Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022 19.03.1999 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.1999 йилдаги 125-сон
Kuchga kirish sanasi
19.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022
Ҳужжат 27.04.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар айланишини ҳисобга олишни тартибга солиш ва нақд пулнинг банк муассасаларига тушишини таъминлаш, эмиссияни қисқартириш ва нақд пулнинг банкдан ташқари муомалада бўлишига қарши курашни кучайтириш, шунингдек истеъмол товарларига чакана нархларнинг асоссиз равишда ўсишини тўхтатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банкларига улар савдо корхоналари ва ташкилотлари рўйхатдан ўтказилиши ва уларнинг счётларини очилишини зарур даражада назорат қилмаётганлиги, натижада чакана нархларни сунъий равишда кўтараётган савдо-воситачилик тузилмалари ташкил этилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга ва ижтимоий соҳа муассасаларига, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар — истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана сотишни ўз фирма дўконлари, шу жумладан ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган ўз фирма дўконлари ёки ўзларига тегишли бўлган ёхуд белгиланган тартибда ижарага олинган турғун савдо шохобчалари орқали, фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 119-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 170-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни майда улгуржи сотиш тартиби ва нормативларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улгуржи бозорларда юридик шахслар ва якка тартибда савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотиш тартибини, бунда товарларни майда улгуржи сотиш билан якка тартибда шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш, уларга солиқ солиш, улгуржи ва майда улгуржи операциялардан олинадиган тушумни ҳисобга олиш ва топшириш хусусиятларини назарда тутган ҳолда, икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чакана ва улгуржи савдо бозорларини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари йўналишлари бўйича ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳамма жойда касса аппаратлари ўрнатишни ва улардан фойдаланишни назарда тутган ҳолда улгуржи буюм бозорларида товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотиш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг товарлари айланишини ҳисобга олиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли тижорат банклари билан биргаликда улгуржи бозорларда товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотишдан юридик ва жисмоний шахслар томонидан олинадиган нақд пул тушумини қабул қилиш пунктлари ташкил этиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорда кўрсатилган чора-тадбирларга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ органларининг биринчи раҳбарларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 19 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 3-сон, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 2011 й., 17-сон, 170-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)