Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 06.06.2002 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.06.2002 йилдаги 200-сон
Kuchga kirish sanasi
06.06.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 02.10.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида стратегик устуворликларни амалга оширишга доир амалий чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳларнинг таркибини белгиласин ва 20 кун муддатда 2003—2010 йилларда телекоммуникациялар ва маълумот узатиш миллий тармоғини ривожлантириш, 2003—2010 йилларда давлат бошқарувида электрон технологияларни жорий этиш, 2010 йилгача бўлган даврда электрон тижоратни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш жадвалини ва дастурлар таркибини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқиладиган дастурларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг мазкур қарорда белгиланган мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун зарур чора-тадбирларни, уларнинг бажарилиши учун масъул ижрочиларни ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбаларини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳларнинг таркибини белгиласин ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурида назарда тутилган қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 473-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда кўрсатиб ўтилган 2002 — 2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун асосан имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йилдан бошлаб ахборот-компьютер технологиялари соҳасида жаҳонда ва мамлакатимиздаги тенденциялар ва ютуқларни ёритувчи, албатта Интернет-нусхаси бўлган махсус журнал чиқарилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реал иқтисодиёт тармоқлари, бошқарув, бизнес, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим соҳалари учун, шунингдек электрон тижорат дастурини амалга ошириш учун амалий ва мослаштирилган дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини, веб-сайтлар ва бошқа дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича тендерларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари юзасидан бошқарув органлари, бюджет ташкилотлари ва хусусий бизнесга кенг миқёсдаги ахборот, сервис ва консалтинг хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг жаҳонда ва мамлакатимиздаги тенденциялари, ушбу соҳадаги замонавий халқаро стандартлар тўғрисида ахборотлар ва шарҳлар тайёрлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун олинган ўз маблағлари, Марказнинг илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро жамғармалар ва ташкилотларнинг грантлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил охиригача Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказининг кўмагида маҳаллий идоравий компьютер тармоқларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсинлар, уларнинг Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида экспертизадан ва синовдан ўтказилишини ташкил этсинлар, шунингдек ички электрон ҳужжатлар айланишини босқичма-босқич жорий этиш, ахборот ресурсларини Интернет тармоғига жойлаштирган ҳолда уларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йилнинг охиригача тегишли давлат бошқарув органлари аппаратларининг масъул ходимларига замонавий компьютер ускуналарида, шу жумладан маҳаллий компьютер тармоқларидан, шунингдек Интернет тизимидан фойдаланган ҳолда ишлашни босқичма-босқич ўргатиш тадбирларини амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йилнинг охиригача ўзларининг фаол ишлайдиган веб-саҳифаларини яратсинлар, уларни Интернет тармоғида жойлаштирсинлар ва келгусида уларни мунтазам янгилаб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари дастурий воситаларни ишлаб чиқиш, провайдерлик, хостинг, Интернет хизматлари кўрсатиш, маълумотларнинг ахборот базаларини, веб-сайтларни шакллантиришга доир хизматлар кўрсатиш, компьютер техникасига сервис хизмати кўрсатиш, маҳаллий тармоқлар яратиш бўйича хусусий компаниялар ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган олий ўқув юртларида, касб-ҳунар коллежларида ва академик лицейларда дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини, мультимедиа, компьютер техникасини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали мутахассислар ва техник ходимлар, шунингдек компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланувчилар тайёрлашни кенгайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларининг барча ўқувчиларини ва талабаларни компьютер ва ахборот технологиялари билан ишлашга кенг кўламда ўқитишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўрта ва олий таълимнинг таълим стандартларига мувофиқ равишда электрон ўқитиш базасини яратиш, таълим муассасаларининг ахборот инфратузилмасини шакллантириш, барча ўқув муассасаларида инглиз тилини чуқур ўрганиш, шунингдек республика ахборот тармоғида лотин алфавитига асосланган ўзбек тилидан фойдаланишнинг стандартлаштирилган механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича дастурий чора-тадбирлар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги илмий-техник дастурларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни