ва ўз мазмуни бўйича ўтган ўқув йиллардаги саволлардан фарқ қилади
Саволлар ўқув дастурида кўзда тутилган билим ва кўникмаларни текширишга қаратилган
Саволлар ўз мазмуни бўйича аниқ, қонунчилик нормаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ
Саволлар таҳлил қилиш қобилияти ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини баҳолашга қаратилган
Саволлардаги йўриқномалар талабадан нима талаб қилиниши тўғрисида аниқ кўрсатмаларни қамраб олади
Оралиқ назоратни баҳолаш мезонлари кўрсатилган
Саволлар мустақил тадқиқот олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган
Эксперт фикри ва тавсиялари: (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, уларни кўрсатинг ва асосланг) Имзо:----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил «___» ______________
Савол тузувчининг жавоби (ўқитувчи эксперт томонидан берилган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишга эътироз билдирган ҳолларда тўлдирилади) Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил «___» ______________
2-шакл
Якуний назорат саволларини экспертиза қилиш ШАКЛИ
Саволлар ўқув дастури мавзулари доирасида тузилган ва ўз мазмуни бўйича ўтган ўқув йиллардаги саволлардан фарқ қилади
Саволлар ўқув дастурида кўзда тутилган билим ва кўникмаларни текширишга қаратилган
Саволлар ўз мазмуни бўйича аниқ, қонунчилик нормаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ
Назарий саволлар мантиқий фикрлаш, таҳлил ёки танқидий таҳлил этиш қобилияти ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини баҳолашга қаратилган
Саволлардаги йўриқномалар талабадан нима талаб қилиниши тўғрисида аниқ кўрсатмаларни қамраб олади
Вазиятли масалалар талабадан қонунчиликни чуқур билиш ва англашни талаб этади
Эксперт фикри ва тавсиялари: (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, уларни кўрсатинг ва асосланг) Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил «___» ______________
Савол тузувчининг жавоби (эксперт томонидан тавсия қилинган ўзгартириш ва қўшимчаларга эътироз бўлган ҳолларда тўлдирилади) Имзо: ----------------------------------------------------------------------------Сана: 20__ йил «___» ______________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модулли тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модулли тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилувчининг Ф.И.О. ва имзоси ____________________________
____________________ (талабанинг имзоси)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 11-2017, 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2780-1 21.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 721-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модулли тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модулли тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биз қуйида имзо чекувчилар аудитория раҳбари ва кузатувчи (кузатувчилар) ушбу далолатномани қуйидагилар ҳақида туздикки, талаба ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________
(Ф.И.О. ва академик гуруҳ)
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модулли тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомнинг 35-бандига асосан 20__ йил «__» _________да __________________________________________________________
(модул номи)
модули бўйича ёзма имтиҳондан______________________________________________________ _________________________________________________________________________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модулли тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЁЗМА ИШЛАРНИ (НАЗОРАТ ТУРИ) ҚАБУЛ ҚИЛИШ-ТОПШИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