Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГА АЙРИМ ВАКОЛАТЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллик асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва собиқ СССРнинг Олий суди тугатилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Собиқ СССРнинг Олий суди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига нисбатан чиқарган судлов қарорларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1985 — 1989 йилларда чиқарган айрим қарорларини қайта кўриб чиқиш ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 июль,
640-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 346-модда)