Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАДИАЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади радиациявий хавфсизликни, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки, шунингдек атроф муҳитни ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш — радиоактив парчаланишда, ядровий эврилишларда, моддадаги зарядланган зарралар ҳаракатининг секинлашувида ҳосил бўладиган ҳамда муҳит билан ўзаро таъсир этиш чоғида ҳар хил қутбли ионларни ҳосил қиладиган нурланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбаи — ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар — ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олувчи, ишлаб чиқарувчи, ҳосил қилувчи, қайта ишловчи, улардан фойдаланувчи, уларни сақловчи, уларга хизмат кўрсатувчи, уларни ташувчи, зарарсизлантирувчи ва кўмиб ташловчи юридик ва жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авария — ускуна носозлиги, ходимлар (персонал)нинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан, фуқароларнинг белгиланган нормалардан кўпроқ нурланиш олишига ёки атроф муҳитнинг радиоактив ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган ёхуд олиб келган ионлаштирувчи нурланиш манбаи устидан бошқарувнинг издан чиқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-муҳофаза зонаси — ионлаштирувчи нурланиш манбаи атрофидаги ҳудуд бўлиб, у ерда фуқароларнинг нурланиш олиш даражаси мазкур манбадан нормал фойдаланиш шароитида аҳоли учун нурланиш дозасининг белгиланган асосий чегарасидан ошиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий радиациявий фон — космик нурланиш орқали ҳамда ерда, сувда, ҳавода, биосферанинг бошқа элементларида, озиқ-овқат маҳсулотларида ва инсон организмида табиий равишда тақсимланган табиий радионуклидларнинг нурланиши орқали ҳосил бўладиган нурланиш дозаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техноген равишда ўзгартирилган радиациявий фон — инсон фаолияти натижасида ўзгарган табиий радиациявий фон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар (персонал) — бевосита ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан доимий ёки вақтинча ишлайдиган ёхуд иш шароитларига кўра бундай манбалар таъсир зонасидаги жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Радиациявий хавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нормалаштириш принципи — ионлаштирувчи нурланиш барча манбаларидан фуқароларнинг нурланиш олиши индивидуал дозасини йўл қўйиладиган, улар соғлиғига хавфсиз бўлган даражадан оширмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асослаш принципи — инсон ва жамият учун келтирадиган фойдаси агар (табиий радиациявий фонга қўшимча равишда) етказиши эҳтимол тутилаётган хавфдан ортиқ бўлмаса, ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланишга оид фаолиятнинг барча турларини тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минималлаштириш принципи — ионлаштирувчи нурланишнинг ҳар қандай манбаидан фойдаланилганда нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини фуқаролар соғлиғига хавфсиз бўлган чегарада ва нурланиш олаётган шахслар сонини мумкин қадар оз даражада бўлишини сақлаб туриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Фуқароларнинг радиациявий хавфсизликни таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан нурланиш оқибатида уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳитнинг, фойдаланишдаги ва истеъмолдаги предметларнинг радиациявий ҳолати, радиациявий хавфсизликни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек ўзлари олган нурланиш дозаси тўғрисида тўлиқ ва холис ахборот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокамасида иштирок этиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сон «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, радиациявий хавфсизлик соҳасида тартибга солишни амалга ошираётган давлат органларининг талабларини бажаришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролар бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда улар зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Айрим тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқаролар ижтимоий ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Ижтимоий ҳимоялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 246-моддасига мувофиқ, табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддасига кўра, ишловчиларнинг иш ҳақига минтақавий коэффициент белгиланган ҳудудларда яшовчи шахслар ва оилаларга пенсия тайинлашда минтақавий коэффициент эътиборга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. РАДИАЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда у ваколат берган давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизликка доир талабларга риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш ва текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-133-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш назоратини ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоат назорати нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назоратни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлатиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазалаш воситаларини яратиш ва тайёрлаш, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш белгиланган тартибда берилган лицензиялар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида нормалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида нормалаштириш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда тасдиқланадиган ҳамда рўйхатга олинадиган радиациявий хавфсизлик санитария нормалари ва қоидаларини, гигиена нормативларини, давлат стандартларини, қурилиш нормалари ва қоидаларини, меҳнат муҳофазаси қоидаларини, радиациявий хавфсизлик бўйича йўриқномага оид, услубий ва бошқа