Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2023 21.05.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2675
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 21.05.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2675
Kuchga kirish sanasi
25.05.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2023
Ҳужжат 25.05.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2675]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 94-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 7 декабрдаги 61-сон, Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 30 ноябрдаги 24-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 1 декабрдаги 14-сон ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2023 йил 2 декабрдаги 20-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2675-4, 21.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2015 йил 15 май,

43-сон

Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 15 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-сон

Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 15 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-сон

Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 15 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-сон

Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 15 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-сон

Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 15 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-02/5-20-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54, 01-02/5-20-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов (бундан буён матнда қўшимча тўлов деб юритилади) белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўланаётган пенсияга қўшиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қўшимча тўлов:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йилнинг 1 майига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига 2015 йилнинг май ойидан бошлаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йилнинг 1 майидан кейин 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганда қўшимча тўлов энг кам иш ҳақи миқдорига мутаносиб равишда ўзгартирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қўшимча тўловни тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ энг кам иш ҳақи миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бир йўла тўланади, бироқ уни олиш мақсадида мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача белгиланган қўшимча тўлов (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча тўлов тўланадиган 6 ойлик давр доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишдан аввалги 6 ой учун қўшимча тўловни тўлаш аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган қўшимча тўлов турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фуқаро доимий рўйхатдан ўтмаган ва у фақат вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлса) қўшимча тўлов вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олишнинг) амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қўшимча тўловни тўлаш тўхтатиб қўйилган вақтдан бошлаб лекин ҳисобга қўйилгандан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган қўшимча тўловни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 63-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига белгиланган қўшимча тўлов уларнинг пенсия миқдорига қўшилган ҳолда тўлов қайдномаларига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобланган қўшимча тўлов учун маблағларга бўлган эҳтиёжни пенсия ва нафақа тўловлари учун ойлик умумий талабномада ҳисобга олган ҳолда ҳар ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасида рўйхатда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни молиялаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига белгиланган қўшимча тўлов алоҳида тўлов қайдномаларига киритилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалар ҳар ойнинг 5-санасига қадар жорий тўлов ойи учун қўшимча тўловларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда улар рўйхатдан ўтган ҳудуд бўйича Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклда талабнома ҳамда 2-иловасида белгиланган шаклдаги реестрни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари талабноманинг тўғри тузилганлигини реестр билан таққослайди, зарур бўлганда қўшимча тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи ҳудудий таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган талабномаларга асосан ҳар ойнинг 7-санасига қадар талабномаларни Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари эса талабномаларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тақдим этилган талабномаларга асосан маблағларни жорий тўлов ойининг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмалари томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармалари учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари маблағларни 2 иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмалари томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига молиялаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари маблағларни тақдим этилган талабномаларга мувофиқ 2 иш кунида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига кирувчи тегишли ҳудудий таркибий бўлинмаларга молиялаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қўшимча тўловни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Талабнома тақдим этаётган
‎ташкилотнинг штампи

‎________________________________ га
‎ (Пенсия жамғармаси туман
‎(шаҳар) бўлимининг номи)

‎‎___________________________

‎‎(Ташкилотнинг тўлиқ номи)

‎‎Олинди

‎‎‎‎______________________________
‎ (Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ходимининг имзоси) ‎

‎‎
‎‎
‎‎
СТИР рақами
‎__________________________________ Ҳисоб рақами
‎__________________________________
‎Шахсий ғазна ҳисобварағи
‎_______________________________
‎Банк ‎коди _____________
‎Банк номи _________‎_________________ ‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
‎Пенсия жамғармаси томонидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларга
‎ энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлови учун маблағга бўлган
‎ТАЛАБНОМА

Т/р‎

Кўрсаткичлар‎‎

Қўшимча тўлов олувчилар сони ‎‎

Ҳақиқий харажатлар амалга оширилган давр‎‎

Ҳақиқий харажатлар суммаси (сўмда) ‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

1.‎

100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов ‎‎

‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎‎Ташкилот раҳбари

________________‎‎‎

(имзо)‎‎

М.Ў.‎

‎‎Бош бухгалтер (бухгалтер)‎

________________‎‎

(имзо)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
‎Пенсия жамғармаси томонидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларга
‎ энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча
‎тўлов учун ‎маблағга бўлган талабнома
‎РЕЕСТРИ

‎20___ йил ____________ учун

Т/р‎

Ф.И.О.‎‎

Туғилган
‎санаси‎‎

Тўлов амалга оширилаётган давр‎‎

Тўлов суммаси (сўмда)

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Ҳаммаси‎‎

х‎‎

х‎‎

‎‎

Ташкилот раҳбари‎‎

________________‎‎

(имзо)‎‎

‎‎М.Ў.

Бош бухгалтер (бухгалтер)‎‎

________________‎‎‎‎

(имзо)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2675-1/3961-сон; 29.12.2020 й., 10/20/2675-2/1679-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 14.01.2022 й., 10/22/2675-3/0026-сон)