Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018 04.01.2000 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.01.2000 йилдаги 1-сон
Kuchga kirish sanasi
04.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018
Ҳужжат 04.01.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика инвестиция дастурини самарали бажариш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, вазирликлар ва идораларнинг инвестиция лойиҳаларини, энг аввало хорижий сармоялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 2-иловага* мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари котибиятлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан — доимий ишловчи Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий тузилмани белгиловчи корхоналарнинг ва иқтисодиётнинг бошқа алоқадор тармоқлари ва соҳаларидаги корхоналарнинг ривожланишига кўмаклашувчи ишлаб чиқаришлар қурилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика Ҳукумати кафолати остида хорижий сармоя жалб қилинган объектлар қурилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларнинг жорий этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал-хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлашни, рақобатга бардошли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технология жиҳатидан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқаришларнинг барпо этилиши (шу жумладан, маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш инфратузилмасига ва ижтимоий инфратузилмага инвестициялар қўйилиши амалга оширилиши устидан мониторинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга ошириладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини танлашнинг асосий мезонлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки 2000 йилги республика инвестиция дастурини рўёбга чиқаришда 3-иловага* мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим лойиҳалар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мувофиқлаштирувчи кенгашга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, компаниялар, агентликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг стратегик жиҳатдан муҳим ва йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари рўйхатига, уларнинг амалга оширилиши устидан кейинчалик мониторинг олиб бориш учун, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари тақдимномалари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари заруриятга кўра, бироқ икки ойда камида бир марта, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларини таклиф этган ҳолда ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кенгаш рўйхатидаги таркибининг учдан икки қисмидан иборат овози билан қабул қилинадиган ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланадиган қарорлари йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари бўлган вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига давлат мониторингини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 4 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низом «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 февралдаги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 13 сентябрдаги 420-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги (кейинги ўринларда Мониторинг деб аталади) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини бошқариш ва назорат қилишнинг асосий механизми ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика инвестиция дастурига киритилган ва, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларининг, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари ҳаракатига уларни амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ўрганиш, уларни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган турли хил масалаларни кўриб чиқиш муддатларини ўзгартириш йўли билан бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини тасдиқланган ҳажмлар ва муддатларга қатъий риоя қилган ҳолда маблағлар билан узлуксиз таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий шериклар олдида қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция иқлимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар ва таклифлар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аниқ дастурга ва Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурининг таркибий қисми бўлган инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган инвестиция лойиҳалари мониторинг объекти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР БАНКИНИ ЯРАТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инвестиция дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори чиққан вақтдан бошлаб бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва буюртмачи ташкилотлар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига, шунингдек, инвестиция дастурининг таркибий қисми бўлган устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган лойиҳалар бўйича маълумотлар банкини шакллантиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маълумотлар банки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритилган инвестиция лойиҳаси паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг инвестиция лойиҳалари буюртмачилари томонидан Департамент билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-жадваллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган инвестиция таклифлари бўйича ишлаб чиқиладиган янгидан бошланаётган устувор инвестиция лойиҳаларини олға суриш чора-тадбирлари дастури асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Лойиҳа паспортида лойиҳа буюртмачиси, хорижий шерик, лойиҳанинг умумий қиймати ва барпо этилаётган ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қуввати, маҳсулотни экспорт қилиш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва схемаси бўйича прогноз кўрсаткичлар, лойиҳанинг қопланиш ва қарз маблағларни қайтариш муддатлари тўғрисидаги ахборотлар, шунингдек, зарурат бўлганда, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилаётган корхона бўйича маълумотлар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Режа-жадвалда янги ташкил этилаётган корхонанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш, асосий контрактни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш (зарурат бўлганда), лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорини келишиш ва қабул қилиш, кредит битимларини имзолаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш, миллий ва хорижий валютада маблағ билан таъминлашни бошлаш, ишлаб чиқариш майдонларини ва инфратузилма объектларини қуриш, технология асбоб-ускуналарини ўрнатиш, корхонанинг лойиҳадаги қувватга чиқиши бўйича аниқ муддатлар тўғрисидаги ахборотлар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Чора-тадбирлар дастури инвестициялашдан олдин лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбаларини белгилашгача бўлган ишлар комплексини (уларни бажаришнинг прогноз муддатларини кўрсатган ҳолда) ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маълумотлар банки йилнинг ҳар чорагида чорак тугагандан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмаларнинг ўзлаштирилишига доир ҳар чоракдаги мажбурий статистика ҳисоботи бўйича — Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган инвестициялардан, шу жумладан, Ҳукумат кафолати остида жалб этиладиган