тақсимлашда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида истиқболли илмий-амалий тадқиқотларни ва инновация фаолиятини биринчи навбатда қўллаб-қувватлашни назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ўқув юртлари ва илмий муассасаларга, қишлоқ жойлардаги Интернетдан фойдаланувчиларга имтиёзли тарифлар бўйича хизмат кўрсатувчи провайдерлар ва операторлар учун мақсадли имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2002—2005 йилларда Миллий университет, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузурида ахборот ва компьютер технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган факультетларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни методологиялар ва кадрлар билан таъминлаш учун молиявий ресурслар ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизда компьютерлар ва улар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳаларни Республика инвестиция дастурига киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 367-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Орипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 6 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002—2010 ЙИЛЛАРДА КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)нинг кенг ривожланиши кейинги ўн йилликларда жаҳон тараққиётининг глобал тенденцияси ҳисобланади. Жадал ривожланаётган ҳозирги дунёда АКТ иқтисодий тараққиётни олға ҳаракатлантирувчи асосий омил бўлиб, мамлакатга инвестицияларнинг жалб этилишига, янги иш ўринларининг яратилишига, ишлаб чиқаришда ва бошқарувда илғор технологияларни жорий этишга кўмаклашади, бозор иштирокчилари ўртасида ахборотлар алмаштиришда, битишувларни амалга оширишда харажатларни қисқартириш воситасига айланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Ҳукумати мазкур йўналишга иқтисодий ривожланиш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишнинг стратегик устувор йўналиши сифатида қарамоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг аҳволи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда Ўзбекистонда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун муайян чора-тадбирлар амалга оширилди. Ахборотлаштириш ва телекоммукациялар соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари фаолият кўрсатишининг муҳим иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилаб берувчи қонунчилик базаси яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика телекоммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури биринчи босқичининг амалга оширилиши натижасида рақамли магистрал тармоқ барпо этилди. Минтақалардаги рақамли каналлар сони 51 та туман марказигача етказилган ва маҳаллий телефон тармоқларида 32,6 фоиз рақамли линиялар ишламоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотларни узатиш тармоқлари ривожланмоқда. Уларнинг хизматидан 170 минг фойдаланувчи баҳраманд бўлмоқда. 100 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъект Интернет хизмати кўрсатиш билан шуғулланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, 62 та олий ўқув юртидан фақат 40 таси ҳамда 531 та коллеж ва лицейлардан фақат 22 таси Интернетга уланган. Жамиятни компьютерлаштириш даражаси паст, бу эса ахборот тармоқларига кириб боришни кенгайтиришга тўсиқ бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий воситалар ва ахборот ресурслари бозори суст ривожланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Дастур замонавий техник инфратузилмани ривожлантиришни жадаллаштиришга, компьютерлаштиришни, мамлакатимизда дастурий маҳсулотлар индустриясини ва экспортини ривожлантиришни рағбатлантириш, юқори малакали кадрлар потенциалини тайёрлаш, қонунчиликни такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, мамлакатимиз иқтисодиётининг жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини ошириш Дастурнинг мақсадли вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Телекоммуникациялар инфратузилмасини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда телекоммуникациялар соҳасида оптик-толали ва радиорелели алоқа линияларини қуриш, радиобоғланиш воситаларидан ҳамда бошқа замонавий технологиялардан фойдаланишни бундан буён ҳам давом эттириш назарда тутилган. Шу жумладан 2005 йилгача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1019 км узунликдаги магистрал оптик-толали алоқа линиялари (ОТАЛ) ва 375 км узунликдаги рақамли радиореле линияларини қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги ШАТСлар қувватини 18,0 мингга етказиш, Фарғона ва Қарши шаҳарларидаги ШАТСларни қуввати 5,7 минг коммутация тармоқлисига алмаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона водийси вилоятлари алоқа линияларини, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари телекоммуникация тармоқларини ягона ҳалқага бирлаштириш, Бухоро-Нукус ОТАЛларни захирага ҳозирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини қуришни тугаллаш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Натижада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамли халқаро телефон каналларини 2,48 млн км.