Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.1996 13.11.1992 йилдаги 5/6ПЛ-92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 13.11.1992 йилдаги 5/6ПЛ-92-сон
Kuchga kirish sanasi
13.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.1996
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий ишларни назорат тарзида кўришни тартибга солувчи қонунларни судлар томонидан қўллаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 43-сонли «Жиноят ишларини судлар томонидан кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Жумҳурияти судлари одил судловликни амалга ошириш борасида бир мунча ишларни амалга оширмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг хатосини ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф қилиш, тўғри ва ягона суд амалиётини амалга ошириш масаласи назорат босқич судларининг муҳим вазифасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат босқич судлари томонидан амалга оширилган муҳим ишларга қарамай, жиноий ишлар бўйича ҳукмларни, ажримларни, қарорларни назорат тарзида кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашда ҳамон жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар фаолиятидаги кўпчилик хатолар жиноий ишларни биринчи босқичда кўришда содир этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи босқич судлари эса ишларни юзаки ва бир томонлама кўриб, қонунсиз ва асослантирилмаган суд қарорларини тасдиқламоқдалар ёки бўлмаса тўғри чиқарилган суд қарорларини асоссиз равишда бекор қилмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг хатоси кассация тартибига қараганда, назорат тартибида кўпроқ тўғриланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат босқич судларининг фаолиятида ҳам камчиликлар бартараф этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Жумҳурияти Олий Судининг Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Жумҳурияти Олий Судининг жиноий ишлар бўйича судлов коллегияси, Қорақалпоғистон Жумҳурияти Олий Суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, ҳарбий судлар жиноий ишларни ва шикоятларни назорат тартибида кўриш ишларини такомиллаштириш, қонунсиз ва асослантирилмаган ҳукмларни, ажримларни, қарорларни кучида қолдирмаслик, қонун бузулишларини бартараф этиш чораларини кўришлари лозим. Шу билан бирга қонуний ва асослантирилган суд қарорларини асоссиз равишда бекор қилмасликлари ёки ўзгартирмасликлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шикоятларда кўрсатилган важлар суднинг ҳукмини, ажримини, қарорини қонунийлигига ва асослантирилганлигига шубҳа туғдирса ёки бундай шубҳаларга бошқа ҳолатлар сабаб бўлса, Ўз. Р. ЖПКнинг 349-моддаси тартибида ҳар бир ҳолатда жиноят ишни чақириб назорат тартибида текшириб кўриш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шикоят бўйича протест келтиришга асос йўқлиги тўғрисида жавоб берганда, шикоятдаги суд қарорларини тўғрилигини инкор этган барча важларни рад этувчи асосларни кўрсатиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўз. Р. ЖПКнинг 352-моддасини 3-қисми талабига кўра, назорат тартибида иш кўрилаётганда зарур ҳолларда суд мажлисига изоҳлар бериш учун маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари, вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакиллари, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаролик даъвогари, фуқаролик жавобгари ва уларнинг вакиллари таклиф этилишлари мумкин. Суд мажлисига таклиф қилинувчиларга протест ёки берилган фикр билан танишиб чиқиш имконияти таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишлар бўйича маърузачи тайинлашда, Ўз. Р. ЖПКнинг 31, 32-моддаларида кўзда тутилган ҳолатларни яъни раёсат аъзолигига кирмаган судъяни ишни кўришда такрор қатнашиши мумкин эмаслигини назарга олиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Назорат босқич суди Ўз. Р. ЖПКнинг 355-моддаси талабига кўра, суд қарорларининг қонунийлигини ва асослантирилганлигини барча судланганларга нисбатан (протест келтирилмаган судланганларга тегишли қисмини ҳам) тўлиқ ҳажмда текшириб кўриши лозим. Ўз. Р. ЖПКнинг 318, 323 ва 354-моддаларида кўзда тутилган суд қарорларини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлувчи ҳолатларга дастлабки тергов ва суд тергови даврида аҳамият берилганлигини ёки берилмаганлигини текшириб кўриши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Назорат босқич суди иш бўйича ҳукмни бекор қилишга асос бўладиган жиноят процессуал қонун талабларини жиддий бузилганини аниқласа, қайси судланганга нисбатан протест келтирилганидан қатъий назар, барча судланганларга нисбатан ҳукмни