1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг буйруғи 1997 йил 6 февраль 23- сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ИДОРАЛАРИ ТОМОНИДАН ЮРИДИК ШАХСЛАР ҲАМДА АЛОҲИДА ФУҚАРОЛАРГА НИСБАТАН ҚАЙТА ТАЛАБ ҚИЛИШ (РЕГРЕСС)* ТАЛАБНОМАЛАРИ АСОСИДА ИШ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бундан кейин «регресс» деб юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўриқнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 17 апрелда 330-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 6 декабрдаги 200-Б-сонли «Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқнома ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 330-2, 10.12.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар айби билан корхона** ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида, ҳамда иш берувчи томонидан ажратилган транспортда ишга бориш ёки ишдан қайтиш вақтида ишчи ва хизматчилар шикастланиб, уларнинг соғлиғига зарар етса, бу корхоналар Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига асосан қонун олдида моддий жиҳатдан жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** «Корхона» атамаси Ўзбекистон Республикасидаги мулкчиликнинг барча шаклларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи ва хизматчилар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ майибланиш, касб касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра саломатликларига зарар етса, иш берувчи томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 275-моддаси ҳамда зарарни қоплаш Қоидалари асосида тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикастланган шахс вафот этган тақдирда етказилган зарар учун бадал пули олиш ҳуқуқи марҳум қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз бошқа шахсларга ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фаолиятлари атрофдагиларга очиқча хавф туғдирадиган корхоналар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, автомобиль эгалари ва бошқалар), агар шикастланиш енгиб бўлмас куч ёки жабрланувчининг айби билан бўлганлигини исботлай олмасалар, жабрланган ходимнинг шикастланганлик туфайли кўрган зарар ўрнини қоплашга мажбурлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 185 — 197-моддаларига биноан, агар соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини таъминланмаганлиги (меҳнат муҳофазаси қоидаларига, техника хавфсизлигига, саноат озодалигига ва бошқаларга амал қилмаслик) туфайли шикастланиш содир этилса, у иш берувчи айби билан содир бўлган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига асосан, тўланган пенсия миқдорини ундириб олиш учун зарар етказишда айбдор бўлган корхоналар ва фуқароларга регресс талабномалари асосида даъво қилиш ҳуқуқи ижтимоий таъминот идораларига берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Регресс талабномалари бўйича иш олиб боришни ташкил этиш вазифаси ижтимоий таъминот идоралари раҳбарлари зиммасига юклатилади ва улар бу иш учун шахсан жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Регресс талабномалари бўйича иш олиб бориш ва уни расмийлаштириш ижтимоий таъминот бўлимларининг ҳуқуқшунослари ёки ҳуқуқий ишлар бўйича I тоифа мутахассисларининг хизмат вазифасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Штат жадвалида ҳуқуқшунос ёки ҳуқуқий ишлар бўйича I тоифа мутахассис лавозимлари кўзда тутилмаган ижтимоий таъминот бўлимларида регресс ишлари шу бўлимларнинг штатдаги ходимлари томонидан ўриндошлик асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. РЕГРЕСС ТАЛАБНОМАЛАРИ БЎЙИЧА ДАЪВО ҚИЛИШ УЧУН АСОСЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Регресс талабномалари бўйича даъво қилиш учун қуйидаги икки шарт асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли ногиронлик пенсияси тайинланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий касаллик бўйича ногиронлик пенсияси тайинланиб, пенсия ишидаги ҳужжатлар ёки бошқа маълумотларга асосан ходимнинг саломатлигига етказилган зарар корхона ёки фуқаронинг айби билан содир бўлганлиги аниқланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллигига чалинганлиги ёки саломатлигига бошқа зарар етганлиги оқибатида вафот этганнинг оиласига боқувчисини йўқотганлиги пенсияси тайинланган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикастланишда ва соғлиққа бошқа зарар етказишда корхоналар ёки фуқароларнинг айби бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жабрланувчини суғурта қилган корхона жавобгарлигини исботловчи ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.1. Корхона айбини тасдиқловчи ва бахтсиз ҳодиса ташкилотларини баён этувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ҳақида тузилган далолатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.3. Суд қарори ва ҳукми, прокурор қарори, тергов идоралари ёки дастлабки тергов идоралари қарорлари, агар улар томонидан корхона айби аниқланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.4. Меҳнат бўйича техник инспектори ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ва меҳнат ҳақидаги қонунларга амал қилинишини кузатувчи ва назорат қилувчи мансабдор шахсларнинг (идораларнинг) ходим саломатлигига етказилган зарарнинг сабаблари ҳақидаги хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.5. Давлат санитария хизмати томонидан берилган касб касаллигига чалинганлиги ҳақидаги тиббий хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.6. Меҳнатда майибланганликлари туфайли ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик сабабли тўланаётган нафақа пулини корхона томонидан ижтимоий суғурта жамғармаси бюджетига қайтариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.7. Исботлаш кучига эга бўлган бошқа ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Хизмат вазифасини бажараётган ҳаво кемаси экипажи аъзоси кемани кўтарилиш, парвоз қилиш ёки қўндириш пайтида шикастланса, кема эгаси бўлган корхона фақат зиён жабрланувчилар айби билан содир бўлганлигини исботлай олсаларгина жавобгарликдан озод этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар жабрланувчини суғурта қилмаган корхона ҳамда айрим фуқаронинг айбини тасдиқловчи далил бўлиб хизмат қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.1. Суднинг айблов ҳукми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар шикастланиш ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлиб, бу шикастланиш енгиб бўлмас куч туфайли ёки жабрланувчининг айби билан содир бўлганлигини исботлаб бера олса, манба эгаси жавобгарликдан озод этилади; агар иш берувчи (ёки корхона, фуқаро) шикастланишда унинг айби йўқлигини исботлай олса (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985, 999-моддалари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. РЕГРЕСС ТАЛАБНОМАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хўжалик суди ва бошқа судларга мурожаат этишдан аввал, ижтимоий таъминот идоралари тўланган пенсия миқдорини қайтариб олиш ҳақидаги талабнома билан (1- ва 2-иловалар) корхона (фуқарога) мурожаат этишлари ва уни ундиришнинг бошқа чораларини кўришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаб қиймати ва унинг ҳисоб-китоби, талаб қилувчининг тўлов ва почта маълумотлари талабномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Талабнома корхона раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Талабнома жавобгар томонга буюртма ёки баҳоли хат билан жўнатилади ёхуд шахсан уларга тилхат билан топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Талабнома юборилган корхона талабномани олгандан кейинги бир ой муддат ичида унга жавоб юбориш шарт. Талабномага жавоб шу корхона раҳбари ёки унинг муовини томонидан имзоланиб, ижтимоий таъминот идорасига буюртма ёки баҳоли хат билан жўнатилиши ёхуд тилхат билан топширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Айбини тўла ёки қисман бўйнига олган корхона ихтиёрий равишда талаб билдирувчига тан олган суммани тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агар айбини бўйнига олиб ёзилган жавобда кўрсатилган сумма тўланганлиги ҳақидаги хабар бўлмаса, ижтимоий таъминот идораси жавоб олгандан сўнг 20 кун ўтгандан кейин банк муассасасига жавобгар тан олган суммани тегишли Пенсия жамғармаси бўлимининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш ҳақидаги фармойишни тақдим этади. Фармойишга жавобгарнинг жавоб хати илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Зарар етказилган корхона бир ой муддат ичида регресс талабномасини қондирмаса ижтимоий таъминот идораси ишни хўжалик судига оширади (3 ва 4-илова). Судга даъво қилиш ҳуқуқи, талабномани қондиришдан қисман бўйин товлаш ёки жавоб ўз вақтида олинмаган тақдирда ҳам сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ижтимоий таъминот идораларининг регресс талабномалари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларига хусусий, қўшма корхоналар ҳамда алоҳида ишбилармонларга қилинаётган даъволар хўжалик судларида, фуқароларга нисбатан қилинаётган даъволар ― шаҳар, туман судларида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 94-моддасининг 5-бандига биноан жабрланувчига тўланган пенсия қийматини регресс талабномаси асосида ундириб олаётган ижтимоий таъминот идоралари давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Талабномани кўриб чиқишга ажратилган муддат бузилса ёки даъво жавобсиз қолдирилса, бу даъвони кўриб чиқаётган хўжалик суди амалдаги қонунларга