19.09.2014 йилдаги ПҚ-2237-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.09.2014 йилдаги ПҚ-2237-сон
Kuchga kirish sanasi
29.09.2014
Ҳужжат 16.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишга хорижий инвестицияларни жалб этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори технологияли тармоқларни жадал ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий этиш учун шарт- шароитларни яратиш, «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари комплексларини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан «LG CNS Со., Ltd» (Корея Республикаси) компанияси ўртасида 2014 йил 17 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасида «Электрон ҳукумат» тизими ва иқтисодиётнинг реал сектори учун ахборот тизимлари ҳамда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш бўйича «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонасини ташкил этиш юзасидан ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандум имзоланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъулияти чекланган жамият шаклида барпо этилаётган қўшма корхонанинг устав жамғармасида ўзбекистонлик муассислар («UNICON. UZ» илмий-техникавий маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг) улуши 49 фоизни, «LG CNS Со., Ltd» (Корея Республикаси) компаниясининг улуши эса 51 фоизни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси ўз фаолиятини 2014 йилнинг охиригача бошлайди ҳамда 2015 йил мобайнида Корея Республикасидан мутахассисларни ва мамлакатимизнинг етакчи дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларини жалб этган ҳолда 15 та лойиҳани амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис ҳужжатларига кўра «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қирқ қиз кўчаси, 10-уй манзилида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Куйидагилар «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни, аппарат-дастурий комплексларни ўрнатиш ва татбиқ этишни, шунингдек «Электрон ҳукумат» тизими доирасида ва иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарида лойиҳа ҳамда техник ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш бўйича тизимли интегратор фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга мос келадиган талабларга мувофиқ «Электрон ҳукумат» тизимига ва иқтисодиётнинг реал секторига ахборот тизимлари комплексларини ҳамда дастурий маҳсулотларни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга мувофиқ ва «LG CNS Со., Ltd» компаниясининг тажрибаси асосида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва лойиҳаларни тизимли интеграциялаш соҳасида экспорт салоҳиятини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси икки ой муддатда ULG CNS Uzbekistan» қўшма корхонасининг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек қўшма корхонани 2 млн АҚШ доллари миқдорида устав капиталига эга бўлган ҳолда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сонли қарорининг 4-бандида назарда тутилган бож ва солиқ имтиёзлари «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси учун 2022 йилнинг 1 январига қадар амал қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонасига ишга жалб этилган хорижий жисмоний шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартномалар доирасида, иш ҳақини хорижий валютада олиш ҳуқуқига эгадирлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятдан олинган даромадлар қисмида жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Куйидаги ҳуқуқ берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли қарорини амалга ошириш доирасида «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари комплексларини жорий этишда тўғридан-тўғри шартномалар асосида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сонли қарори билан тасдиқлаган 2014-2015 йилларда реал иқтисодиёт тармоқларида ахборот-коммуникация тизимларини ҳамда дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар Рўйхатига киритилган лойиҳаларнинг ижрочиларига «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш асосида, нарх-наволар бўйича таклифлар таққосланишини ҳисобга олиб, нархларнинг оширилишига йўл қўймаган ҳолда шартномалар тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган лойиҳаларни, шунингдек ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси ушбу қарорнинг 6-бандида кўрсатилган лойиҳаларнинг қўшма корхона томонидан амалга оширилиши чоғида мамлакат дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчиларини тизимли асосда жалб этиб борсинлар, бунда 5 йил мобайнида дастурий маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини камида 60 фоизга етказсинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонасининг буюртманомаларига биноан ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган хорижий мутахассисларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонасининг буюртманомаларига биноан ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган хорижий мутахассисларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонасининг буюртманомаларига биноан қўшма корхонани ташкил этишда ва унинг фаолиятида иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни (узайтиришни) таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 19 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2237-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 489-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)