Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 17.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2685
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 17.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2685
Kuchga kirish sanasi
22.06.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжат 11.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2685]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир У. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 2 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 14-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) синфдан синфга, бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига (бундан буён матнда мактаб-интернат деб юритилади) ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синфдан синфга ўтказиш — ўқувчини мактаб-интернатнинг бир синфидан бошқа параллел синфига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир хил турдаги мактаб-интернат — ўқувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги ташхис натижалари бўйича ихтисослашувига кўра бир турга мансуб мактаб-интернат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа турдаги мактаб-интернат — ўқувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги ташхис натижалари бўйича ихтисослашувига кўра бир турга мансуб бўлмаган мактаб-интернат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш масалалари умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсларнинг таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўқувчиларни синфдан синфга, бир мактаб-интернатдан бошқа мактаб-интернатга ва мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мактаб-интернат директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб-интернат директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Синфдан синфга ўтказиш рад этилганлиги ҳақида мактаб-интернат директори томонидан уч кун ичида ота-оналарга ёзма равишда маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мактаб-интернат директорининг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўз синфдошларига нисбатан уч ва ундан ортиқ катта ёш фарқи бўлган психик ривожланиши суст ёки ақли заиф болалар бир синфда камида икки чорак таълим олгач, уларнинг билим, кўникма ва малака даражасини инобатга олган ҳолда мактаб-интернатнинг тиббий ва педагог ходимлари хулосаси асосида педагогик кенгаш қарори билан фақат бир синф юқорига кўчирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўқувчини бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза мактаб-интернат директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мактаб-интернатдан кетиш талони берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб-интернат директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактаб-интернатдан кетиш талони илова қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 1 июндаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2685-1, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/2685-1/3269-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори ариза ва мактаб-интернатдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактаб-интернатга келиш талонини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори мактаб-интернатга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчининг тиббий картаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади) ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (бундан буён матнда психологик-тиббий-педагогик комиссия деб юритилади) ўқувчини мактаб-интернатга юбориш учун асос бўлган хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактаб-интернатга юбориш тўғрисидаги йўлланмаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, мактаб-интернатга келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўқувчи психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига ва ақлий лаёқатига кўра бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ариза психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилади. Йўлланма берилганлиги ҳақида ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга хат орқали маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори халқ таълими бошқармаси томонидан юборилган хатни олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ота-оналар халқ таълими бошқармаси томонидан берилган ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисидаги йўлланмани психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ҳамда мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорига тақдим этади. Мактаб-интернат директори шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, халқ таълими бошқармасининг ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилганлиги ҳақидаги хати ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ўқувчини мактаб-интернатдан инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўқувчининг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсони енгил даражада бўлиб (психик ривожланишнинг орқада қолиши, енгил даражадаги ақли заифлик, заиф эшитувчи, заиф кўрувчи, болалар церебрал фалажи ва бошқалар), унинг таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилган тақдирда, мактаб-интернатдан инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини мактаб-интернатдан инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ота-оналар фарзандини мактаб-интернатдан мактабга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ариза психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 йил 24 октябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун ўқувчини мактабга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилади. Йўлланма берилганлиги ҳақида ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга хат орқали маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори халқ таълими бошқармаси томонидан юборилган хатни олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ота-оналар халқ таълими бошқармаси томонидан берилган ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга ўтказиш тўғрисидаги йўлланмани психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ҳамда мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорига тақдим қилади. Мактаб директори шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Мактаб директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактабга ўтказиш тўғрисида йўлланма берилганлиги ҳақидаги хати ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Мактаб-интернат директорининг ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи ҳамда мактаб директорининг ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Ўқувчини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ота-оналар фарзандини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат этади. Аризага вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг вояга етмаганни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш учун розилиги акс этган қароридан кўчирма илова қилинади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 1 июндаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2685-1, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/2685-1/3269-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ариза мактаб-интернат директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мактаб-интернат директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатларни олганлиги тўғрисида тилхат олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Мактаб-интернат директори томонидан хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётганлиги сабабли ўқувчилар сафидан чиқарилган вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда ҳар ўқув йили чораклари охирида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига (бошқармасига) ва вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга тақдим этилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 1 июндаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2685-1, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/2685-1/3269-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактаб-интернатга ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга (мактабга) ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб-интернат (мактаб) раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб-интернат (мактаб) директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияни ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 1 июндаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2685-1, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/2685-1/3269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Жиноят содир этган вояга етмаганларни мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиянинг розилиги билан амалга оширилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 1 июндаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2685-1, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/2685-1/3269-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 2 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 2 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎______________________________________________
(вилоят (республика, шаҳар), туман (шаҳар)

____-cонли мактаб-интернатдан
‎ КЕТИШ ТАЛОНИ ‎
‎‎

Ушбу талон 20 __ йил ____ ________________ да _______________ тумани (шаҳри)даги ___ -сонли мактаб-интернатнинг ___-синф ўқувчиси _____________________________

(ўқувчининг Ф.И.О.) ‎

бошқа мактаб-интернатга ўтказилаётганлигини тасдиқлаш учун берилди.

_________‎

‎‎______________________________

(имзо) ‎

(мактаб-интернат директорининг Ф.И.О.)

М.Ў.‎

Мактаб-интернат
‎директорининг
‎телефон рақами: ____________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎______________________________________________
(вилоят (республика, шаҳар), туман (шаҳар)

____-cонли мактаб-интернат(мактаб)га
‎КЕЛИШ ТАЛОНИ

‎‎

Ушбу талон 20 __ йил ____ ________________ да _______________ тумани (шаҳри)даги ___ -сонли мактаб-интернатнинг ___-синф ўқувчиси ____________________________га

(ўқувчининг Ф.И.О.) ‎

у ______________ тумани (шаҳри)даги ___ -сонли мактаб-интернатга кетиш талонини топширганлигини тасдиқлаш учун берилди.

_________‎

‎‎_____________________________

(имзо) ‎

(мактаб-интернат директорининг Ф.И.О.)

М.Ў.‎

Мактаб-интернат
‎директорининг
‎телефон рақами: ____________
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 320-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/2685-1/3269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)