29.10.2003 йилдаги 473-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 29.10.2003 йилдаги 473-сон
Kuchga kirish sanasi
29.10.2003
Ҳужжат 29.10.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИГА ИЗЧИЛ ЎТИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси янги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини ишга тушириш бўйича йўл қўйилган қолоқлик ва ўрта умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўрни етарлича мувозанатли қисқартирилмаганлиги муносабати билан айрим туманларда 9-синфларнинг битирувчилари ўқишни касб-ҳунар коллежларида ёки умумтаълим мактабларининг 10-синфларида давом эттириш имкониятига эга эмаслиги ҳоллари мавжудлигини қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини изчил, босқичма-босқич амалга ошириш, 9-синфларнинг битирувчилари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўлиқроқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфларни битирувчиларни кейинчалик академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг 10-синфларида ўқитиш билан қамраб олишнинг истиқболли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфларни битирувчилар умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида ўқишни давом эттиришларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004—2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастури 3 ва 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1, 3 ва 4-иловалар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ 9-синфларнинг битирувчиларини қамраб олишнинг ва янги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини ишга туширишнинг белгиланган истиқболли кўрсаткичлари вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича пухта ишлаб чиқилганлиги, ўзаро аниқ мувозанатлаштирилганлиги ҳамда 2009 йилга бориб 9-синфларни битирувчилар касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиш билан тўлиқ қамраб олиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 10-11-синфларда ўқишни вақтинча давом эттиришни таъминлайдиган зарур моддий ва ўқув базага, малакали ўқитувчиларга эга бўлган туманлар ва шаҳарлар бўйича мактабларнинг аниқ сони аниқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг 10-синфлари учун ўқув режалари ва ўқитиш дастурлари академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг умумтаълим фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ қайта ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор билан белгиланган 9-синфларни битирувчиларни қамраб олиш параметрлари сўзсиз бажарилиши, 10-синфларга ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларига қабул қилишни таъминлаш, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ўз вақтида ишга тушириш учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, халқ таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфлар битирувчиларини қамраб олишнинг мазкур қарор билан тасдиқланган истиқболли кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг вақтинча фаолият кўрсатаётган 10-11-синфлари фаолияти устидан назорат қилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфнинг битирувчиси бирор шаҳар ёки туманда ўқишни бундан кейин давом эттира олмаслигининг ҳар бир ҳолати маҳаллий ҳокимият органлари томонидан дарҳол қарор қабул қилинишини талаб этувчи ташвишли ҳол сифатида қаралсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 9-синфларни битирувчилар кейинчалик умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда ҳар йили 1 октябрга, янги ўқув йили бошланиши якунлари бўйича, ишларнинг жойлардаги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин. Мазкур талабнинг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003/2004 ўқув йили охиригача 11-синфлар учун янги ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини тугалласин ҳамда уларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун тасдиқланган умумтаълим фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-11-синфларда ўқитишнинг янги ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ бўлган 11-синфлар ўқувчилари учун дарсликлар яратилиши ва нашр этилишини 2004 йил 1 августгача тугалласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, умумтаълим мактабларининг 11-синфини битирувчилар олий ўқув юртларига ўқишга киришда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари билан тенг ҳуқуқларга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 11-синфларини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини битирувчиларга нисбатан уларнинг тайёрланиши ва ўқиш учун республиканинг олий таълим муассасаларига қабул қилиниши масаласида ягона ёндашувга риоя этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 11-синфлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги давлат таълим стандартларини такомиллаштириш ва республикада мажбурий таълим сифатини оширишни танқидий ўрганиб чиқсин ва белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга 3 ва 4-иловаларда белгиланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишига инвестицияларнинг йиллик ҳажми кўрсатиб ўтилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини ишга тушириш бўйича белгиланган топшириқ сўзсиз бажарилиши назарда тутилган ҳолда республиканинг йиллик инвестиция дастурларини тузишда аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиллик инвестиция дастурини ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишининг аниқ йўналтирилган рўйхатларини тузишда кўрсатиб ўтилган ўқув юртларини биринчи навбатда қишлоқ аҳоли яшаш жойларида қуришни назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишининг аниқ йўналтирилган дастурига уларнинг ўқувчилар билан тўлдирилишини ҳамда умумий ўрта таълимнинг 9-синфлари битирувчилари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими бўйича уч йиллик ўқиш билан қамраб олинишини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 14 августдаги 338-сон қарорининг 1, 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 29 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