ҳужжатларни жорий этиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. РАДИАЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАЛАБЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизлик қуйидаги йўллар билан таъминланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизликни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланилганда фуқаролар олган нурланишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизимининг амал қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий таъсир туфайли фуқаролар соғлиғига зарар етказилиши хавфи юқори бўлганлиги учун тўланадиган товон турлари ва миқдорларини белгилаб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авария натижасида фуқаролар соғлиғига ҳамда улар мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият турларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг экспорт ва импорт қилинишини давлат томонидан тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-профилактик тадбирлар ўтказиш;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 363-моддасига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий вазият ҳамда радиациявий хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш радиациявий хавфсизликни таъминлаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш, мазкур тадбирлар самарадорлигини таҳлил этиш чоғида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, радиациявий хавфсизлик соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органлари, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар томонидан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш қуйидаги асосий кўрсаткичларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳит радиоактив ифлосланишининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизлик тадбирларининг таъминланиши ҳамда радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормативларининг бажарилиши таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариялар эҳтимоли ва уларнинг кўлами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий аварияларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар (персонал) ва аҳоли ионлаштирувчи нурланиш барча манбаларидан олаётган, олган ва олиш эҳтимоли бўлган нурланиш дозаларининг таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нурланиш дозаларининг белгилаб қўйилган асосий чегарасидан юқори бўлган нурланишга дучор бўлган шахслар сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Радиация-гигиена паспорти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиация-гигиена паспортига ҳар йили радиация хавфсизлигини баҳолаш натижалари киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Табиий радионуклидлар таъсир этиш чоғида радиациявий хавфсизликни таъминлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларини танлаш, бинолар ҳамда иншоотларни лойиҳалаштириш ва қуриш хоналар ҳавосига табиий радионуклидлар тушишини бартараф этиш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиб олиш, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш хоналари ҳавосидаги табиий радионуклидларнинг мавжудлик даражасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизлик нормативларига жавоб бермайдиган қурилиш материаллари ва буюмларидан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турар жой ва ишлаб чиқариш хоналарида аҳоли ва ходимлар (персонал)нинг табиий радионуклидлар оқибатида нурланиш олиши белгилаб қўйилган нормативлардан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда ичимлик сувидан фойдаланишда радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви ҳамда уларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш жараёнида уларга ёндош бўладиган материаллар ва буюмлар радиациявий хавфсизликни таъминлаш талабларига жавоб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий хавфсизликни таъминлаш борасидаги мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизликни таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ионлаштирувчи нурланиш манбалари бўлмиш маҳсулотлар, материаллар ва моддалар, технологик жараёнларнинг радиациявий хавфсизлигини асослаш ва баҳолаш ишларини олиб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойларида, хоналарда, ишлаб чиқариш ҳудудларида, санитария-муҳофаза зоналарида ва кузатув зоналарида радиация вазияти устидан, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг чиқарилиши, ташланиши устидан ва кўмиб ташланган жойларида ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар (персонал) нурланиш олганлигининг индивидуал дозалари назоратини ва ҳисобини олиб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш раҳбарларини, ходимлар (персонал)ни, ишлаб чиқариш назорати хизмати мутахассисларини тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва аттестациядан ўтказишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар (персонал)ни уларнинг иш жойларидаги ионлаштирувчи нурланиш даражалари хусусида ҳамда улар олган нурланишнинг индивидуал дозалари тўғрисида мунтазам хабардор қилиб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар (персонал) тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиб туришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органларининг талабларини бажаришга.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланишда, тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқаролар олган, шунингдек табиий радиациявий фон ва техноген равишда ўзгарган радиациявий фон сабабли юзага келган нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўйган тартибда яратиладиган нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими доирасида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларнинг оладиган нурланиш дозалари радиациявий хавфсизликнинг белгилаб қўйилган нормаларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларни муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро талаби билан унга тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда олиниши кутилаётган ёки у олаётган нурланиш дозаси тўғрисида ва бунинг эҳтимол тутилган оқибатлари хусусида ахборот берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро тиббий рентгенорадиологик муолажалардан воз кечиш ҳуқуқига эга, эпидемиологик жиҳатдан хавфли касалликларни аниқлаш мақсадида ўтказилаётган профилактик тадқиқотлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Санитария-муҳофаза ва кузатув зоналари
