Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.1998 16.04.1993 йилдаги 5-12-93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 16.04.1993 йилдаги 5-12-93-сон
Kuchga kirish sanasi
16.04.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.1998
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика фуқароларининг шахсий ва ижтимоий манфаатлари узвий мувофиқлашган оилани ҳимоя қилиш давлат аҳамиятига молик бўлган вазифалардан биридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил Ўзбекистон Республикасида болаларни умуминсоний қадриятларни ҳурматлаш, оналикни муҳофаза этиш ва болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ қоидаларига содиқ бўлиш, маънавий меросни сақлаш ва ривожлантириш, юксак ватанпарварлик, софлик ва ҳалоллик руҳида тарбиялаш, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш ота-оналарнинг конституциявий ва маънавий бурчидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларнинг тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни судлар томонидан тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болаларнинг ҳуқуқларини муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулиятларини оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалари манфаатларига зид бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишларига барҳам беради, вояга етмаганларнинг қонунбузарликларини олдини олиш чораларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд амалиётини ўрганиш натижаси судлар томонидан бундай низолар асосан тўғри ҳал этилаётганлигини кўрсатди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан биргалиқда бундай туркумдаги ишларни кўришда судлар фаолиятида камчиликлар ҳам мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар тарбияси билан боғлиқ низолар энг аввал уларнинг манфаатларини назарда тутган ҳолда ҳал этилиши лозим эканлиги судлар томонидан ҳамма вақт ҳам эътиборга олинмайди. Баъзи судлар ишларни судда кўришга тайёрлашга етарли эътибор бермайдилар, низоларни тўғри ҳал этиш учун зарур бўлган далилни талаб қилиб олмайдилар. Ишларни кўришда иштирок этиш учун ҳамма вақт ҳам васийлик ва ҳомийлик органлари жалб этилмайди. Судлар болаларнинг тарбиясидан бўйин товлаётган ва уларга зарарни таъсир кўрсатаётган айрим шахсларнинг жамият манфаатларига зид хатти-ҳаракатларини олдини олишга қаратилган барча чораларни қўлламайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишларни ҳал этишда судларда изоҳ бериш лозим бўладиган саволлар ҳам вужудга келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиётини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни кўришда судларнинг эътибори, бундай низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш болалар ва оила манфаатлари ҳимоясининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланишини назарда тутган ҳолда, қонунларга қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган: боланинг бошқа-бошқа турган ота-онадан қайси бири билан бирга яшаши, боласидан алоҳида турадиган ота ёки онанинг боласининг тарбиясида иштирок этишига қаршиликни бартараф этиш; бошқа шахсларнинг тарбиясида бўлган болаларни ота-онасига қайтариш; ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва ота-оналик ҳуқуқини тиклаш; ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этмасдан болаларини олиш; фарзандликка олишни бекор қилиш ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ва бошқа низолар судда кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда, Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 73-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим. Бунда суд ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онасининг қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг шахсий фазилатларини, ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволини устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, тарбия учун зарур шароитни яратиб бериш имкониятларини эътиборга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин /Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодекси 79-моддасининг II қисми/.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вояга етмаган болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшашлиги ҳақидаги низо никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда ҳал этилаётган ҳолларда, болалар бошқа шахсларнинг тарбиясида эканлиги ҳамда улар болаларни ота-онасига қайтаришга қаршилик кўрсатаётганликлари аниқланса, суд бу низони алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қонунга мувофиқ ота-оналар бошқа шахслар олдида болаларини шахсан тарбия қилишда имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар ва болаларини қонунга ёки суд қарорига асосланмаган ҳолда ушлаб турган ҳар қандай шахсдан қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунинг билан биргаликда суд ота ёки онанинг унга боласини бошқа шахслардан олиб бериш тўғрисидаги даъвосини, агарда бундай олиб бериш вояга етмаганларнинг манфаатларига зид деган хулосага