473-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
29 октябрдаги 473-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфларни битирувчилар умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида ўқишни давом эттиришларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ 9 йиллик умумий ўрта ва 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълимнинг мажбурий турлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 9-синфларни битирувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар ўрни билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган 2004—2009 йилларда Ўзбекистон Республикасида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастурига мувофиқ улар фойдаланишга топширилишига кўра изчил амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумий таълим муассасаларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишнинг тасдиқланган истиқболли кўрсаткичлари бажарилишини, шунингдек уларнинг кейинчалик умумтаълим мактабларининг 10-11–синфларида ўқишни вақтинча давом эттиришларини ташкил этишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчилар ўрни билан вақтинча таъминланмаган 9-синфларнинг битирувчиларини умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларида ўқитиш мазкур Низомга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мажбурий ўқишни давом эттиришда 9-синфларнинг битирувчиларига тўсқинлик қилаётган мактаблар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мансабдор шахслари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республика мажбурий таълим тизими муассасаларида ўқитиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. 10-11-синфларда ўқишни вақтинча давом эттиришни ташкил этиш учун умумтаълим мактабларини аниқлашнинг асосий мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 10-11-синфларда ўқишни вақтинча давом эттириш учун умумтаълим мактабларини аниқлаш республиканинг туманлари (шаҳарлари), аҳоли яшаш жойлари, вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари кўламида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тўққиз йиллик мактабга айлантирилган мактаблар ҳокимликнинг қарорига кўра 10-11-синфлари мавжуд бўлган яқинда жойлашган мактабга бириктириб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-11-синфлар биринчи навбатда қуйидаги мезонлар ва шартларга жавоб берувчи мактабларда очилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб ўқув-моддий базасининг замонавий таълим жараёнини ташкил этиш талабларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабнинг таълим ва тарбия жараёнини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари даражасида амалга оширишга қодир бўлган юқори малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларни фанлар бўйича ихтисосли ёки чуқур ўқитишни, узлуксиз таълимни такомиллаштириш бўйича тажриба ишларини, ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга ҳамда минтақа ва республиканинг бошқа мактабларида ёйиш учун қабул қилинган ўз ишланмаларини ташкил этиш борасида педагогик ва амалий тажриба мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу минтақада ўқувчилар 9-синфда ўқишни тугаллагунгача ўқиган тил бўйича 9-синфларнинг битирувчиларини тўлиқ қамраб олиш учун умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини давом эттиришни таъминлайдиган яқинда жойлашган 10-11-синфлар бўлган мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари мавжуд эмаслиги, шунингдек жамоат транспорти билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш имконияти йўқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. 9-синфларни битирувчилар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ҳамда умумтаълим мактабларининг 10-синфларига киришларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 9-синфларнинг битирувчилари академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига, шунингдек умумтаълим мактабларининг 10-синфларига киришларининг ҳисобини юритиш умумий ўрта таълим тизимида амал қилувчи ҳисобдан чиқариш-бириктириш тартиб-қоидасига мувофиқ қуйидаги изчиликда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ҳар йили, жорий ўқув йилининг 1 майигача, 9-синфлар битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида, ва кейинги ўқув йилида 10-синфларда ўқитиш билан қамраб олишнинг тасдиқланган истиқболли кўрсаткичларига мувофиқ уларда 10-11-синфлар фаолият кўрсатишини вақтинча давом эттириш учун мактаблар рўйхатини (ўқитиш тилини ҳисобга олган ҳолда) белгилайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳар йили, жорий ўқув йилининг июнь ойигача бўлган муддатда тегишли ҳудудлар бўйича ушбу рўйхатларни умумлаштирадилар, минтақанинг ўқувчиларни академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва 10-синфларга қабул қилиш (мутахассисликлар ва ўқитиш тили бўйича) кўрсаткичларини, шунингдек 10-11-синфлар фаолият кўрсатадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини 9-синфларни битирувчилар ва уларнинг ота-оналари эътиборига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфларни битирувчилар ўқишни давом эттириш учун белгиланган тартибда ҳужжатларни: академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига, қоидага кўра, 15 августгача бўлган муддатда, умумтаълим мактабларнинг 10-синфларига, жорий йилнинг 25 августигача бўлган муддатда тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 9-синфларнинг битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида, шунингдек умумтаълим мактабларининг 10-синфларида мажбурий ўқитишни таъминлаш масалалари бўйича назорат қилиш тартибини ҳисобга олиш шакли ва масъул шахсларнинг ҳисобот бериш турлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва амалга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 199-модда; 2017 й., 11-сон, 167-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)