29.10.2003 йилдаги 473-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 29.10.2003 йилдаги 473-сон
Kuchga kirish sanasi
29.10.2003
Ҳужжат 22.02.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИГА ИЗЧИЛ ЎТИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси янги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини ишга тушириш бўйича йўл қўйилган қолоқлик ва ўрта умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўрни етарлича мувозанатли қисқартирилмаганлиги муносабати билан айрим туманларда 9-синфларнинг битирувчилари ўқишни касб-ҳунар коллежларида ёки умумтаълим мактабларининг 10-синфларида давом эттириш имкониятига эга эмаслиги ҳоллари мавжудлигини қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини изчил, босқичма-босқич амалга ошириш, 9-синфларнинг битирувчилари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўлиқроқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор билан белгиланган 9-синфларни битирувчиларни қамраб олиш параметрлари сўзсиз бажарилиши, 10-синфларга ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларига қабул қилишни таъминлаш, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ўз вақтида ишга тушириш учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, халқ таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфлар битирувчиларини қамраб олишнинг мазкур қарор билан тасдиқланган истиқболли кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг вақтинча фаолият кўрсатаётган 10-11-синфлари фаолияти устидан назорат қилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфнинг битирувчиси бирор шаҳар ёки туманда ўқишни бундан кейин давом эттира олмаслигининг ҳар бир ҳолати маҳаллий ҳокимият органлари томонидан дарҳол қарор қабул қилинишини талаб этувчи ташвишли ҳол сифатида қаралсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 9-синфларни битирувчилар кейинчалик умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда ҳар йили 1 октябрга, янги ўқув йили бошланиши якунлари бўйича, ишларнинг жойлардаги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин. Мазкур талабнинг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003/2004 ўқув йили охиригача 11-синфлар учун янги ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини тугалласин ҳамда уларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун тасдиқланган умумтаълим фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-11-синфларда ўқитишнинг янги ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ бўлган 11-синфлар ўқувчилари учун дарсликлар яратилиши ва нашр этилишини 2004 йил 1 августгача тугалласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, умумтаълим мактабларининг 11-синфини битирувчилар олий ўқув юртларига ўқишга киришда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари билан тенг ҳуқуқларга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 11-синфларини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини битирувчиларга нисбатан уларнинг тайёрланиши ва ўқиш учун республиканинг олий таълим муассасаларига қабул қилиниши масаласида ягона ёндашувга риоя этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 11-синфлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги давлат таълим стандартларини такомиллаштириш ва республикада мажбурий таълим сифатини оширишни танқидий ўрганиб чиқсин ва белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга 3 ва 4-иловаларда белгиланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишига инвестицияларнинг йиллик ҳажми кўрсатиб ўтилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини ишга тушириш бўйича белгиланган топшириқ сўзсиз бажарилиши назарда тутилган ҳолда республиканинг йиллик инвестиция дастурларини тузишда аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиллик инвестиция дастурини ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишининг аниқ йўналтирилган рўйхатларини тузишда кўрсатиб ўтилган ўқув юртларини биринчи навбатда қишлоқ аҳоли яшаш жойларида қуришни назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилишининг аниқ йўналтирилган дастурига уларнинг ўқувчилар билан тўлдирилишини ҳамда умумий ўрта таълимнинг 9-синфлари битирувчилари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими бўйича уч йиллик ўқиш билан қамраб олинишини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 14 августдаги 338-сон қарорининг 1, 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 29 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
473-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 199-модда; 2017 й., 11-сон, 167-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)