каналга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақавий алоқа каналлари сонини 50 мингга, уларни рақамлаштириш даражасини 72 фоизгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алмашувни автоматлаштириш даражасини 98 фоизгача етказиш мўлжалланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил охиригача ОТАЛ асосан туман марказларигача етказилади, бу хизматлар, шу жумладан Интернет хизматлари сифатини ошириш учун шароит яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий қуввати 128,3 минг номердан иборат рақамли АТСларни ишга тушириш ва барча шаҳарлар, туман марказларини рақамли телекоммуникация тармоқлари билан тўлиқ қамраб олиш ва қишлоқ аҳоли пунктларини қамраб олиш даражасини 50,8 фоизгача етказиш (1, 2, 3-иловалар*);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1, 2, 3-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилган қувватлардан фойдаланиш даражасини 92,2 фоизгача етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4250 номерли симсиз уланиш тизимларини фойдаланишга топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчма концентраторлар қуриш, шунингдек замонавийлаштирилаётган АТСларнинг қувватларини кенгайтириш асосида Тошкент шаҳар телефон тармоқларини рақамли ускуналар негизида янада ривожлантириш ва замонавийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги барча муҳим туманларда ва вилоят марказларидаги маҳаллий телекоммуникация тармоқларида SDH ускуналари негизидаги икки томонлама йўналтирилган “ўз-ўзидан тикланадиган” оптик-толали ҳалқалар (148 км) ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдаланувчиларнинг маълумот узатиш тармоқларига киришини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларига симсиз уланиш тизимларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча абонент линиялари қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар узатиш тармоғига 64 ёки 128 Кбит/с тезлик билан кириш имкониятини берувчи базавий рақамли тармоқ уланишини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент участкаларида маълумотларнинг юқори тезликда узатилишини таъминловчи технологиялардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кабелли телевидение тармоқларида Интернет тармоғига уланишни таъминловчи технологияларни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барпо этилаётган маълумот узатиш ва Интернет тармоқларида кўчма (уяли, транкинг) алоқа тармоқларидан, шу жумладан мавжуд технологиялар (WAP, GPRS ва бошқа) бўйича уланиш имкониятларидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар узатиш тармоқларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек республика минтақаларида Интернет тармоғига уланишни кенгайтириш маълумотлар узатиш ва Интернет тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999—2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси маълумотлар узатиш миллий тармоғини замонавийлаштириш ва ривожлантиришнинг амалдаги дастурига мувофиқ 2003 йилга бориб 235 та марказий, минтақавий ва туман, шу жумладан Тошкент шаҳрида — 17 та, вилоят марказларида — 12 та, туман марказларида — 209 та тармоқ шохобчалари ўрнатилади. Тармоқнинг ўтказиш қуввати 3 Гбит/с ни ташкил этади ва халқаро каналларга 32 Мбит/с тезлик билан уланишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар узатиш миллий тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда янада ривожлантириш ва замонавийлаштириш чора-тадбирлари «2003—2010 йилларда телекоммуникация тармоқларини ва маълумотлар узатиш миллий тармоғини ривожлантириш Дастури»да ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу соҳада 2010 йилга бориб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида 45 минг Интернетга жамоа тартибида уланиш шохобчаларини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ахборот тармоқларига уланиш тезлигининг камида 512 Мбит/с бўлишини таъминлаш (4-илова*);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йилгача аҳоли ўртасида Интернет тармоғидан фойдаланувчилар зичлиги кўрсаткичини ҳар 100 фуқаро ҳисобига 11,9 ва ҳар 100 оила ҳисобига 59,9 гача етказиш (5-илова*);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йилга бориб жами давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг камида 74 фоизини, хўжалик юритувчи субъектларнинг 60 фоизини Интернет тармоғига улаш (6-илова*);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*6-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100 фоиз аҳоли пунктларини ахборот-коммуникация технологиялари хизматлари билан қамраб олиш (7-илова*) мақсадли йўналиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*7-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг Интернет тармоғидан кенг фойдаланишини таъминлаш учун алоқа бўлимлари, алоқа корхоналари, Интернет-қаҳвахоналар, Интернет-дўконлар, Интернет-клубларда жамоа тартибида фойдаланиш шохобчаларини ташкил этиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Компьютер техникаси билан таъминлаш ва компьютер тармоқларини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар баҳосига кўра аҳолининг компьютерлар билан таъминланганлик даражаси ҳар 100 киши ҳисобига 0,3 тани, шу жумладан Тошкент шаҳри бўйича 2,5 тани ташкил этади, бу ниҳоятда паст кўрсаткич ҳисобланади. Компьютер техникаси билан таъминланганликнинг мавжуд аҳволи жамият эҳтиёжларини қондирмайди. Мактаблар, коллежлар, лицейлар