Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2015 07.02.2014 йилдаги 105/4-29-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг қарори, 07.02.2014 йилдаги 105/4-29-сон
Kuchga kirish sanasi
07.02.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилдаги маҳаллий бюджети тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг 2014 йил 12 декабрдаги 129/39-04-сонли «Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2015 йилги бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2015 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV/38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон қарор (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда)ларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV/38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2013 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси бўйича Қарши туман ҳокимлиги молия бўлими (Х. Турдиев)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2014 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари, юқори бюджетдан бериладиган мақсадли субвенциялар ҳамда даромадлар билан бирга жами 72621893 минг сўм ва харажатлари 72621893 минг сўм миқдорида тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари, туман ҳокимлиги молия бўлими бюджетга тўловларнинг тўлиқ тўланиши, назарда тутилган харажатлар миқдорининг бюджетдан ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши ҳамда давлат маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссия туман ҳокимлиги молия бўлими билан туманнинг 2014 йил бюджети ижросининг бориши тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Н. Темиров зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарор туман «Нахшаб» газетасида расман эълон қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси З. АЗИЗОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бешкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 7 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105/4-29-сон