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.08.00.00 Давлат таъминлаш органларининг ўзаро ва чет давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан бўлган муносабатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланилаётган объектлар жойлашган ерда санитария-муҳофаза ва кузатув зоналари белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-муҳофаза зоналарининг ўлчамлари ва чегаралари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-муҳофаза зонасида одамларнинг доимий ва вақтинча яшаши, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг ва бошқа объектларнинг жойлаштирилиши тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган мавжуд объектлар ва иншоотлардан, уларнинг йўналиши ўзгарган тақдирда, хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатув зонаси, унинг ўлчамлари ва чегаралари ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар томонидан белгиланади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органлари билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддасига қаранг.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунининг 21—22-моддаларига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш уларни ишлатишнинг барча турларида мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланиши ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш техник ва ташкилий чоралар мажмуини режалаштириш ҳамда амалга ошириш ягона тизимини назарда тутади, бу тизим қуйидагиларга йўналтирилган бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив ва ядровий материаллар жойлашган ҳудудга рухсатсиз киришнинг, шунингдек уларнинг талон-тарож қилиниши ёки шикастланишининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқолган ёки ўғирланган радиоактив ва ядровий материалларни топиш ва қайтариш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончилиқда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси амалга оширади.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-133-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилдаги 13 августдаги 231-сонли «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯ СОДИР БЎЛГАНДА РАДИАЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий авариялар юзага келиши эҳтимоли мавжуд ташкилотлар қуйидагиларга эга бўлиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авария юзага келганда қарорлар қабул қилиш мезонларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва атроф муҳитни радиациявий авария ва унинг оқибатларидан муҳофаза қилиш тадбирларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органлари билан келишилган режасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариядан хабардор қилиш ва радиациявий авария оқибатларининг тугатилишини таъминлаш воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациядан зарарланишнинг олдини олиш тиббий воситалари ва радиациявий аварияда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг радиациявий авария содир бўлган пайтдаги мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий авария содир бўлган тақдирда ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар (персонал)ни ва аҳолини радиациявий авариядан ҳамда унинг оқибатларидан муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилишини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органларини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авариянинг кечишини ва радиациявий авария вақтидаги радиациявий вазият ўзгаришларини таҳлил қилишга ҳамда уларнинг тахминий чизгиларини тайёрлаб қўйишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авария тугатилганидан кейин радиациявий вазиятни нормаллаштириш чораларини кўришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Радиациявий авария оқибатларини тугатишга жалб этиладиган фуқаролар юқори нурланиш олишининг режалаштирилиши
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий авария оқибатларини тугатиш, авария-қутқарув ишлари ҳамда дезактивация ўтказишга жалб этиладиган фуқаролар юқори нурланиш олишининг режалаштирилиши фақат одамларни қутқариш ва уларнинг янада кўпроқ нурланиш олишининг олдини олиш заруратидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Радиациявий авария оқибатларини тугатишга жалб этиладиган фуқароларнинг нурланиш олиши белгилаб қўйилган гигиена нормативларидан ошмаслиги керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий авариялар оқибатларини тугатишга жалб этиладиган фуқаролар юқори нурланиш олишининг режалаштирилишига уларнинг ихтиёрий розилиги бўлган ҳамда эҳтимол тутилган нурланиш дозалари ва соғлиқ учун зарари тўғрисида олдиндан хабардор қилинган ҳолда уларнинг ҳаёти мобайнида бир марта йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ишларни бажариш учун жалб этиладиган шахсларга хавф юқори бўлганлиги учун тўланадиган товон ҳамда радиация таъсирида соғлиғига етказилган зарарни қоплаш турлари ва миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Президиуми ва Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида»ги қарорига қаранг.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сон «Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Халқаро шартномалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.