30.04.2015 йилдаги 106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.04.2015 йилдаги 106-сон
Kuchga kirish sanasi
04.05.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини янада такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Avtotest Report» масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда «Avtotest Report» МЧЖ деб аталади) томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича «Avtotest» ва «Avtotest 2.0» маҳаллий электрон ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасалари ўқитувчилари учун ихтисослаштирилган ўқув қўлланмаси яратилганлиги маълумот қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 июндан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг барча минтақаларида «Avtotest Report» МЧЖнинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, илғор ўқув воситалари, тренажерлар ва ўқув аэродроми билан жиҳозланган замонавий ўқув-методик комплексларини (кейинги ўринларда ўқув комплекслари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексларини қуриш ва жиҳозлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан камида 4 млрд сўм инвестиция қўйиш мажбуриятини олганлиги қайд этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Avtotest Report» МЧЖнинг мурожаатига кўра вилоят марказларига туташ туманларда ўқув комплекслари қуриш учун камида 3 га ер участкалари бепул фойдаланиш учун берилишини бир ой муддатда таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ўқув комплекси қуриш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишловчи, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ва ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорига мувофиқ берилаётган ер захираси ҳисобига «САР» авиакомпанияси аэродромининг шарқий қисмида, Сергели тумани, «Баҳор» маҳалласи манзилида жойлашган умумий майдони 3 га ер участкасини ўқув комплекси қуриш учун «Avtotest Report» МЧЖга бепул фойдаланиш учун берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Ахмедбаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 30 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 209-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон)