Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606-1]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 январь,
01-02/12-04-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 январдаги 01-02/12-04-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 5-банд «ўзбек, рус ва инглиз тилларида» деган сўзлардан кейин «А-5 форматида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «йили» деган сўз «санаси» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. Илованинг 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхати» қуйидаги таҳрирдаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) учувчисиз учиш аппаратлари.».
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
2015 йил 22 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 4-сон, 45-модда)