Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 23.12.2014 йилдаги 359-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.12.2014 йилдаги 359-сон
Kuchga kirish sanasi
29.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат санъат музейи биносининг ташқи қисмини миллий руҳда, замонавий архитектура дизайнига мос равишда реконструкция қилиш, экспозиция залларини мукаммал таъмирлаш, зарур мўътадил об-ҳавони таъминловчи замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини (кейинги ўринларда иншоот деб аталади) миллий руҳда реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини буюртмачи этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида танлов савдолари натижасида тежалган маблағлар ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратилишни назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида иншоотни реконструкция қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва келгуси йиллардаги Инвестиция дастурига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва буюртмачи билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳачига зарурий маълумотлар (ҳоким қарори, архитектура-режалаштириш топшириғининг 1-2 қисмлари, топосъёмка, объектнинг техник ҳолатини ўрганиш тўғрисидаги хулосалари, белгиланган тартибда расмийлаштирилган нуқсон далолатномалари ва тасдиқланган лойиҳа топшириғи)ни тақдим этсин ва шартномани расмийлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иншоотнинг ташқи қисми ва тегишли ҳудудини реконструкция қилиш, бинонинг ички қисмини мукаммал таъмирлаш, бинода зарур мўътадил об-ҳавони таъминловчи ускуналар билан жиҳозлаш ва сайёҳлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, намунали сервис хизматини кўрсатиш (ҳунармандлар шаҳарчаси, арт-кафе, совғалар дўконлари қуриш) учун мўлжалланган лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Давархитектқурилиш» қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ва мукаммал таъмирлаш ишлари юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси билан биргаликда, лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра, бош лойиҳачи ташкилот томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан металлопрокат ва цементни чекланган нархларда, белгиланган тартибда ажратилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги музейдаги мавжуд моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган, иқтисодий самарасиз ва фойдаланишга яроқсиз бўлган ускуналарни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш ишларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон давлат санъат музейи «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан ҳамкорликда миллий меросимиз, қадимий тарихимиз ва маданиятимизни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат музейига хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда Ўзбекистон давлат санъат музейида мунтазам равишда турли мавзулардаги давра суҳбатлари, учрашувлар, «Маҳорат дарслари» каби маънавий тадбирлар, шунингдек мактаб дастурига оид очиқ дарслар ўтказилишини ва уларга ўқув юртлари ўқувчи-талабаларини кенг жалб этиш чораларини кўрсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 сентябрдаги 731-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1040-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда 2018 йилда Ўзбекистон давлат санъат музейининг 100 йиллигини нишонлаш ҳамда уни юқори даражада ўтказиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 23 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
359-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 623-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 38-сон, 1040-модда)