ва олий ўқув юртларида компьютер техникаси мутлақо етишмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан Дастурда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикага компьютер асбоб-ускуналари ва унинг учун бутловчи буюмлар келтириш, шу жумладан компьютер техникасини мамлакатимизда йиғишни ташкил этиш учун қулай божхона режимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини, шунингдек мактабларни компьютер асбоб-ускуналари билан жиҳозлашга бюджет маблағлари ажратиш, хорижий грантлар ва имтиёзли кредитларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва мактабларда, шунингдек барча олий ўқув юртларида босқичма-босқич Интернет-синфлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер техникасини йиғиш, улар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича корхоналар ташкил этиш назарда тутилган. Ушбу мақсадда республика корхоналарида компьютерлар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, уларни созлаш ва турли тармоқлардан фойдаланиш бўйича ихтисослашган корхоналар ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда 2010 йилгача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер техникаси билан таъминланганлик даражасини 100 ўқувчи (талаба) ҳисобига мактабларда — 5,0 тага, академик лицейларда — 13,4 тага, касб-ҳунар коллежларида — 7,1 тага ва олий ўқув юртларида 25,6 тага етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жами мактабларнинг 63 фоизини, академик лицейларнинг 92 фоизини, касб-ҳунар коллежларининг 85 фоизини ва олий ўқув юртларини 100 фоиз Интернетга уланишига эришиш назарда тутилган (8-илова*).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*8-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Дастурий маҳсулотлар индустриясини барпо этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш индустриясини ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича ихтисослашган тадқиқот, илмий-техника марказларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизнинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари учун қулай солиқ ва божхона режимини яратиш, шунингдек уларнинг электрон ҳукумат, электрон тижоратни шакллантириш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ахборотлаштириш бўйича умумдавлат дастурларидаги иштирокини кенгайтириш йўли билан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган дастурий маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш — мамлакатнинг ягона ахборот маконини барпо этиш борасидаги муҳим муаммолардан биридир. Ахборот ресурслари таркибига мазмуни, тузилиши, шакллантириш ва ташкил этиш технологиясига кўра турлича бўлган ахборот массивлари ва ҳужжатлар: кутубхона, архив ва бошқа ҳужжатлар фондлари, маълумотлар базалари, регистрлар, кадастрлар, электрон нашрлар ва кутубхоналар, бошқа ахборот маҳсулотлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутубхона ва архив фондлари, давлат статистика ва илмий-техник маълумотлар ахборот тизимлари, таълим, ҳуқуқий ахборот соҳасига доир маълумотлар, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқаларнинг ахборотларини шакллантириш ва муҳофаза қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат ахборот ресурсларини, шу жумладан бизнес соҳасида ҳам, шакллантиришни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот ресурслари халқаро бозорининг асосий ҳажми олти тилда (инглиз, рус, француз, испан, хитой, араб, бундан дастлабки учтаси энг кенг тарқалган) шакллантирилишини эътиборга олиб, ўқув юртларида аҳолининг оммавий компьютер саводхонлигига эришиш талаблари билан узвий боғлиқ ҳолда мазкур тилларни чуқур ўрганиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш ва уни рўёбга чиқариш зарурати юзага келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернетда ўзбек тилидаги миллий ахборот ресурсларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга ошириш жараёнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжи қондирилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий, статистика, банк ахборотига оид, ўз акцияларини очиқ бозорда ва бошқа йўл билан савдога қўювчи очиқ акциядорлик жамиятларининг молиявий-иқтисодий аҳволига оид миллий маълумот базаларини барпо этиш ҳамда уларга ҳар қандай тоифадаги фойдаланувчиларнинг турли босқичларда киришини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ва идоралараро маълумот базаларини, шунингдек идоравий ва идоралараро электрон ҳужжатнинг айланиш тизимини яратиш мўлжалланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кундалик ҳаётимизга компьютер ва ахборот технологияларининг жадал кириб келаётганлигини ҳисобга олиб, юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга эҳтиёж ортади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар захирасини яратиш учун дастур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослашган ўқув юртлари — Тошкент ахборот технологиялари университети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
