Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда аҳоли пунктларини санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сон, 2013 йил 10 январдаги «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4-сон қарорларига асосан, жойларда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатидан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни самарали ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ҳудуддаги аҳолининг маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматларини кўрсатиш туман Ободонлаштириш бошқармаси (И. Алимов) зиммасига юклатилсин.
2. Туман молия бўлими ва Ободонлаштириш бошқармаси 1 ой муддат ичида, юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва қабул қилиш хизматлари учун тўлов миқдорларини ишлаб чиқсин.
4. Мазкур қарор «Янгибозор кўзгуси» газетасида эълон қилинсин.
5. Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2013 йил 29 апрелдаги 341-сон қарори бекор қилинсин.
6. Ушбу қарорни назорат қилишни ўз зиммада қолдираман.
Ҳоким О. МАДРАХИМОВ
Янгибозор т.,
2014 йил 28 январь,
89-сон
Туман ҳокимининг 2014-йил 28 январдаги 89-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
1. 1-иловада:
4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва кўмиб ташлаш».
қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар қўшилсин:
«жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича пулли санитария-тозалаш хизматлари кўрсатиш;
ободонлаштириш бошқармасининг ахлатларни йиғиш шохобчаларини ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ сақлаш ва улардан фойдаланиш»;
ўн еттинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Янгибозор туман ободонлаштириш бошқармасининг
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
(«Янгибозор кўзгуси» газетаси, 07.02.2014 й., 3-сон)