келса, рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай низоларни кўришда суд ота ёки онанинг боласининг тегишлича тарбиясини таъминлай олиш имкониятларини, ота ёки онанинг боласи билан ўзаро муносабатлари хусусиятларини, боланинг ўзи ихтиёрида бўлган шахсларга қанчалик кўнгил қўйганлигини ва бошқа муайян ҳолатларни эътиборга олади. Агар ота-онанинг ҳам, бола ихтиёрларида бўлган шахсларнинг ҳам уни тегишлича тарбиялашни таъминлай олмасликлари аниқланса, суд васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки прокурорнинг даъвосига асосан болани васийлик ва ҳомийлик органларининг қарамоғига олиб боради. Бундай талаб қўйилмаган бўлса, суд ўзининг хусусий ажрими билан бу органларнинг эътиборини шундай даъво қўзғатиш зарурлигига қаратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Судлар ота-оналарнинг болаларини, уларни қонунга ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, ўз ихтиёрларида сақлаётган шахслардан /васийлардан, ҳомийлардан, болалар муассасаларидан ва ҳ. к./ олиб бериш тўғрисидаги даъволарини кўраётганларида, низо юзага келган вақтга келиб, қайд этилган шахсларга ёки болалар муассасаларига болаларни олиб бериш учун асос бўлган ҳолатлар ўзгарган-ўзгармаганлигини, болаларни ота-оналарига қайтариш уларнинг манфаатларига мос келиш-келмаслигини аниқлашлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Боласидан алоҳида турадиган ота ёки онанинг боласини тарбиялашда иштирок этиш тартиби ота-она ўртасидаги келишувга асосан, бундай келишув бўлмаганида эса-васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан, белгиланади. /Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 80-моддаси/.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига итоат этмаган ҳолларда, низо алоҳида турадиган ота ёки онанинг даъвосига мувофиқ, судда ҳал этиш учун берилади. /Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодекси 80-моддасининг III қисми/.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд алоҳида турадиган ота ёки онанинг боласини тарбиялашда иштирок этиш тартибини белгилайди ва бола билан бирга турадиган ота ёки онага бунга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-оналарнинг, қонунга ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, бошқа шахслар ихтиёридаги болаларини тарбиялашларига монелик қиладиган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисидаги масала ҳам судлар томонидан худди шундай ҳал этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ота-оналар маҳрум қилиниши мумкин бўлган ота-оналик ҳуқуқи дейилганда уларга боласини вояга етгунча тарбиялаш, унинг манфаатларини ҳимоя этиш ва унга вакиллик қилиш, боласини бошқа шахслардан талаб қилиб олиш, уни фарзандликка олинишига розилик бериш ва ҳ.к.лар учун берилган ҳуқуқлар тушунилмоғи лозим. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-оналар болалари билан туғишганлик фактига асосланган ҳуқуқларини: вояга етган болаларидан нафақа олиш, улар вафот этган тақдирда нафақа билан таъминланиш, болаларининг мулкига ворис бўлиш ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини ҳам йўқотадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодекси 85-моддасининг I қисмига биноан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар давлат ёки жамоат ташкилотларининг, ота-онадан бирининг, боланинг васийсининг /ҳомийсининг/, шунингдек прокурорнинг аризасига мувофиқ судларда кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризаларни қабул қилишда судлар бундай ишлар бўйича фақат боланинг туғилганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжатда ота-онадан бири тариқасида қайд этилган шахслар ёки васийлар /ҳомийлар/ даъвогар бўлиши мумкинлигини эътиборга олишлари лозим. Юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланувчи давлат ёки жамоат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 44-моддасига мувофиқ, уларга амалдаги қонунларга кўра вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган бўлса, бундай ишлар бўйича даъвогар бўлишлари мумкин /васийлик ва ҳомийлик органлари, чақалоқлар уйи, болалар уйи, мактаб-интернатлар, касаба уюшмаларининг қўмиталари ва ҳ. к./.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман, шаҳар, вилоят ҳокимиятлари қошидаги вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссияларга, республикада амалда бўлган ушбу комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Комиссиянинг тақдимномаси, даъво аризаси тариқасида, даъво ишларини юритиш тартибларида кўрилишини назарда тутмоқ лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъво боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувда ота-онаси тариқасида кўрсатилмаган фарзандликка олганларга ва болани ҳақиқатда тарбиялаётган шахсларга нисбатан қўзғатилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийни /ҳомийни/ болани тарбиялашга виждонан ёндошмаганлиги муносабати билан ўз вазифаларини бажаришдан четлатиш масаласи суд томонидан эмас, балки васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳал қилинади. Васийлик /ҳомийлик/ вазифасидан четлатилган шахс болани беришдан бош тортса, унга нисбатан болани олиш ҳақида даъво қўзғатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ота-онадан бирини ота ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъвони кўришда, суд, болаларнинг келгусидаги тарбияси учун етарли шароитларни таъминлаш ва ота-онанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, ҳар бир ҳолатда, алоҳида турадиган ота ёки онанинг турган жойини аниқлаши, уни ишда иштирок этишга жалб этиши ва болани тарбиялаш учун олиб бериш ҳақида талаб қилинган ҳолларда унга болани олиб бериш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иш ҳолатларини ва ота-онанинг болаларига муносабатлари хусусиятларини ҳар тарафлама аниқлаш мақсадида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар, қоидага кўра, суд мажлисида жавобгарлар иштирокида кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқаддам жавобгардан нафақа ундирилмаган ва уни ундириш ҳақидаги масала ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда ҳал этилаётган бўлса, суд, жавобгар суд мажлисига келишдан бўйин товлаётган тақдирда, Ўзбекистон Республикаcи Гражданлик процессуал кодексининг 180-моддасига мувофиқ, унга жарима солишга ва мажбурий келтиришга ҳақли. Жавобгарнинг туриш жойи ноаниқ бўлган ҳолда, суд унга нисбатан қидирув эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича прокурорнинг иштироки қонунда назарда тутилганлигини эътиборга олиб, судлар бу ишларни прокурор иштирокисиз кўришга ҳақли эмаслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор келмаган тақдирда ишни кўриш бошқа вақтга қолдирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суд Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 146-моддасига мувофиқ, вояга етмаганнинг манфаатларини назарга олиб, манфаатдор шахсларнинг жавобгарни жамиятда яшаш қоидаларини муттасил равишда бузиб келаётганлиги ва у билан биргаликда яшаш имконияти йўқлиги сабабли турар жойидан кўчириш тўғрисидаги даъвосини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда кўришга ҳақли /Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 112-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 90-моддаси/.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай даъво кейинчалик мустақил даъво қўзғатиш йўли билан ҳам тақдим этилиши мумкинлигини судлар назарда тутишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ота-оналар Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 83-моддасига биноан ота-оналик ҳуқуқидан ўзларининг айбли хулқ-атворига кўра: болаларини тарбиялашга доир мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган, шу жумладан узрсиз сабаблар билан боласини туғуруқхонадан ва бошқа болаларни даволаш профилакторияси ва ўқув-тарбия муассасаларидан олишдан бош тортган ёки ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилган ёинки болалари билан шафқатсиз муомалада бўлган ёки ўзининг ахлоқсизлиги, жамиятга зид хулқ-атвори билан уларга зарарли таъсир ўтказган ҳолларда маҳрум қилиниши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек ота-оналар сурункали ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка берилиб кетган бўлсалар ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узрсиз сабабларга кўра боласини туғуруқхонадан ва бошқа болаларни даъволаш профилакторияси ва ўқув-тарбия муассасаларидан олишдан бош тортганлик туғуруқхона ва болаларни даволаш профилакторияси ва ўқув-тарбия муассасаси комиссиялари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-онанинг ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганликлари уларнинг болаларини маънавий тарбияси, жисмоний ривожланиши, таълими, ижтимоий фойдали меҳнатга тайёргарлиги тўғрисида ғамхўрлик қилмаганлигида намоён бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш деганда бу ҳуқуқлардан болаларнинг манфаатларига зид равишда фойдаланишни, масалан ўқишига, жамоат топшириқларини бажаришига тўсқинлик қилишни, тиланчиликка ундашни тушунмоқ керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар билан шафқатсиз муомалада бўлиш жисмоний ва руҳий қийнашда, тарбиялашнинг йўл қўйиб бўлмайдиган усулларини қўллашда, болаларнинг инсоний ғурурларини камситишда ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-онанинг сурункали ичкиликбозликка ёки гиёҳвандлик касалига учраганлиги тегишли тиббиёт хулосаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Бундай асос билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жавобгарни муомалага лаёқати чекланган деб танилганлигидан қатъи назар, амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишлик охирги чора эканлигига судларнинг эътибори жалб этилсин. Алоҳида ҳолларда, ота ёки онанинг айбли хулқ-атвори тасдиқланган тақдирда ҳам суд унинг хулқ-атвори хусусиятларини, шахсини ва бошқа муайян ҳолатларни эътиборга олиб, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъвони рад этишга ва васийлик ва ҳомийлик органларига унинг ота-оналик мажбуриятларини бажаришини назорат қилишни юклаб, жавобгарни болалар тарбиясига нисбатан ўзининг муносабатларини ўзгартириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантиришга ҳақли. Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъвони рад этиб, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлганида, боланинг манфаатлари тақозо қилса, ота-онадан боласини олиш ва уни васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига топшириш тўғрисидаги масалани ҳам ҳал қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Суднинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида болани тарбиялаш учун кимга: бошқа турадиган отаси ёки онасига, васийлик ва ҳомийлик органига ёки у қонунда белгиланган тартибда тайинланган бўлса васийга /ҳомийга/ берилаётганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани бошқа турадиган отаси ёки онасига бериш мумкин бўлмаганида ёки отаси ва онасининг ҳар иккаласи ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолларда /агарда васий ҳали тайинланмаган бўлса/ бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани қариндошларини ва бошқа шахсларни тарбиясига беришга, агар улар уни васийлари ёки ҳомийлари қилиб тайинланган бўлсалар, йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани васийлик ва ҳомийлик органларининг қарамоғига топшира туриб судлар болани жойлаштиришнинг муайян тартибини белгилашга ҳақли эмаслар, чунки бу масала фақат кўрсатилган органларнинг ваколатларига тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг нусхаси суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органига ва болани туғилганлиги қайд этилган фуқаролик ҳолати актларини ёзиш органига юборилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 84-моддасига мувофиқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани болаларини таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу сабабли суд жавобгарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишда, Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодекси 210 — 213-моддаларининг қоидаларига асосланиб, ундан нафақа ундириш тўғрисидаги масалани, бундай даъво қўзғатилган-қўзғатилмаганлигидан қатъи назар, биргаликда ҳал этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота ёки онадан бири ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва болалар улардан иккинчисининг, васийнинг ёки ҳомийнинг тарбиясига берилганда, нафақалар шу шахсларнинг фойдасига ундирилади. Болалар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала ҳал этилгунга қадарли болалар муассасаларига жойлаштирилган бўлсалар, нафақалар шу муассасаларнинг фойдасига ундирилиши керак Болалар васийлик ва ҳомийлик органларининг қарамоғига топширилаётганларида нафақа болалар топшириладиган шахсларнинг ёки болалар муассасаларининг фойдасига ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота ёки онадан нафақа, қоидага кўра, даъво қўзғатилган вақтдан бошлаб ундирилиши лозим. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан нафақа ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида вужудга келадиган, жумладан, муайян нафақа ундирувчини кўрсатиш ҳақидаги, агар бола ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиққанидан сўнг то уни олиб қўйилганга қадарли шу ота ёки онаси билан яшаб келаётган бўлса ундириш муддати тўғрисидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 224-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсга болалари учун тайинланган пенсия, пул ёрдами ва бошқа тўловларни, шунингдек унинг фойдасига ундирилган нафақаларни тўлаш тўхтатилади. Шу сабабли судлар томонидан ишларни кўришда бу масалаларни аниқлаш лозим ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг унинг нусхасини кўрсатилган тўловларни амалга оширадиган тегишли органларга ёки тўловлар тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган жойдаги судга, бу тўловларни болалар муассасасига ёки бола тарбиясига берилган шахсга ўтказиш ҳақидаги масалани муҳокама қилиш учун юбориш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 92-моддасига мувофиқ судлар ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъволарни кўришда ота-оналарнинг турмуш тарзи ўзгарган-ўзгармаганлигини ва уларнинг болаларини тарбия қила олиш-олмасликларини синчиклаб текширишлари лозим. Ота-оналик ҳуқуқини тиклашга, агар бу болаларнинг манфаатларига мос келса, йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар бошқа шахслар томонидан фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Суд ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги масалани, ота ёки она ота-оналик ҳуқуқидан суднинг фуқаролик ёки жиноят иши бўйича чиқарган қарорига биноан маҳрум қилинганлигига қарамасдан, фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъво ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар ёки прокурор томонидан бола кимнинг қарамоғида эканлигига қараб, ота ёки онанинг иккинчисига ёинки васийга /ҳомийга/ ёки болалар муассасасига нисбатан қўзғатилади. Бундай