хорижий инвестициялар ва кредитлардан фойдаланиш бўйича — Молия вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари томонидан (келишув бўйича);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича — Адлия вазирлиги томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари пакетини хорижий инвесторларга сотиш, мулкида давлат мулки улуши бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги, шу жумладан, жалб этилаётган хорижий кредит линиялари иштирокидаги, инвестиция лойиҳалари бўйича — Давлат мулки қўмитаси томонидан тақдим этиладиган ахборотлар ҳисобига тўлдириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маълумотлар банкига инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар ҳажмлари прогнозини белгиланган тартибда аниқлаштириш натижалари бўйича тузатишлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Департамент Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари котибиятлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мунтазам равишда, шу жумладан, жойларга бориб, Ҳукумат қарорларига, шунингдек, тасдиқланган режа-жадвалларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ишларининг аҳволини ўрганади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мазкур ишни ташкил этиш учун турли вазирликлар ва идоралар ёхуд халқаро ташкилотлар ва консультация компаниялари мутахассисларини жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Департамент томонидан мониторинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари буюртмачилари билан келишиб олинган шакл бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда тақдим этиладиган тасдиқланган режа-жадвалларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг амалга оширилиши Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан олиб бориладиган мониторинг натижаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг энг муҳим объектларини фойдаланишга топшириш бўйича Республика штабининг ҳар ойги ахборотларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг статистика давлат департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси бўйича хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг рўёбга чиқарилиши тўғрисида ҳар ойда тақдим этиладиган статистика ахборотлари (бюллетень)ни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги ва потенциал хорижий инвесторларнинг улар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича таклифларини ўрганиш асосида Хорижий инвестициялар бўйича агентлик томонидан вақти-вақти билан тайёрланадиган инвестиция иқлими тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан Департаментга тақдим этиладиган тезкор ахборотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тасдиқланган режа-жадваллар бажарилишини, лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан зарур ишлар комплексини олиб боришнинг технологик изчиллигига риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) техник-иқтисодий асослашларнинг асосий қоидаларини кўриб чиқиш, лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги юзасидан умумий қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) алоҳида йирик лойиҳалар, шу жумладан, техник-иқтисодий асослашлар кўрсаткичларига нисбатан лойиҳаларнинг қимматлашиши ёки арзонлашиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда базавий лойиҳалаштиришни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) марказлаштирилган манбалар ҳисобига ажратиладиган маблағларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, Ҳукумат кафолати остида жалб этиладиган қарз маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши таъминланишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) манфаатдор вазирликлар ва буюртмачи идоралар томонидан ишлаб чиқилган эҳтиёт қисмлар ва компонентлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга кириб бориши бўйича маркетинг дастурларини экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) айрим стратегик муҳим ва йирик лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, қурилиши амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳаларни маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш, шунингдек, инвестиция дастури бажарилиши барбод бўлишига йўл қўювчи вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва буюртмачи ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида рўёбга чиқаришга кўмаклашувчи бошқа зарур масалаларни кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Департамент Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда ўтказилган таҳлил асосида инвестиция дастурининг амалга оширилиши тўғрисида йиғма ахборот тайёрлайди ва уни Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма ахборот маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича капитал маблағларнинг ўзлаштирилиши юзасидан умумлаштирилган маълумотлар билан бир қаторда лойиҳалар буюртмачилари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва таклифларни амалга оширишнинг қуйидаги асосий босқичлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялашдан олдинги тадқиқотларнинг ўтказилиши, техник-иқтисодий асослашлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза қилиш ваколати берилган органлар томонидан техник-иқтисодий асослашлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертиза қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган схемаларига мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида маблағ билан таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва объектларни ишга тушириш муддатларига ва технологик изчиллигига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат кафолати остидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш муддатлари ва шартларига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар буюртмачилари томонидан лойиҳаларни инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритиш учун асос ҳисобланадиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларида ифодаланган инвестициялаш шартларига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни асослаган ҳолда таклифлар бўйича маълумотлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инвестиция дастурини амалга оширишнинг йиғма таҳлили, шунингдек, қўшимча таҳлилий ахборот асосида, Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаклланаётган йўналишларни ўрганиб чиқади, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқларни аниқлайди, хорижий инвесторлар учун мавжуд имтиёзлар ва афзалликлар тизимининг самарадорлигини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган ҳукумат қарорларини тайёрлаш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг муаммоли масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳисоботларини тинглайди ва ўз ваколатлари доирасида уларга топшириқлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастурини шакллантириш ва унинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ишларни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Зарур қарорлар қабул қилиш учун ҳар чоракда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари мажлисларида кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг натижалари Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунларига бағишланган мажлисларида тингланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.