бекор қилиши лозим. Бу талабга Ўз. Р. ЖПКнинг 321-моддасини 2 қисмида кўрсатилган қонун бузилишларидан ташқари, шу моддани I қисмида кўрсатилган жиноят процессуал қонун талабларини бузилишларига яъни судланувчини ва ишнинг бошқа иштирокчиларининг қонун билан белгиланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки қисиш йўли билан ишнинг ҳолатларини тўла, ҳар томонлама, холисона текшириб кўришга ҳалақит берадиган, иш бўйича қонуний ва асослантирилган ҳукм чиқаришга сабаб бўладиган асосларга (айб эълон қилмаслик, айбланувчига айблаш фикрини топширмаслик, қонун талаби бўйича экспертиза ўтказиш лозим бўлган ҳолларда экспертиза ўтказмаслик, судга бериш ҳақида ажрим ёки қарор бўлмаслик, судланувчига охирги сўз бермаслик ва х. к.) риоя қилиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўз. Р. ЖПКнинг 348-моддаси талабига кўра, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи асослар бўйича суднинг айблов ҳукмини, ажримини, қарорини, шунингдек оқлаш ҳукмини ёхуд суднинг ишни ётқизиш тўғрисидаги ажримини ва қарорини, улар қонуний кучга киргандан кейин бир йил вақт ўтгач назорат тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйилмайди. Жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судланган шахсга нисбатан Амнистия Фармонини қўллаш масаласи бўйича (Ўз. Р. ЖПКнинг 5 м. 4-банди);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукмни ижросини кечиктириш масаласи ёки кечиктиришни бекор қилиш ҳақидаги тақдимномани рад қилиш масаласи бўйича (Ўз. Р. ЖКнинг 441-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судланган шахсни алоҳида хавфли шахс деб топмаслик ёки бундай шахс деб топишни юқори суд томонидан ҳукмдан чиқариш масаласи бўйича (Ўз. Р. ЖКнинг 231-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ўташ муддатини ҳисоблаш масаласи бўйича (Ўз. Р. ЖКнинг 41-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судланган шахсни касаллиги ёки ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод этиш масаласи бўйича (Ўз. Р. ЖПКнинг 3401-м.);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озодликдан маҳрум этиш жойларидан шартли равишда озод қилиб, маҳкумни меҳнатга мажбуран жалб этиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш масаласи бўйича (Ўз. Р. ЖКнинг 50, 502-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судланган шахсни жазони ўташ учун аҳлоқ тузатиш-меҳнат жойига юбориш ёки енгилроқ тартиб ўрнатилган жойга ўтказиш масаласи бўйича (АТ кодексининг 65-м.);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартли равишда судланган шахсни синов муддатини қисқартириш масаласи бўйича (Ўз. ЖКнинг 43-моддаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳлоқ тузатиш ишини ўташ вақтини меҳнат стажига қўшиш масаласи бўйича (Ўз. Р. ЖПКнинг 3461-моддаси, АТ кодексининг 104-м.);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судланганликни олиб ташлаш масаласи бўйича (ЎЗ. Р. ЖКнинг 53-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир йиллик мухлатни ҳукм, ажрим, қарор чиққан кундан бошлаб то назорат босқич судининг қарори (ажрими) чиққан кунгача ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Судларнинг қарорлари назорат тартибида фақат протестга асосан кўрилади. Назорат босқич суди протестда кўрсатилган асослар бўйича судланганни, оқланганни ёки иши ётқизилган шахснинг аҳволини оғирлаштириш тўғрисида ажрим (қарор) қабул қилишга ҳақлидир. Протест келтирилмаган судланганларнинг аҳволини оғирлиштиришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишни назорат тартибида кўриш вақтида, судланган шахсни жиноятда қатнашганлиги исботланмаганлиги сабабли бекор қилиниб, иш ётқизилса, жиноятни содир қилган шахс эса номаълум бўлиб қолса, жиноят содир этган шахсни қидириб топиб, уни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун суд ишни Ўз. Р. ЖПКнинг 287-моддаси тартибида прокурорга юбориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Назорат босқич суди, судланганнинг жазосини енгиллаштиришни лозим топса, Ўз. Р. ЖПКнинг 355-моддасини 2 қисми тартибида нафақат жазони камайтириши мумкин, балки бошқа енгилроқ жазога ҳам ўтиши мумкин. Бу ҳолатда енгилроқ жазонинг муддати, бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини муддатидан ошиқроқ ҳам бўлиши мумкин. (Ўз. Р. ЖКнинг 41-моддасида кўзда тутилган қоидани назарга олиб).