ишлар судлар томонидан васийлик ва ҳомийлик органлари вакилларининг иштирокида кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъво билан биргаликда шу шахснинг болани унга бериш тўғрисидаги даъвоси ҳам кўрилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарорини нусхаси судлар томонидан васийлик ва ҳомийлик органларига ва боланинг туғилганлиги қайд қилинган жойдаги фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш органига юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бир қатор объектив сабабларга /ота-онанинг касаллик ҳолати, оғир шароитни вужудга келиши ва шунга ўхшаш/ кўра болаларни ота-онасининг ихтиёрида қолдиришни хавфли деб топса, суд Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 87-моддасига мувофиқ, шу моддада кўрсатилган шахс ва органларнинг даъвосига биноан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан туриб улардан болаларини олиш ва васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топшириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олганлардан болаларни олишлик тўғрисидаги масала ҳам, фарзандликка олишни бекор қилиш учун қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлмаса, шундай тартибда ҳал этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олган мажбуриятларини бажаришдан бош тортган ёки ўзининг ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолда, унга нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 157-моддасига мувофиқ фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисида даъво қўзғатилиши мумкин, чунки фарзандликка олувчиларда ота-оналик ҳуқуқи ва мажбуриятлари насл-насаби туфайли эмас, балки фарзандликка олганликлари муносабати билан вужудга келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд болаларни ота-онасидан ёки фарзандликка олганлардан олишда болалар учун улардан нафақа ундириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни олиш учун асос бўлган ҳолатлар тугаганлиги аниқланганидан сўнг, болаларнинг манфаатларини эътиборга олган ҳолда, суднинг ҳал қилув қарорига асосан, болалар ота-оналарига ва фарзандликка олганларга қайтариб берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Фарзандликка олганларнинг ўз мажбуриятларини тегишлича бажармаслиги суд томонидан фарзандликка олишни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг манфаатлари учун зарур бўлган бошқа ҳолларда ҳам фарзандликка олиш суд томонидан бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги даъво, республика қонунларига мувофиқ, уни расмийлаштиришда қонун бузилганлигини асос қилиб қўзғатилган бўлса, суд низони ҳал этишда барча ҳақиқий ҳолатларни, жумладан фарзандликка олишни бекор қилиш боланинг манфаатларига зид келиш-келмаслигини, ҳисобга олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 163-моддасига мувофиқ суд фарзандликка олишни бекор қилишда, боланинг моддий ёрдамга муҳтожлигини аниқлаб, собиқ фарзандликка олганни унинг таъминоти учун маблағ тўлашга мажбур қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолда боланинг моддий таъминоти учун маблағ ундириш суд томонидан собиқ фарзандликка олганнинг ва ундирувчининг моддий ва оилавий шароитларини ҳисобга олиб, қатъий суммада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Суд томонидан фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш фақат Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 156-моддасида кўрсатилган ҳолларда: фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса; фарзандликка олган шахс муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ёинки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса; фарзандликка олиш сохта бўлса ва бошқа ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан фарзандликка олиш оқибатида ҳуқуқи бузилган ҳар қандай шахс, масалан ота-оналар, фарзандликка олганлар, вояга етган фарзандликка олинганларнинг ўзлари, фарзандликка олганнинг ворислари, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органлари ва прокурор мурожаат қилиши мумкин /Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 159-160-моддалари/
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган суддаги барча низоларни кўришда уларнинг ҳимояси юзасидан ким томонидан даъво қўзғатилганлигидан қатъий назар ишда иштирок этиш учун халқ маорифи бўлими жалб қилиниши лозим. Қайд этилган орган иш бўйича тараф бўлиб ҳисобланмаса, у суд томонидан давлат бошқарув органи сифатида ўзига юклатилган мажбуриятларини бажариш мақсадида хулоса бериш учун процессда иштирок этишга жалб қилинади /Ўзбекистон Республикаси Никоҳ ва оила кодексининг 94-моддаси/.