университетларда ва техника олий ўқув юртларида ихтисослашган факультетлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни қайта тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш тармоқлари ташкил этилишини назарда тутади (9-илова*).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*9-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002—2010 йилларда камида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8500 информатика ўқитувчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АКТ соҳаси бўйича 8950 юқори малакали мутахассислар (дастурчилар, маълумот базалари, мультимедиа бўйича мутахассислар ва ҳ.к.);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АКТ соҳаси бўйича 10725 кичик мутахассислар тайёрлаш кадрлар тайёрлаш соҳасидаги мақсадли йўналишлар ҳисобланади (10-илова*).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*10-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари 8600 юқори малакали мутахассисларни, 6500 кичик малакали мутахассисларни ва 4800 ўқитувчиларни қайта тайёрловдан ўтказиш мўлжалланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий Осиёдаги ягона Тошкент ахборот технологиялари университетида барпо этилган ноёб ўқув базасини эътиборга олиб, бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган таълим дастурларини амалга ошириш ва қуйидаги янги ихтисослар: дастурий таъминот, мультимедиа, тармоқларга хизмат кўрсатиш, маълумот базалари, электрон тижорат, кўчма радиотелефон алоқаси тизимлари, ахборот хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.7. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобат муҳитини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасида рақобат муҳитининг шакллантирилишини назарда тутади. Шу мақсадларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи барча хўжалик юритувчи субъектларга хўжалик юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий воситалар, маълумот базаларини ишлаб чиқиш, мультимедиа, сервис хизматлари кўрсатишни, компьютер, телекоммуникация техникасини ва тармоқли ускуналар етказиб беришни ташкил этишга оид давлат буюртмалари ва хусусий буюртмаларни мамлакатимиз компаниялари ўртасида жойлаштиришнинг тендер (танловли) усуллари ривожлантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсизлик замонавий тизимларининг яратилишига кўра халқаро ахборот тармоқларига кириб бориш тизими такомиллашиб боради. Шу асосда операторлар ва провайдерлар хизматларининг рақобат бозори ривожланади, кўрсатиладиган хизматлар тарифлари пасаяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумот узатиш ахборот тармоқларидан фойдаланиш, Интернетга жамоат тартибида уланиш шохобчаларини ташкил этиш соҳасида лицензиялаш тизими соддалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумот узатиш соҳасидаги тариф сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумот узатувчи операторлар, провайдерлар ва телекоммуникациялар бозоридаги етакчи оператор ўртасидаги тармоқлараро боғланишга оид тарифларни тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчиларга шартномавий асосда кўрсатиладиган маълумот узатиш ва Интернетга уланиш хизматларига операторлар ва провайдерлар томонидан тарифлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумот узатувчи операторлар ва провайдерларни қишлоқдаги Интернетдан фойдаланувчиларга, бюджет таъминотидаги давлат бошқарув органлари ва ўқув юртларига кўрсатиладиган хизматларга имтиёзли тарифлар белгилашга рағбатлантирувчи шарт-шароитларни вужудга келтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.8. Норматив-ҳуқуқий базани, стандартлаш ва сертификатлашни такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғидаги фаолият субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш учун электрон ҳужжат айланиши, рақамли электрон имзо ва электрон тижорат тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқиш зарур. Янгича шароитларда ахборот ресурслари, технологиялар ва тизимларни яратиш ва улардан фойдаланиш масалалари борасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш зарурати «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ахборотлаштириш концепциясига тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот ресурсларини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ресурслари ишлаб чиқарувчиларини ривожлантиришни рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш вақтида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АКТ соҳасида лицензиялаш ва сертификатлаш тартиботларининг очиқ бўлишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга асоссиз тўсқинлик қилиш ҳолларига барҳам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ва телекоммуникация хизматлари, маҳсулотлар ва технологиялар бозорида тенг рақобат шароитини яратиш ва монополияни бартараф этиш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АКТ соҳасида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер жиноятларига қарши курашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий-техника воситаларини стандартлаш ва сертификатлаш ахборот тизимлари ва тармоқларининг ўзаро мос келишини, уларнинг жаҳон ва республика маконларида ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилади ва:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва давлатлараро стандартлар талабларига уйғунлашган тармоқ ва давлат стандартларининг ишлаб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал параметрларни, шунингдек ахборот технологиялари