кўра жавобгар корхонадан даъво қийматининг 2 фоизини Республика бюджетига ундириб олиш ҳуқуқига эга («Ҳакамлик суди ва хўжалик низоларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 94 моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Корхоналарга рэгресс талабномалари ёки даъво тақдим этилаётганда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига (150-151-моддалари) амал қилинади. Улар бўйича даъво муддати бир йил қилиб белгиланса, алоҳида фуқароларга регресс талабномалари ва даъволар тақдим этиш муддати эса ― 3 йил. Регресс даъволари бўйича даъво муддати пенсия тайинланган кундан эмас, регресс талабномалари ва даъволари тақдим этилишидан олдинги, охирги пенсия олган кундан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Фақат меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда зарар етказганлик учун тўланган ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари қиймати етказилган зарар ҳисоб-китобига киритилиши ва ундириб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясидан бошқа турдаги (масалан, ёши бўйича) пенсияга ўтган тақдирда ижтимоий таъминот идоралари томонидан регресс талабномалари юбориш тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. РЕГРЕСС ТАЛАБНОМАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МУМКИН БЎЛГАН ПЕНСИЯ ИШЛАРИНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Туман ва шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларида, регресс талабномалари тақдим этилиши мумкин бўлган пенсия ишларининг ҳисоби пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ҳақидаги ариза ва қарорларни (фармойишларни) қайд қилиш журнали асосида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллигига чалинганлиги туфайли янги тайинланган ҳар бир ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсия иши бўйича тўлов ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг пенсия иши регресс талабнома ва даъволарни юритиш билан бевосита шуғулланувчи ходимга ўтказилади. Ўз навбатида бу ходим пенсия ишидаги мавжуд ҳужжатлар бўйича регресс талабнома беришга асос бўлган тақдирда ушбу пенсия иши юзасидан махсус варақа (5-илова) тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий касаллик бўйича пенсия тайинланган, бироқ корхона ёки алоҳида шахс айби билан фуқаролар саломатлигига зарар етганлиги ҳақида маълумотлар бўлса, бу ишлар бўйича ҳам махсус варақа очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус варақалар алоҳида журналда қайд қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бирор пенсия иши бўйича регресс талабномалари бериш учун асос бўлмаса бу ҳақда ёзма хулоса тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Пенсионер янги жойга кўчган тақдирда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими унинг янги яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимига пенсия иши билан варақнинг нусхасини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ДАРОМАДНИНГ ТУШИШИ ВА РЕГРЕСС ТАЛАБНОМАЛАРИ БЎЙИЧА ИШ ОЛИБ БОРИШ УЧУН МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Меҳнатда майиб бўлганлик касб касаллигига чалинганлиги туфайли тўланган ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси регресс талабномалари асосида ундириб олинганда, бу маблағ жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг тегишли банк муассасасидаги ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олинган маълумотлар асосида ижтимоий таъминот бўлимлари раҳбарлари регресс талабномаларини қондириш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар - эслатмалар (6-илова) юборадилар, корхона раҳбарлари билан шахсан суҳбат ўтказадилар, лозим бўлганда корхона устидан юқори турган ташкилотларга хат билан мурожаат қиладилар ёки белгиланган тартибда даъво қиладилар,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ижтимоий таъминот идораларининг регресс ишларини олиб бориш бўйича фаолиятлари Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан молиялаштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу мақсадда ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаларининг ҳисоб-китоб рақамларига регресс талабномалари асосида ундириб олинган маблағ қийматидан 15 фоиз ўтказилади (ўтказилган маблағ Ижтимоий таъминот вазирлигининг 1995 йил 13 июлдаги 102-Д сонли буйруғи билан тасдиқланган тартибда тақсимланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Регресс талабномалари асосида маблағ ундириб олиш бўйича ишларни ташкил қилишга кетадиган сарф-харажат, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ишлари ижтимоий таъминот идоралари томонидан тасдиқланган смета асосида ва тушган пуллар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йилнинг