Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.03.1999 йилдаги 113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 15.03.1999 йилдаги 113-сон
Kuchga kirish sanasi
15.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИГА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини жинояткорона тажовузлар ва салбий кўринишлардан ҳимоя қилиш юзасидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида оғир жиноятлар пасайиши сезилмоқда ва уларнинг очилиши даражаси ошмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга содир этилган жиноятларни ўрганиб чиқиш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш ва уларни очишда нуқсонлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида жиноятчиликни янада пасайтириш ҳамда жиноят содир этишга ва бошқа ҳуқуқ бузишларга мойил бўлган шахслар билан олиб бориладиган профилактика ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида — жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этсинлар, комиссияларга раҳбарлик қилишни ҳоким ўринбосарларидан бирига юкласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда — жамоат тартибини сақлашни таъминлашда ички ишлар органларига кўмаклашиш учун «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳар бир органида — илгари судланган, сурункали алкоголизмга чалинган ва маиший турмушда ҳуқуқни бузишлар содир этишга мойил бўлган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш учун оқсоқоллар, фахрийлар, аёллар ва ёшлардан, маданият ва дин вакилларидан иборат яраштириш комиссиялари тузсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) штатдаги ходимларнинг мавжуд сонини қайта тақсимлаш ҳисобига 1999 йил 1 майгача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг профилактика хизмати таркибида жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар билан ишлаш бўлинмаларини белгиланган тартибда ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
такрорий жиноятчиликнинг олдини олишни яхшилаш, тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ва оғир жиноятлар содир этган шахслар хатти-ҳаракатини тиббий-психологик ўрганиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳар бир жазони ижро этиш муассасаси штатига психолог лавозимини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Адлия вазирлиги (Мирсафоев), Меҳнат вазирлиги (Акбаров), республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси (Жалилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликлар ҳузуридаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига (Худойқулов), вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари томонидан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларга маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатишга ҳамда уларнинг ҳаётга мослашувига қаратилган қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан прокурор назоратини кучайтириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Адлия вазирлиги (Мирсафоев) билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Худойқулов) билан келишган ҳолда «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига алоҳида оғир жиноятлар содир этган шахслар жазони ўтагандан кейин улар устидан мажбурий назорат белгилашга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Адлия вазирлиги (Мирсафоев), Молия вазирлиги (Азимов), Меҳнат вазирлиги (Акбаров), Ижтимоий таъминот вазирлиги (Обидов) билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Худойқулов) ва Олий суди (Мингбоев) билан келишган ҳолда 2000 — 2005 йиллар даврида ҳуқуқ бузишларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш чора-тадбирлари давлат дастурини 1999 йил 1 октябргача ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Назиров) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сурункали алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинганларни даволаш учун ихтисослаштирилган тиббий муассасалар тармоғини кенгайтириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини 1999 йил 1 июнгача белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзтелерадио» компанияси (Кўчимов) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Болиев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
матбуот, радио ва телевидение орқали жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқ бузишларнинг олдини олиш тўғрисида ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб борсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд залидан репортаж» доимий рукнини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 15 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-сон