воситаларининг техник ва ахборот жиҳатидан ўзаро мос келишини текшириш характеристикалари ва методларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базанинг яратилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари техник воситаларини сертификатлашнинг метрология жиҳатидан таъминланишини ривожлантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурсларнинг такрорланиши ва тарқалиб кетишини бартараф этиш учун маълумот узатиш тармоқлари ва воситаларидан умумий манфаатларни кўзлаб биргаликда фойдаланилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлиги таъминланишини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ахборот хавфсизлигининг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни сақлаш, ишлаш ва узатиш вақтида унинг яхлитлигини сақлаш, фойдаланувчилар уни ўз ваколатлари доирасида олишларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни рухсатсиз йўқотиш, ўзгартириш, бузиш, кўчириб олиш, тўсиб қўйиш ва ахборот ресурсларига ноқонуний аралашувга доир бошқа хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ равишда ҳужжатлаштирилган ва электрон тусдаги давлат сирини, ахборотнинг махфийлигини сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ахборот тизимларига киритилган шахсий сир ва хусусий маълумотларнинг махфий сақланиши борасидаги конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян маълумот узатиш тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифасини ҳар бир оператор амалдаги норматив ҳужжатларга таяниб, тавсия этилган чоралар ва воситалардан фойдаланиб ўзи ҳал қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумот узатиш ва Интернет соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифасини ҳал этиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумот узатиш тармоқлари учун ҳимоя шохобчасини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ахборот ва компьютер технологиялари соҳасидаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини ташкил қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи хизматларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумот узатиш тармоқларига ҳимоя воситаларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш, лойиҳаларни ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб бериши нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказиш учун доимий ишлайдиган (идоралараро) эксперт гуруҳини тузиш ва ахборотни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни ҳимоя қилиш тизимлари ва воситаларини маълумот узатиш ва Интернетга уланиш тармоқларида жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқларнинг барқарорлигини ва хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
калитларнинг сақланиши, генерацияси, тақсимоти ва мустаҳкамлиги белгиланишини, шунингдек сертификатлар ва рақамли электрон имзоларнинг берилиши ва тасдиқланишини таъминловчи ишонч ва сертификатлар бериш марказини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий органлар билан компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилувчи тузилма ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситаларини сертификатлаш тизимини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни маблағ билан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг асосий бўлимларини молиялаштириш учун маблағларни хорижий банклар, операторлар, провайдерларнинг кредитлари, шунингдек ички ва ташқи инвесторларнинг ўз маблағлари ҳисобига жалб этиш мўлжалланмоқда. Бунда коллежлар, лицейлар ва умумтаълим мактабларини компьютерлар билан жиҳозлаш харажатларини (камида бир мингта компьютер синфлари ташкил этиш бўйича ҳар йилги эҳтиёжни қондиришни ҳисобга олган ҳолда): харажатларнинг 30 фоизини — беғараз грантларни босқичма-босқич жалб этиш ҳисобига ва 70 фоизгачасини ушбу мақсадлар учун назарда тутилган давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга ошириш мўлжалланмоқда, олий ўқув юртлари бўйича эса асосан беғараз грантлар ва олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари ушбу харажатларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-телекоммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига маълумотларни узатиш тармоқларини ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги устувор лойиҳаларни ва илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш вазифаларини юклаш назарда тутилмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш Ўзбекистон Республикасида компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги юқори мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва мазкур Низом асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий жаҳон тенденцияларига ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқ келувчи устувор йўналишларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ва иқтисодий рағбатлантириш омиллари яратиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар, лойиҳалар ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини бажаришда, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантиришда давлат бошқарув органлари, хусусий сектор ҳамда жамоат ташкилотларининг келишилган сиёсат юритишлари ва биргаликда иштирок этишларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш, инновация