Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси КЕНГАШИнинг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ АМАЛДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МОНИТОРИНГИ ИНСТИТУТИНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1996 йил 3 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган таркибий тузилишига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
1) таҳририят-ноширлик бўлими тугатилсин;
2) бўшатиб олинаётган штат бирликлари ҳисобидан иш ҳақи фонди доирасида норма яратиш фаолияти истиқболини белгилаш ва қонун лойиҳалари экспертизаси бўлимида бош илмий ходим ва I тоифали иш юритувчи-котиба, амалдаги қонун ҳужжатларини ижро этиш тажрибасини ўрганиш бўлимида эса бош илмий ходим лавозимлари жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 19 июнь,
98-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 197-модда)