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ маорифи бўлимининг, даъво талабларининг моҳияти бўйича, хулосасини суд бошқа иш материаллари билан биргаликда баҳолайди. Бу хулоса билан келишмаганлик суд томонидан иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида асослантирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилишни таъминлаш мақсадида, судлар, муайян низонинг хусусиятларини эътиборга олиб, уларни кўришга пухта тайёрлашлари керак. Болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, мактабдан тавсифномани, нотинч оилани назорат қилинганлиги тўғрисидаги материалларни, район /шаҳар/ халқ маорифи бўлимининг мудири тасдиқлаган васийлик ва ҳомийлик органларининг асослантирилган хулосасини, шунингдек болаларнинг тарбияланиши шароитларини ва ота-онани таърифловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиш лозим. Бу ишлар фақат халқ маорифи бўлимидан боланинг яшаш шароитларини текширилганлиги тўғрисидаги акт ва унга асосланган хулоса олингандан сўнг кўрилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Болаларнинг фикрини, уларнинг тарафларга бўлган муносабатини аниқлаш, халқ маорифи бўлими томонидан, болаларнинг яшаш шароитини текшириш вақтида амалга оширилади. Иш ҳолатларига кўра суд томонидан болани сўраш зарур деб топилса, бундай сўровни боланинг ёшини ва ривожланганлигини эътиборга олиб, педагог қатнашувида, унга манфаатдор шахслар таъсир этмайдиган вазиятда, амалга ошириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Судларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар, болаларни олиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишлар қўзғатилганда болаларнинг манфаатлари тақозо этса, алоҳида ҳолларда, судья ишни суд муҳокамасида кўриш учун тайёрлаш жараёнида ёки суд ишни кўриш вақтида, ҳал қилув қарори чиқаргунча, болаларни жавобгардан вақтинча олиб туриш тўғрисидаги масалани ҳал қилишлари лозим. Бу масалани кўриш Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 151-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 228-моддасига мувофиқ суд, зарур ҳолларда, болаларни ота-онасидан ва бошқа шахслардан олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этилишига ҳам йўл қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Судлар болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича ҳал қилув қарорларининг бажарилишига алоҳида эътиборларини қаратишлари лозим. Ҳал этилаётган низоларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб судлар, зарурат туғилганда, Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 224-моддасига мувофиқ, бундай ҳал қилув қарорларини ижро этишнинг усули ва тартибини белгилаш тўғрисидаги масалани муҳокама этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 374-моддасига кўра, болаларни олиш ва уларни бошқа шахсларга бериш билан боғлиқ бўлган ҳал қилув қарорларини мажбурий равишда ижро этиш, суд ижрочиси томонидан, қоидага кўра, ҳал қилув қарорини бажаришга мажбур бўлган шахс яшайдиган жойда, амалга оширилиши лозим. Ҳал қилув қарорини чиқарган суд, айрим ҳолларда, ҳал қилув қарорини ижро этишни бола турган жойда амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб топиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳал қилув қарорларини ижро этиш васийлик ва ҳомийлик органлари вакилларининг муқаррар иштирокида, вазият тақозо этса ички ишлар органларининг ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Судлар болалар тарбияси билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонунларнинг бузилишини олдини олиш учун фаол иш олиб боришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни, зарур ҳолларда, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари вакилларининг иштирокида, сайёр суд мажлисларида, кўриш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар ишларни кўришда болалар қаровсизлиги, болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ўз вақтида чора кўрилмаганлиги, вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссия ва инспекцияларнинг, болалар муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг ишларида муҳим камчиликлар борлиги ҳолатларини аниқласалар хусусий ажримлар чиқариб, уларни бажарилиши устидан назорат ўрнатган ҳолда, тегишли ташкилотларга юборишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан ишларни кўришда ўсмирларнинг қонунни бузганлиги аниқланса, бу ҳақда вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссияга ёки тегишли органларга зарур бўлган тарбиявий ва огоҳлантириш чораларини кўришлари учун маълум қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар қарамоғида бўлган шахслар узоқ муддат текинхўрларча ҳаёт кечираётган ҳолларда, судлар, уларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 220-моддасига биноан жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун, бу ҳақда прокурорга ёки милиция органларига, агар бундай шахслар сурункали ичкиликбоз ёки гиёҳванд бўлсалар, уларни даволашга юбориш тўғрисида тегишли органларга хабар қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1975 йил 20 июлдаги 2-сонли, 1983 йил 12 декабрдаги 9-сонли Пленум қарори билан ўзгартириш киритилган, «Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси У. МИНГБОЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг аъзоси Ю. ТУРСУНБОЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 16 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-12-93-сон