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судланганга нисбатан асосий жазони камайтирганда, шунингдек енгилроқ жазога ўтганда, ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш қисмини ўзгаришсиз қолдириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Айбдорнинг содир этган икки ва ундан ортиқ жиноятларини жиноят қонунини бир моддаси билан баҳолаш лозим бўлганда, биринчи босқич суди айбдорнинг ҳаракатларини иккита модда билан баҳолаб, бирига тўғри ҳуқуқий баҳо бериб, иккинчисига эса оғирроқ жиноятни кўзда тутган моддани нотўғри қўллаганда, назорат босқич суди, оғир моддани айбида қолдирилган енгил моддага алмаштириб, шу модда доирасида, биринчи босқич суди томонидан ҳукм бўйича шу модда билан тайинланган жазо миқдоридан оғирроқ жазо қўллашга ҳақли. Лекин бу жазонинг миқдори бўйича тайинланган қатъий жазо миқдоридан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий ҳаракатларни бир моддадан унча оғир бўлмаган жиноятларни кўзда тутувчи бир неча моддаларга қайта баҳолашда, агар булар судланганнинг аҳволини оғирлаштирмаса ва унинг ҳимоя ҳуқуқини бузмаса, суд Ўз. Р. ЖКнинг 40-модда тартибида жазо тайинлайди. Бу жазо биринчи босқич суди томонидан тайинланган жазодан оғирроқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Назорат босқич суди, ҳукмни ва кейинги суд қарорларини ўзгартириб, бир неча жиноятлар учун тайинланган жазони енгиллатадиган бўлса, ҳукм бўйича қоплаш йўли билан тайинланган жазони ўрнига қўшиш йўли билан қатъий жазо белгилашга ҳақли. Бироқ бу жазо Ўз. Р. ЖКнинг 40-моддаси тартибида ҳукм ва кейинги суд қарорлари билан тайинланган жазо миқдоридан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар биринчи босқич суди бир неча ҳукм бўйича жазо тайинлаганда, қонундан ташкари бир жазони бошқа жазо билан қоплаган бўлса ёки ўтамаган жазо муддатини қўшишни имконияти бўлмаса, назорат суди охирги ҳукм бўйича жазони енгиллатадиган бўлса, олдинги ҳукм бўйича ўталмай қолган жазо муддатини тўлиқ ёки қисман қўшишга ҳақлидир. Охирги жазо муддати ҳукм ва кейинги суд қарорлари билан тайинланган жазо муддатидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жиноий ишни назорат тартибида кўришда, протест билан келган ёки суднинг ташаббуси билан чақириб олинган ҳужжатлардан, агар улар иш ҳолатларига тааллуқли бўлиб, бу ҳолатлар судда текширилган бўлса ва янги очилган ҳолатдан дарак бермаса, фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ҳужжатлар, ишда мавжуд бўлган далиллар йиғиндиси бўйича баҳоланиб, шу билан бирга ҳукмни, ажримни ва қарорни бекор қилиш ҳамда жиноий ишни янгидан терговга ёки судга юборишда асос қилиб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ишнинг ҳолатларини тўлиқ ва ҳар томонлама текшириш учун ва айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш учун ҳамда қўшимча ҳужжатлар дастлабки тергов даврида текширилмаганини ва айбланувчига такдим қилинмаганини эътиборга олган ҳолда ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласини ҳал қилши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат суди ҳукмни бекор қилиб, ишни ётқизганда ёки ҳукмни ўзгартирганда, ажримда (қарорда) биринчи босқич суди томонидан аниқланган судланганни жавобгарликдан озод қилувчи ёки жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларга асосланишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ҳужжатларга асосланиб ҳукмни ва кейинги суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиб ишни ётқизишга йўл қўйилмайди. Бундан мустасно ҳолат шуки, қачонки биринчи босқич суди томонидан шу ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириш лозим бўлмаганда (судланганни жиноий жавобгарликка тортиш учун ёши етмаганини, муқаддам судланмаганлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Назорат суди ҳукмни, ажримни, қарорни бекор қилиб, ишни янгидан терговга ёки судга юбораётганда Ўз. Р. ЖПКнинг 355-моддасини 5 қисми талабига кўра, ҳукмда аниқланмаган ёки рад этилган ҳолатларни аниқлашга ёки исботланган деб ҳисоблашга ҳақли эмас, шунингдек айбни исботланган ёки исботланмаган деб топиш масаласини, у ёки бу далилнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги масаласини ва бир хил далилларни иккинчи хил далиллардан афзалроқ деб топиш масаласини, биринчи босқич судни у ёки бошқа жиноят қонунини қўллаши масаласини ва жазо чораси масаласини олдиндан ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, назорат тартибида ишни кўраётганда, суд кассация ажримни бекор қила туриб, ишни иккинчи марта кўрганда кассация босқич суди чиқарадиган ҳулосаларни олдиндан ҳал қилиб қўйиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Суд қарорларини фақатгина ишдан келиб чиққан асосларга кўра назорат тартибида кўришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд қарорининг қонунийлигини ва асослантирилганини шубҳага