октябрь ойида шаҳар ва туман ижтимоий таъминот бўлимларининг раҳбарлари регресс талабномалари юборишга асос бўлган пенсия ишларини қайта рўйхатдан ўтказадилар. Шу асосда улар томонидан регресс ишларини олиб бориш учун кирим ва чиқим сметаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йилнинг ноябрь ойида ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги) келгуси йилга регресс ишларини олиб бориш учун кирим ва чиқим сметасини тузади. Сметага меҳнатга ҳақ тўлаш, хизмат сафарлари, девонхона чиқимлари ва мукофотлаш учун ажратилган чиқимлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Регресс ишлари билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил этишда (пенсия ишларини танлашда, регресс ишларига боғлиқ бўлган молия ишларини амалга оширишда ва бошқа тадбирларда) иштирок этган ижтимоий таъминот ходимлари ҳам мукофотланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ижтимоий таъминот бўлимлари йилнинг ҳар чорагида ижтимоий таъминот бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига) йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ва йил давомида регресс талабномалари асосида олиб борган ишлари, тушган маблағ қиймати ҳақидаги ҳисоботларини топширадилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги) йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) бўйича йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ва йил давомида регресс талабномалари асосида олиб борган ишлари, тушган маблағ қиймати умумлаштирилган ҳисоботларини топширадилар.
19____ йилнинг «__» __________ да сизнинг корхонангизда (ташкилот, муассаса, давлат, жамоа хўжалигида, кооперативда) фуқаро_________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
меҳнатда майиб бўлган (касб касаллигига чалинган), натижада у_____ гуруҳ ногирони деб тан олинган. 19___ йилнинг «____» __________ дан унга ойига _____сўм_____ тийин пенсия белгиланган. 19__йилнинг «___» __________ дан 19___ йилнинг «___»___________гача бўлган даврда тўланган пенсиянинг умумий миқдори ______ сўм _____ тийинни ташкил этади. Бахтсиз ҳодиса (касаллик)нинг сабаби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг соғлиққа зарарсиз ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш ҳақидаги ____ ― моддасида* кўрсатилган талабларга маъмурият томонидан амал қилинмаганлигидадир. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг айби қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади: _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига амал қилиб ва етказилган зарарда корхона (муассаса, ташкилот)нинг айби борлигини инобатга олиб сизга бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда __________ банкининг ______________ бўлимидаги Пенсия жамғармасининг _____________ сонли ҳисоб-китоб _____________ рақамига______- сўм тийин тўланган пенсиянинг миқдорида пул ўтказишингизни таклиф этамиз. Талабноманинг қаноатлантирилганлигини тасдиқлаш мақсадида бизнинг манзилимизга банк муҳри туширилган тўлов қоғозининг кўчирма нусхасини ёки талабномада кўрсатилган қиймат тўланган тўлов қоғози маълумотларини юборишингизни сўраймиз.
19____ йилнинг «__» __________ да сизнинг корхонангизда (ташкилот, муассаса, давлат, жамоа хўжалигида, кооперативда) _______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
меҳнат қилаётганида меҳнатда майиб бўлганлик (касб касаллигига чалинганлиги) натижасида ҳалок бўлган ва унинг оила аъзоларига 19___ йилнинг «___» ____________ дан ____ сўм ____ тийин миқдорида пенсия тайинланган. 19 __ йилнинг «___»______ дан 19 ____ йилнинг «___»______гача бўлган даврда тўланган пенсиянинг умумий миқдори ____ сўм ____ тийинни ташкил этади. Бахтсиз ҳодиса (касаллик)нинг сабаби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг соғлиққа зарарсиз ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш ҳақидаги ____ ― моддасида* кўрсатилган талабларга маъмурият томонидан амал қилинмаганлигидадир. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг айби қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади: _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига амал қилиб ва етказилган зарарда корхона (муассаса, ташкилот)нинг айби борлигини инобатга олиб сизга бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда __________ банкининг ______________ бўлимидаги Пенсия жамғармасининг _____________ сонли ҳисоб-китоб _____________ рақамига______- сўм тийин тўланган пенсиянинг миқдорида пул ўтказишингизни таклиф этамиз. Талабноманинг қаноатлантирилганлигини тасдиқлаш мақсадида бизнинг манзилимизга банк муҳри туширилган тўлов қоғозининг кўчирма нусхасини ёки талабномада кўрсатилган қиймат тўланган тўлов қоғози маълумотларини юборишингизни сўраймиз.