бизнесини, шу жумладан мамлакатимизнинг ўзининг дастурий воситалари ва компьютер техникасини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқлари компьютерлаштирилиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестициялар, ҳомийлик маблағлари ва грантларни жалб этишга, таълим муассасаларининг ахборот тармоқларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини, шу жумладан мутахассисларнинг чет элда ўқишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ахборот хавфсизлиги тизимларини янада ривожлантиришни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Асосий функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва уларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгилаш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар, қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда уларни экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органлари, хусусий сектор ҳамда жамоат ташкилотларининг компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини бажариш, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш борасида келишилган сиёсат юритишларини ва биргаликда иштирок этишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалаларига оид Ҳукумат қарорларининг, Кенгаш қарорларининг давлат бошқарув органлари, субъектлар томонидан бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органлари раҳбарларининг вазирликлар ва идораларнинг компьютерлаштириш, ахборотлаштириш, коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, шунингдек Интернет тармоғида ахборот ресурсларини жойлаштириш ва уларни ўз вақтида янгилаб бориш, таълим муассасаларининг ахборот тизимлари ва тармоқларидан фойдаланиш борасидаги имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютерлаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш учун тегишли вазирликлар ва идоралар, хорижий молия институтлари орқали инвестициялар ва грантлар, шунингдек ҳомийлик маблағлари жалб этилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ахборот, телекоммуникация ва компьютер тармоқлари ва тизимларида зарур хавфсизлик тизимларининг яратилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи гуруҳларнинг шахсий таркибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини, ахборот хавфсизлиги тизимларини ривожлантириш ва жорий этишнинг жаҳон ва мамлакатимиз миқёсидаги илғор тенденциялари тўғрисидаги ахборотларини эшитиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш учун давлат бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектлар ва жамоат ташкилотларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, илмий ташкилотлардан таҳлилий материалларни ва ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан-техника тараққиёти тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги долзарб вазифаларни ҳал этиш учун ишчи гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг таркиби ва тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мувофиқлаштирувчи Кенгашга Кенгаш Раиси бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркибига бошқарув ва ахборот- коммуникация технологиялари соҳасида раҳбарлар ва етакчи мутахассислардан бўлган раис ўринбосарлари ва кенгаш аъзолари киради. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг раиси Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг раиси ўз ўрнида бўлмаган ҳолларда унинг функцияларини раис ўринбосарларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг фаолияти тенг ҳуқуқлилик ва қарор қабул қилиш вақтида коллегиаллик принципларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг мажлиси Мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилиги иштирок этаётган бўлса ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг мажлиси қарорлари Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг Раиси томонидан тасдиқланадиган протоколлар билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг мажлислари унинг ваколати доирасига киритилган масалаларнинг тайёрланишига қараб, бироқ камида ҳар чоракда бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг қабул қилинган қароридан норози бўлган аъзоси ўз фикрини ёзма шаклда ифодалаш ҳуқуқига эга, ушбу ҳужжат мажлис протоколига тиркаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг қарорлари ижро этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларига, корхоналар ва ташкилотларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш фаолиятини техник таъминлашни Вазирлар Маҳкамасининг алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича комплекси ходимларидан иборат бўлган котибият амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш Интернетда ўзининг веб-саҳифасига эга бўлиб, унда Кенгаш фаолиятига доир маълумотлар жойлаштирилади ва барча манфаатдор томонларнинг ўзаро фикр алмашуви учун имконият яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзолари ўз иш фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ўз номи кўрсатилган бланкка эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 91-модда; 2003 й., 24-сон, 241-модда; 2004 й., 19-сон, 220-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 37-сон, 473-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)