Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2018 17.02.2000 йилдаги 57-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.02.2000 йилдаги 57-сон
Kuchga kirish sanasi
17.02.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2018
Ҳужжат 13.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИЧИК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 252-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-5343-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштиришга доир вазифалардан келиб чиққан ҳолда кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришни кучайтириш, тадбиркорлар фаолиятини фаоллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларининг ишончли кафолатини таъминлаш, кичик ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султоновга Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини суст ташкил этганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 45-сон, 341-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ўз фаолиятида эътиборни қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилишга қаратсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши устидан мониторинг ўтказиш, тадбиркорларнинг улар фаолиятига ҳокимият ва бошқарув органларининг асоссиз аралашувидан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорларга кредит ва кичик кредит олишда кўмаклашиш, инвестиция лойиҳалари ва таклифлари танлов асосида саралаб олинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорларга моддий-техника ресурслари олишда ҳамда уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бизнес корхоналарини ривожлантириш мониторингини амалга ошириш, мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиш ҳамда тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ва уни ривожлантиришни рағбатлантиришни кучайтиришга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлар ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш, кичик бизнес учун консалтинг, лизинг, суғурта хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бизнес субъектлари учун кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича бозор инфратузилмаси ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ишчи органи функцияларининг тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Адлия вазирлиги тузилмасида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса — тегишли бўлимлар ташкил этилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов бошчилигида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 июлдаги 335-ф-сон фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 мартдаги 118-ф-сон фармойиши 1-бандининг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 17 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)