28.03.2016 йилдаги 89-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.03.2016 йилдаги 89-сон
Kuchga kirish sanasi
04.04.2016
Ҳужжат 04.04.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 2 октябрдаги 347-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 28 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини (кейинги ўринларда ўтказиш пунктлари деб аталади) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, уларни тугатиш, қуриш ва реконструкция қилишнинг халқаро-ҳуқуқий, ташкилий, молиявий-иқтисодий асосларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг (қуруқлик, сув, ер ости, самовий ҳудуд) чегараларини белгиловчи линия ва ушбу линия бўйлаб ўтувчи вертикал юза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти — халқаро алоқалар учун очиқ бўлган чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль йўллари, дарё портлари, аэропортлар (аэродромлар)нинг ҳудуди (ҳудудининг бир қисми), шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материали, ҳайвонот ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларининг чегара, божхона ва назоратнинг бошқа турлари амалга ошириладиган ва ўтказиладиган махсус жиҳозланган бошқа жой;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктини ташкил этиш ташаббускорлари — ўтказиш пункти фаолият кўрсатишидан манфаатдор бўлган «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти маъмурияти — ўтказишнинг ушбу пункти бириктирилган аэропорт (аэродром), дарё порти, темир йўл станцияси, автомобиль ўтказиш пункти раҳбарияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати органлари — шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материали, ҳайвонот ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказишда қатнашувчи чегара, божхона, санитария-карантин, ветеринария, фитосанитария назорати ва назоратнинг бошқа турлари органлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўтказиш пунктлари қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқонуний миграция, қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар, прекурсорлар контрабандасини аниқлаш ва уларга барҳам бериш ҳамда эпидемия ва эпизоотияларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахслар, транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтишини ҳамда товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материали ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ҳаракатланишини назорат қилиш ва ҳисобга олишни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати органларининг, шунингдек транспорт ташкилотларининг ва ваколатли банклар қабул қилиш пунктларининг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигини, иқтисодий ва сиёсий манфаатларини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли эҳтиёжларига мувофиқ транзит салоҳиятини, ўтказиш пунктларининг ўтказиш қувватини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўтказиш пункти уларда давлат назорати органлари белгиланган тартибда фаолиятни амалга оширадиган бинолар, хоналар, иншоотлар мажмуини ва бошқа жойларни, шунингдек ўтказиш пунктининг зарур тарзда фаолият кўрсатишини таъминлайдиган транспорт ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шахслар, транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтишининг ва товарлар, бошқа мол-мулк ҳайвонларнинг ҳаракатланишининг белгиланган қоидаларига риоя этишнинг назорат қилинишини таъминлаш учун тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, ветеринария, фитосанитария назорати ва назоратнинг бошқа турлари бўлинмалари фаолияти ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтказиш пунктларида ўтказиш пунктининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият амалга оширилиши ҳамда шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ўтказилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ўтказиш пунктларини таснифлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўтказиш пунктлари тоифалари, мақоми ва иш режими бўйича таснифланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тоифалари бўйича — автомобиль йўли (пиёдалар йўли), темир йўл, дарё ва авиация ўтказиш пунктлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мақоми бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ўтказиш пунктлари — шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва бошқа хорижий давлатлардан келиб чиққан ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама ўтказиш пунктлари — шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва қўшни давлатлардан келиб чиққан ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соддалаштирилган ўтказиш пунктлари — Ўзбекистон Республикаси ва қўшни давлатнинг фуқароларини пиёда тарзда ўтказади. Соддалаштирилган ўтказиш пунктларининг иш тартиби Ўзбекистон Республикаси ва қўшни давлатнинг чегара ва божхона идоралари ўртасидаги келишув бўйича белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иш режими бўйича — кеча-кундуз ва куннинг ёруғ вақтида ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Куннинг ёруғ вақтида» иш режимли ўтказиш пунктларида ишнинг бошланиши ва тамом бўлиши вақти Ўзбекистон Республикаси ва қўшни давлатнинг чегара идоралари таркибий бўлинмалари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини ўтказиш тартиби, шунингдек иш режимини, халқаро алоқалар автомобиль, темир йўл ва дарё йўлларида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг ўтказиш пункти мақомини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси билан тегишли давлатлар ўртасидаги икки томонлама халқаро шартномалар билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ўтказиш пунктларини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўтказиш пунктлари Ўзбекистон Республикаси томонидан қўшни давлатлар билан тузилган халқаро шартномаларга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўтказиш пунктини ташкил этиш ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз таклифларини қуйидаги материаллар билан биргаликда тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги ва амалий аҳамиятини асослаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлиши мумкин бўлган молиявий-иқтисодий ва бошқа оқибатларни баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига эксперт ишлаб чиқиш учун таклиф юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ўтказиш пунктини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан пухта ишлаб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш материалларига қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги, режалаштирилаётган ўтказиш қуввати ва ташкил этиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктини лойиҳалаштиришга, қуришга (шу жумладан реконструкция қилишга, кенгайтиришга), асбоб-ускунага, техник жиҳозлашга, бинолар, хоналар, иншоотларни сақлашга, транспорт, муҳандислик ва ижтимоий-маиший инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантиришга тахминий молиявий харажатлар, шунингдек молиялаштириш манбалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг унинг ҳудудида ўтказиш пунктини белгилашга розилиги кўрсатилган тушунтириш хати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш якунлари бўйича Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда эксперт мажлиси ўтказади, унинг протокол қарорини барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пунктини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли протокол киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтказиш пунктини ташкил этиш тўғрисидаги масала бўйича ижобий қарори қабул қилинган тақдирда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда тегишли халқаро шартнома лойиҳасини хорижий томон билан кейинчалик пухта ишлаш учун унинг лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девони билан келишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўтказиш пунктлари бўйича экспертлар даражасидаги музокаралар Ташқи ишлар вазирлигининг ваколатли вакили раҳбарлигида ўтказилади. Истисно ҳолатларда, шунингдек томонларнинг устуворлиги принципидан келиб чиқиб, музокараларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг тегишли ваколатли вакиллари иштирок этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музокаралар якунлари бўйича эришилган аҳдлашувлар протокол билан расмийлаштирилади, у белгиланган тартибда кейинчалик халқаро шартнома лойиҳаси матнининг мақбуллиги, шунингдек имзолаш жойи ва муддатлари тўғрисида дипломатик йўллар билан хорижий томонни хабардор қилиш учун давлат ички келишиши тартиб-таомилидан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўтказиш пунктини ташкил этиш тўғрисида халқаро шартнома ёки ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги шартнома (протокол) тузилгандан кейин ташаббус кўрсатувчи ўтказиш пунктини ташкил этиш (режими ёки мақомини ўзгартириш) тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг вазирликлар ва идоралар билан келишилган лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтказиш пунктини ташкил этиш (режими ёки мақомини ўзгартириш) тўғрисидаги кучга кирган қарори ўтказиш пунктини лойиҳалаштириш, қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), объектларини ишга тушириш ва техник жиҳозлашни, транспорт, муҳандислик ва ижтимоий-маиший инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантиришни молиялаштириш, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган қарорига мувофиқлаштириш, шунингдек ушбу ўтказиш пунктида ишларни ташкил этиш учун зарур штат бирликларини ажратиш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтказиш пунктини ташкил этиш тўғрисидаги қарори унинг таснифи кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги барча манфаатдор давлатларни, дипломатик ваколатхоналарни ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган консуллик муассасаларини, манфаатдор халқаро ташкилотларни, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларини ўтказиш пунктлари ташкил этилганлиги, уларнинг таснифи, шахслар, транспорт воситаларининг ўтиши ҳамда товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтиши тартиби ва қоидаларидан хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ўтказиш пунктларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори кучга киргандан кейин ўтказиш пунктини ташкил этиш ташаббускори ўз ваколатлари доирасида ўтказиш пунктини лойиҳалаштириш, қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), жиҳозлаш ва техника билан жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи белгиланган тартибда пудратчини белгилайди ва ўтказиш пунктини лойиҳалаштириш ва қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш) бўйича ишларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва бошқа манфаатдор юридик шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни умумий мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Буюртмачи манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи нормалар ва қоидаларга мувофиқ ўтказиш пунктини қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), жиҳозлаш ва техника билан жиҳозлаш юзасидан лойиҳалаштиришга топшириқни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўтказиш пунктини қуришга (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтиришга), жиҳозлаш ва техника билан жиҳозлашга лойиҳа-смета ҳужжатлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўтказиш пункти уни қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), жиҳозлаш, техника билан жиҳозлаш комплекс тугаллангандан, транспорт, муҳандислик ва ижтимоий-маиший инфратузилма ташкил этилгандан кейин фаолият кўрсатишни бошлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш пункти қурилиши тугаллангандан кейин уни бириктириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўтказиш пунктини қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), жиҳозлаш ва техника билан жиҳозлаш тамом бўлгандан кейин буюртмачи қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш учун идоралараро комиссияни тайинлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро комиссия таркибига ўтказиш пунктини ташкил этиш ташаббускорининг, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга тушириладиган ўтказиш пунктида фойдаланишни амалга оширадиган транспорт алоқаси ва назорат турларига боғлиқ равишда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек ҳудудида ўтказиш пункти очиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти органининг вакиллари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ўтказиш пунктлари ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўтказиш пункти фаолиятининг умумий тартиби (ишнинг бошланиши тамом бўлиши вақти, технологик танаффуслар, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтадиган жисмоний шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини расмийлаштириш графиклари (жадваллари), қўшни давлатлар билан халқаро шартномалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўтказиш пунктларида назоратнинг барча турларини амалга оширишнинг изчиллиги халқаро алоқалар тури ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини ўтказишни ташкил этишнинг намунавий схемалари билан белгиланади. Намунавий схемалар назоратнинг ҳар хил турларини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар билан келишилади ҳамда халқаро алоқанинг тегишли турларини амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг идоравий ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари, ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ўтишини ташкил этишнинг намунавий схемаларига мувофиқ, маҳаллий шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда, давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарларининг қўшма қарори билан ҳар бир аниқ ўтказиш пунктида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини ўтказишнинг технологик схемаси амалга киритилади, у чегара минтақалари, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Давлат назорати органлари ва ўтказиш пунктлари маъмурияти фаолиятини мувофиқлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат назорати органлари ва ўтказиш пунктлари маъмурияти ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича мувофиқлаштирадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктида юзага келаётган вазиятни биргаликда таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегараси орқали ўтказиш ҳажмини ўзгартириш бўйича тенденцияларни прогнозлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан шахслар, транспорт воситалари ўтиши ва товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ҳаракатланиши қоидалари бузилиши мумкинлигига олиб келадиган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси режимини ва ўтказиш пунктларидаги режимни сақлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пунктининг ишларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказишнинг технологик схемаларини ва ўзаро ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган масалалар бўйича давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти фаолиятини мувофиқлаштириш — Давлат божхона қўмитасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг таркибий бўлинмалари, хўжалик фаолияти масалалари бўйича эса — ўтказиш пункти маъмуриятининг раҳбари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган масалалар бўйича органлар ва ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштирувчи кенгашлар чақирилади, уларнинг иштирокчилари таркибига давлат назорати органлари бўлинмаларининг ва ўтказиш пункти маъмуриятининг раҳбарлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгашга, зарурият бўлганда, бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин. Уларнинг қатнашиши тўғрисидаги қарор мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мувофиқлаштирувчи кенгашлар заруриятга кўра, шунингдек мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларидан бирининг ташаббуси билан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари қўшма фармойиш берувчи ҳужжатлар чиқариш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Ўтказиш пунктларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Давлат органларининг ташаббуси билан ташкил этиладиган ўтказиш пунктларини қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), уларни жиҳозлаш ва техника билан жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ушбу объектларнинг буюртмачилари томонидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўтказиш пункти фойдаланишга қабул қилиб олингандан кейин давлат назорати органларининг таркибий бўлинмаларига хизмат хоналари ва маиший хизмат хоналари, махсус жойлар ва назоратнинг тегишли турларини амалга ошириш учун зарур бўлган технологик ускуналар белгиланган тартибда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўтказиш пунктини назоратнинг махсус аппаратлари ва техник воситалари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланиш, шунингдек давлат назорати органларининг таркибий бўлинмалари шахсий таркибини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли вазирликлар ва идоралар учун назарда тутиладиган маблағлари ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Давлат назорати органларининг таркибий бўлинмалари ўзларига берилган хизмат хоналари ва маиший хизмат хоналаридан, махсус жойлар ва технологик ускуналардан белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўтказиш пунктларида давлат назорати органларининг сифатли ишлашини таъминлаш учун ўтказиш пункти маъмурияти ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари электр энергияси, сувнинг узлуксиз етказиб берилишини, ўтказиш пунктлари ҳаёт фаолиятини таъминлашнинг бошқа турлари ва ўтказиш пунктларига туташ ҳудудларни инфратузилма билан жиҳозлашни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўтказиш пунктини сақлаш ва ундан фойдаланиш харажатлари ўтказиш пунктларининг балансда сақловчиси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Давлат назорати органлари бинолардан, назоратнинг техник воситаларидан бепул фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Ўтказиш пунктларини тугатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ўтказиш пункти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали транспорт алоқасини тўхтатиш тўғрисидаги халқаро шартномалари кучга кириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказишнинг авиация пункти фаолият кўрсатиши тўхтатилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг бир томонлама қарори асосида, хорижий давлатни олдиндан хабардор қилган ҳолда, белгиланган тартибда тугатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотларини ўтказишнинг вақтинча тўхтатиб турилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, хорижий давлат олдиндан хабардор қилган ҳолда, белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт алоқаси амалга оширилиши ёки давлат назорати органлари фаолият кўрсатиши имкониятини истисно этувчи фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар, техноген тусдаги вазиятлар ва бошқа ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария тусидаги сабаблар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш пункти ҳудудида қурилиш-техник ишлар олиб борилиши вақтида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги олдиндан билиб бўлмайдиган вазият туфайли келиб чиққан кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ўтишини вақтинча тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин. Қабул қилинган қарор тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари мажбурий тартибда хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ўтишини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида қўшни давлатни олдиндан хабардор қилиш, ҳаракатни чеклаш, ўтказиш пунктини ёпиш, очиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама халқаро шартномалари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 118-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 18.12.2020 й., 09/20/795/1638-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)