Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгашининг янгиланган таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*2-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ўзининг идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 9 июль,
307-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент» республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорида:
а) қарорга 1-иловада:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш учун акциядорлик жамиятлари рўйхатдан ўтказувчи органларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар»;
5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
7-банднинг «а» кичик бандидаги «иловада назарда тутилган» сўзлари «рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг «а» кичик бандидаги «ушбу низомнинг II бўлими 3-бандида назарда тутилган» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қарорга 2-иловада:
5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Очиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш-сотиш бўйича иккиламчи бозордаги битишувлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорлари ва уюшган биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади, акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича уюшмаган биржадан ташқари бозорларда тузилиши мумкин бўлган битишувлар бундан мустасно»;
«қийматли қоғозлар билан иш олиб бориш» сўзлари «қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари савдоси ташкилотчилари савдо майдончаларида фақат қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилаларини сотиб олиш-сотиш бўйича битишувлар амалга оширилиши ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда):
3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар»;
қарорга 3-илова 10-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 15 сентябрдаги 395-сон қарорида:
1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қарорга 2-илова 8-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда):
43-банддаги «акциялар чиқариш тўғрисидаги ахборот» сўзлари «акциялар чиқариш сўровномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«44. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни олгандан кейин:».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 108-модда; 2006 й., 30-сон, 292-модда; 2008 й., 40-41-сон, 412-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)