солувчи ҳолатлар судга маълум бўлмаган бўлса ҳамда ҳукм, ажрим, қарор қонуний кучга киргандан кейин аниқланган ҳолат бўлса, бундай суд қарорини назорат тартибида кўриш масаласи фақат янги очилган ҳолат бўйича ҳал этилади. Агар шу ҳолатлар кўрсатилиб, протест келтирилган бўлса, назорат суди протестни қаноатлантирмасдан қолдириб, ишни барча ҳужжатлар билан бирга янги очилган ҳолатлар бўйича жиноят ишини қайтадан ҳаракатга келтириш учун прокурорга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Судлар шуни эътиборга олишлари зарурки, ҳукм чиқариш вақтида иш бўйича судланганга хаддан ташқари оғир жазо тайинланганлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, жазони енгиллаштириш учун ёки судланганни келажакда жазодан озод қилиш учун асос бўлади. Ҳукм чиққандан кейин, шунингдек маҳкумни жазо ўташ давридаги ҳулқи тўғрисидаги ҳолатлар бошқа асослар бўлган тақдирдагина ишни назорат тартибида кўриш учун асос бўлади. Лекин бу ҳолатлар ўз-ўзидан ҳукмни ўзгартириш учун асос бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Назорат босқич суди ҳукмнинг фуқаролик даъвоси қисмини нотўғри деб топса, ҳукмга тегишли ўзгартириш киритиши мумкин. Жумладан, биринчи босқич суди иш ҳолатларини тўлиқ ва тўғри аниқлаб, лекин моддий ҳуқуқни қўллашда хатога йўл қўйган бўлса, иш бўйича қўшимча далиллар тўплаш ёки текшириш талаб қилинмаса, ундириш миқдорини кўпайтириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаролик даъвоси бўйича ундириш миқдорини ошириш масаласи жиноят квалификациясини ўзгартирадиган бўлса ёки судланганнинг айблов аҳволини оғирлаштирадиган бўлса, шу мазмунда келтирилган протестга асосан суднинг ҳукмини бекор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳукмни бекор қилиб, жиноят ишини янгидан кўриш учун судга юборганда ва янгитдан ҳукм чиқарилганда, назорат боскич суди Ўз. Р. ЖПКнинг 353-моддаси талабига кўра биринчи ёки иккинчи босқич судларининг фақатгина кейинги қарорларини бекор қилиши ёки ўзгартириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Назорат босқич судининг ажрими (қарори) ҳукукий асослантирилган, тушунарли, ишонарли бўлиши лозим, суд қарори бўйича айбни ҳажми ва тасдиқлангани, жиноятнинг ҳукукий баҳоланиши, тайинланган жазони қонуний тўғрилиги ҳақидаги хулоса кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз. Р. ЖПКнинг 327 ва 353-моддалари талабига кўра, ажримда (қарорда) ҳукмнинг резолютив қисмидан ташқари, протестнинг мазмуни, ишда қатнашувчи прокурорнинг хулосаси ва бошқа иштирокчиларнинг изоҳларини қисқа мазмуни, назорат босқич судининг протестни асослантирилганлиги ҳақидаги хулосасини тегишли моддий ва процессуал қонунларга асосланганлиги кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукмни бекор қилиб, ишни янгидан терговга ёки судга юборганда, қандай ҳолатларни аниқланишини ажримда (қарорда) аниқ қилиб кўрсатиш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Назорат босқич суди иш бўйича суриштирув, дастлабки тергов ёки суд томонидан йўл қўйилган қонунсизлик ва хатолар юзасидан хусусий ажрим (қарор) чиқариш йўли билан чора кўришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қорақалпоғистон Республикаси Олий Суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди ва ҳарбий судлар шикоятларни ва жиноий ишларни назорат тартибида ҳал қилиш амалиётини чуқур таҳлил қилишлари такроран тушган шикоятларни бир неча марталаб чақириш сабабларини ўрганишлари президиум ишларини яхшилаш чораларини кўришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг жиноий ишлар бўйича судлов коллегияси ва Ҳарбий коллегияси ҳукмларни, ажримларни ва қарорларни назорат тартибида кўришни тартибга солувчи қонунларни тўғри қўлланишини назорат қилишни кучайтиришлари ишларни ўрганиш ва умумлаштириш амалиётини такомиллаштиришлари, бу ишларда қуйи судларга амалий ёрдам кўрсатишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ушбу қарорни қабул қилиниши муносабати СССР Олий судининг «Жиноий ишлар бўйича ҳукмлар, ажримларни, қарорларни назорат тарзида кўришни тартибга солувчи қонунларни судлар томонидан қўллаш тўғрисида» чиқарган 5 апрель 1985 йилдаги 2-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 25 апрель 1986 йилдаги «Жиноий ишлар бўйича ҳукмларни, ажримларни, қарорларни назорат тарзида кўриш тартибга солувчи қонунларни судлар томонидан қўллаш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси У. МИНГБОЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг аьзоси А. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 13 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5/6ПЛ-92-сон