04.03.2016 йилдаги 68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.03.2016 йилдаги 68-сон
Kuchga kirish sanasi
09.03.2016
Ҳужжат 09.03.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар марказларида ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Энергияни тежовчи лампаларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 20 октябрдаги 299-сон қарорини бажариш юзасидан, Тошкент шаҳрида, вилоятлар марказлари ва республика шаҳарларида кўчаларни электр билан ёритиш схемаларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари комплексининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республикада диодли ёритиш технологиялари негизида ташқи ёритиш учун энергияни тежайдиган замонавий ёритиш приборларини ишлаб чиқариш бўйича мукаммал ишлаб чиқариш базаси яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, халқаро стандартларга жавоб берадиган акс этган ёруғлик технологиясидан фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳрида, вилоятлар марказлари ва шаҳарларда ташқи ёритиш тизимлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, бир ой муддатда 2.01.05.98 «Табиий, сунъий ёритиш» КМКнинг сифатли қайта кўриб чиқилиши ва янгиланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган 2016 — 2019 йилларда диодли ёритиш технологиялари негизида Тошкент шаҳрида, вилоятлар марказлари ва шаҳарларда ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилиш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар марказлари ва шаҳарлардаги кўчалар бўйича — Нукус шаҳрининг, вилоятлар марказлари ва шаҳарларнинг ободонлаштириш бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари бўйича — «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси Дастурни бажариш ишларининг буюртмачилари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг диодли ёритиш технологиялари негизида ташқи ёритиш приборларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ўртасида, истисно тариқасида, тендер савдолари ўтказмасдан, «фойдаланишга тайёр» шартларида, мақбул нархларни ҳисобга олган ҳолда Дастур доирасида ташқи ёритиш тизимларини етказиб бериш ва ўрнатиш юзасидан энг яхши таклифларни танлаб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Диодли ёритиш технологиялари негизида ташқи ёритиш учун ёритиш приборларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ўртасида «фойдаланишга тайёр» шартларида ташқи ёритиш тизимларини етказиб бериш ва ўрнатиш юзасидан энг яхши таклифларни танлаб олишни ўтказиш бўйича Комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия (Б.И. Закиров) икки ой муддатда диодли ёритиш технологиялари негизида ташқи ёритиш учун ёритиш приборларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ўртасида энг яхши таклифларни танлаб олишнинг белгиланган муддатда ўтказилишини таъминласин ҳамда мақбул нархларни ҳисобга олган ҳолда, кечки ва тунги вақтларда улаш ва ўчириш режимига мувофиқ ёритишнинг тартибга солинишини назарда тутиб, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ «фойдаланишга тайёр» шартларида ташқи ёритиш тизимларини етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича ғолибни аниқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси энг яхши таклифларни танлаб олиш ғолиби билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ташқи ёритиш объектларини хатловдан ўтказсинлар ва натижалари бўйича уларнинг баланс бўйича тегишлилигига кўра фойдаланиш бўйича масъулликка мувофиқлигини таъминласинлар, шаҳарлар кўчаларининг ташқи ёритиш объектларини Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва шаҳарларнинг ободонлаштириш бошқармаларига, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг ташқи ёритиш объектларини — «Ўзавтойўл» акциядорлик компаниясига берсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчаларнинг ва автомобиль йўлларининг сифатли ёритилишини, шунингдек энергиянинг тежалишини таъминлаш мақсадида ташқи ёритиш тармоқларини фойдаланиш учун техник жиҳатдан ташқи ёритиш қурилмаларидан фойдаланиш талаблари ва қоидаларига мувофиқ ҳолатга келтириш тадбирлари комплексини амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатлов натижаларига кўра икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги, вилоятлар марказлари ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси натижаларига кўра ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилиш бўйича манзилли рўйхатларни ва тармоқ жадвалларини тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси ўтказилишини таъминласин ҳамда Тошкент шаҳридаги, вилоятлар марказлари ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилиш ишларини бажариш сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йилда — Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари маблағлари, шу жумладан йил бошидаги маблағларнинг бўш қолдиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ва вилоятларнинг вилоят бюджетларининг даромадлари прогнозини ошириб бажаришдан олинган маблағлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2019 йилларда — Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари параметрларида назарда тутиладиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 1-иловага мувофиқ Дастурни бажариш учун маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарори билан маъқулланган 2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастурини амалга ошириш доирасида республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва диодли ёритиш приборлари ишлаб чиқариш учун четдан келтириладиган божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилган фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг «а» кичик бандидаги «ҳовли ва мавзе ичидаги» сўзлари «ташқи» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 4 март.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 95-модда; 2017 й., 20-сон, 366-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)