Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2016 20.01.2016 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.01.2016 йилдаги 13-сон
Kuchga kirish sanasi
25.01.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сонли «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Белгилансинки, 2016 йил 1 июлга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишга Вазирлар Маҳкамасининг «2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида» 2016 йил 4 январдаги 1-сон қарори билан ташкил этилган Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган юридик шахсларга рухсат берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ 2016 йил 1 июлга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум (ТИФ ТН коди 07-08) экспортини амалга оширишга рухсат бериладиган Юридик шахслар рўйхатини (янгилаб турган ҳолда) тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида» 2015 йил 9 октябрдаги 288-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 20 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 25-модда)