12.08.2014 йилдаги 227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.08.2014 йилдаги 227-сон
Kuchga kirish sanasi
18.08.2014
Ҳужжат 18.08.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланишнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан мақсадли фойдаланиш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари хайрия эҳсонлари шаклидаги ёрдамни фақат ихтиёрий ва беғараз кўрсатишлари мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларини хайрия фаолиятига ва уларнинг пул маблағларини сарфлаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 12 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 августдаги 227-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклида тушадиган маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлар деганда тадбиркорлик субъектларидан бюджет ташкилотларига хайрия эҳсонлари ва ҳомийлик маблағлари шаклида тушадиган пул маблағлари ва мол-мулк тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тадбиркорлик субъектлари хайрия эҳсонлари шаклидаги ёрдамни қонун ҳужжатларига мувофиқ ихтиёрий ва беғараз кўрсатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларини хайрия фаолиятига ва уларнинг пул маблағларини сарфлаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик субъектларининг бюджет ташкилотларига хайрия эҳсонлари шаклида тушадиган пул маблағлари бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очилган тегишли бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамларида белгиланган тартибда жамланади ва фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларига хайрия эҳсони шаклида бериладиган мол-мулк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кирим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлари бюджет ташкилотлари томонидан олиниши ва улардан фойдаланиш бюджет ташкилотлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга (битимларга) (кейинги ўринларда шартномалар деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бюджет ташкилотлари томонидан хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклида бюджет ташкилотларига тушадиган пул маблағлари, агар шартномаларда ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса. бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан хайрия эҳсони шаклида бюджет ташкилотларига бериладиган мол-мулкдан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хайрия эҳсонлари шаклидаги пул маблағлари тегишли бюджет ташкилотларининг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Шартномаларда кўрсатилган мақсадлар учун тўлиқ фойдаланиш натижасида жорий молиявий йил мобайнида ёки унинг охирида бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамида қолган тежалган хайрия эҳсонлари шаклидаги пул маблағларидан фақат тегишли бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хайрия эҳсонлари шаклида тушган тегишли бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамларидаги йил мобайнида фойдаланилмаган пул маблағлари қолдиқлари кейинги молиявий йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тегишли бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамларидаги хайрия эҳсонлари шаклидаги пул маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар сотиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бюджет ташкилотлари томонидан хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан фойдаланишнинг бюджет ҳисобини юритиш, шунингдек ушбу маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бюджет ташкилотларига хайрия эҳсонлари шаклида ёрдам кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан мақсадли сарфланишини текшириш зарурлиги тўғрисидаги ёзма сўровларни юбориш орқали хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан фойдаланишнинг исталган босқичида маблағларнинг мақсадли сарфланишини текшириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан бюджет ташкилотлари томонидан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек улар томонидан ушбу маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларда маълумотлар акс эттирилишининг тўғрилигини мунтазам назорат қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия эҳсонлари шаклида ёрдам кўрсатган тадбиркорлик субъектларининг ёзма сўровлари бўйича хайрия эҳсонларидан фойдаланишнинг исталган босқичида хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан мақсадли сарфланишини, ушбу тадбиркорлик субъектларига текширишлар тугаллангандан кейин ўн иш куни мобайнида ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисида мажбурий тартибда маълумот тақдим этган ҳолда, текширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан мақсадли фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, шунингдек хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар тузилиши ва тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлар ҳисобига товарларни сотиб олишга (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишга) товарлар етказиб берувчилар билан шартномалар (контрактлар) тузишни расмийлаштиришнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бюджет ташкилотларининг раҳбарлари тадбиркорлик субъектлари хайрия фаолиятига мажбур этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 419-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)