ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2405-1]
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2015 йил 6 мартдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
1. Магистратура тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 2405, 2012 йил 18 декабрь) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритилган 2015 йил 22 январдаги 1-6/33-115/8-сонли тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 418-сонли «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғини (рўйхат рақами 2405, 2012 йил 18 декабрь) давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) ушбу буйруқнинг «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 март,
68-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 109-модда)