Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018 17.01.2001 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.01.2001 йилдаги 32-сон
Kuchga kirish sanasi
17.01.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, замонавий агротехнологияларни ҳамда ер ва сувдан фойдаланишнинг янги тизимларини жорий этиш, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқарув органларининг ролини ва масъулиятини ошириш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги 443-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тугатилаётган ёки бошқа идораларга берилаётган ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилаётган ташкилотлар ва корхоналар рўйхатига 9-иловага мувофиқ розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 9-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Ветеринария санитарияси ва акаралогия илмий-тадқиқот институтини Марказ ихтиёрига бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасаларининг ҳудудий бўлинмаларини (филиаллар, тажриба станциялари, таянч пунктлар, тажриба хўжаликлари ва бошқалар) Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган бўлинмалар селекция, технология ва агротехника тадқиқотларини ўтказиш учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади, юридик жиҳатдан мустақил ҳисобланади ҳамда илмий-методик ишлар юзасидан бўлимларга ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин, улардан бири Сув хўжалиги бош бошқармасининг бошлиғи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади, Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари эса ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатилиши даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг таркиби 15 кишидан иборат этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига зарурат бўлганда марказий аппарат тузилмасига ходимларнинг штатдаги сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари вилоятлар ва туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
(7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва Сув хўжалиги департаменти тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларни жойларга етказсин ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликлари билан биргаликда уларнинг тузилмаларини мазкур қарорга мувофиқлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 17 январь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 98-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорига
10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 33-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши, 8 ва 18-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» ҳақида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» ҳақида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1997 йил 4 ноябрдаги 502-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 215-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда) 2-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур қарорга 3-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарорига 1-иловага қўшимчалар киритиш ҳақида» 2000 йил 16 майдаги 191-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда; 6-сон, 35-модда; 2003 й., 12-сон, 98-модда; 17-18-сон, 156-модда; 2004 й., 15-сон, 179-модда; 2017 й., 30-сон, 734-модда)