19__ йилнинг «__»_________ да жавобгар корхонада фуқаро ___________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
билан қуйидаги шароитда________________________________________________ бахтсиз ҳодиса рўй берди. Жавобгарнинг айби 19____ йилнинг «__» _________ да тузилган бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро____________ ___ гуруҳ ногирони деб тан олинган ва унга ___ сўм ___ тийин миқдорида ногиронлик пенсияси тайинланган. Регресс тартибида жавобгардан ____ ой мобайнида _____ сўм ___ тийин ундирилиб олиниши керак. Бизнинг 19 ___ йилнинг «__» _______ даги ____ ― сонли талабномамизни жавобгар қаноатлантирмади, қарзи бўйича ўз ҳисоб-китобларини ҳам тақдим этмади. Юқорида баён этилганларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига амал қилиб жавобгардан Пенсия жамғармасининг _______________ ҳисоб-китоб рақамига _____ сўм ___ тийин миқдоридаги тўланган пенсия пулини ундириб беришингизни сўраймиз.
19__ йилнинг «__»_________ да жавобгар корхонада фуқаро ___________________________
(исми, шарифи)
билан қуйидаги шароитда________________________________________________ бахтсиз ҳодиса рўй берди. Жавобгарнинг айби 19____ йилнинг «__» __________ да тузилган бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома билан тасдиқланади. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро ҳалок бўлди ва унинг оила аъзоларига _____ сўм ___ тийин миқдорида пенсия тўланмоқда. Регресс тартиби асосида жавобгардан ___ ой мобайнида тўланган _____ сўм ___ тийин ундириб олиниши керак. Бизнинг 19____ йил «__» __________ даги _____― сонли талабномамизни жавобгар қаноатлантирмади, қарзи бўйича ўз ҳисоб-китобларини ҳам тақдим этмади. Юқорида баён этилганларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига амал қилиб жавобгардан Пенсия жамғармасининг _______________ ҳисоб-китоб рақамига _____ сўм ___ тийин миқдоридаги тўланган пенсия пулини ундириб беришингизни сўраймиз.
19____ йилнинг «__»__________ да Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонунининг 66-моддасига биноан Сизнинг корхонангизга _____ сўм ___ тийин тўлаш учун _________ ― сонли регресс талабномасини юборган эдик. Сизга талабнома меҳнатда майиб бўлганлик (касб касаллигига чалинганлик) туфайли ногиронлик (боқувчисини йўқотганлик) пенсиясини олаётган _____________ ______________________________________нинг пенсия иши асосида юборилган.
(пенсионер исми, шарифи)
Қонунга мувофиқ Сиз бир ой муддат ичида бу талабномани қондиришингиз керак эди. Талабнома пулининг миқдорини 19____ йил «___» __________ гача бўлган муддатда Пенсия жамғармаси _____________________ бўлимининг ___________________ банки бўлимидаги ___________________ ҳисоб-китоб рақамига ўтказишингизни сўраймиз. Пул ўтказилмаган тақдирда юқорида кўрсатилган маблағни хўжалик суди орқали ундириб олишга мажбур бўламиз. Бу сизни қўшимча чиқимлар — давлат божи, жарималар тўлашга мажбур этади. Сизга ижтимоий таъминот идораларининг талабномаларини ўз вақтида қондиришингизни тавсия этамиз.