Ҳужжат кучини йўқотган 28.07.2025 29.07.2014 йилдаги 206-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.07.2014 йилдаги 206-сон
Kuchga kirish sanasi
04.08.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 28.07.2025
Ҳужжат 04.08.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 июлдаги 467-сонли «Ер қаъри давлат фонди маълумотларини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республика фойдали қазилмалари конларини тизимлаштириш, улар захираларининг даврий ҳаракатини ҳисобга олиш, шунингдек давлат органларини тегишли маълумотлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича Йўриқнома тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 29 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 206-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 15-моддалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини (кейинги ўринларда давлат баланси деб юритилади) юритиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат баланси фойдали қазилмалар захираларининг миқдори, сифати, фойдали қазилмалар конларининг ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилганлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш бўйича йиғма ҳужжатни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат баланси саноат аҳамиятига эга бўлган конлар кесимида, уларнинг маъмурий-ҳудудий жойлашишини акс эттирган ҳолда фойдали қазилмалар турлари бўйича ҳар йили (ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларнинг балансдаги захиралари — жорий даврда фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган захиралар (кон захираларини ҳисоблаб чиқиш учун белгиланган кондицияларни қондиради);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларнинг балансдан ташқари захиралари — баланс захирасини ўрганилганлик бўйича тақдим қилинадиган талабларга жавоб берадиган, бироқ баҳолаш вақтида кончилик-техникавий, сифат, экологик ва бошқа сабабларга кўра фойдаланиш мумкин бўлмаган, шунингдек кейинчалик саноат йўсинида ўзлаштириш объекти бўлиши мумкин бўлган захиралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар захиралари тоифалари (А, В, С1, С2) — конларнинг ўрганилганлик даражаси, хом ашё сифати ва фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг кончилик-техникавий шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда белгиланадиган захиралар тоифаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланувчилар — муайян ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун ўзларига берилган ҳуқуқларига мувофиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат балансини юритишнинг мақсади ва асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат балансини юритишнинг асосий мақсади республика минерал-хом ашё базасининг умумий ҳолати тавсифи, уни ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси, минерал хом ашёни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари ташаббуси билан чиқиш, хом ашё базасини қайта тўлдириш учун кейинчалик геологик жиҳатдан ўрганиш йўналишларини прогноз қилиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Давлат балансини юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар захиралари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати, уларнинг саноат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир тури бўйича ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва туркумлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика минтақалари бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда конлар бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ҳар йилги ҳаракатларини таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти органларини республика ва алоҳида минтақаларнинг минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ҳисоботни тақдим этиш ва давлат балансини юритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш конлар бўйича алоҳида, зарур ҳолларда уларнинг участкалари, алоҳида қатламлар, горизонтлар, шахта майдонлари, фойдали қазилмаларнинг саноат тури, уларни қазиб олиш усуллари ва захиралар тоифаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан доимий асосда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.

8. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йили 1 февралга қадар чегириладиган захиралар (амалга оширилган қазиб чиқаришлар ва йўқотишлар) ҳажми, қазиб чиқариш жараёнида исботланмаган ёки қўшимча равишда кўпайтириш ҳисобига техник чегараларнинг ўзгариши, захираларни ҳисобдан чиқариш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) қарорлари, шунингдек идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари асосида ўтган йил учун фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот баланслари (кейинги ўринларда ҳисобот баланслари деб юритилади) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот баланслари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ фойдали қазилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ости сувлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўмир ва ёнувчи сланецлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть, конденсат, ёнувчи газлар (жумладан йўлдош компонентлар — этан, пропан, бутан, олтингугурт, гелий) бўйича алоҳида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳисобот балансларига қуйидагилар акс эттириладиган тушунтириш хати илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи марта давлат балансига киритилаётган конлар учун — фойдали қазилмалар захираларининг жойлашган жойи, миқдори, сифати, ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилиши даражаси, рудаларнинг технологик хусусиятлари, конларда қазиб олишнинг кончилик-геология, кончилик-техникавий, гидрогеологик шарт-шароитлари, техник-иқтисодий баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари, қидириб топилган фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат балансида ҳисобга олинган конлар учун — кончилик-геология ва техник-иқтисодий хусусиятининг янги маълумотлари, фойдали қазилмаларнинг янги аниқланган қатламлари, қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар, минерал хом ашёдан мажмуавий фойдаланиш, геология-қидирув ишларининг молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда фойдали қазилмалар захираларининг кўпайтирилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек балансдан ташқари захираларнинг ўзгариши (мавжуд бўлганда) ва захираларни ҳисобдан чиқариш сабаблари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Фойдали қазилмани қазиб чиқариш тўғрисидаги маълумотларда фойдали қазилмани камайтирадиган бўш жинсларини ҳисобга олмаган ҳолда, агар улар балансдаги захираларига киритилмаган бўлса, ер қаъридан олинадиган минерал хом ашёнинг барча миқдори ҳисобга олиниши керак. Ҳисобот балансида қазиб чиқариб камайтирилган ва товар рудалари миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмайди, бироқ ҳисобот балансига қўшиладиган тушунтириш хатида келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қандайдир сабабларга кўра, ўтган йиллар учун илгари ҳисобга олинмаган фойдали қазилмани қазиб чиқариш ҳисобот йили учун қазиб чиқариш билан бирга кўрсатилади, бироқ ўтган йилда қазиб олинган хом ашё изоҳда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар давлат балансида ҳисобга олинган комплекс рудалардаги йўлдош компонентлар ер қаъридан асосий фойдали қазилма билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ кейинги технологик қайта ишлашда йўқотилса, изоҳда ҳисобдан чиқариладиган захиралар қазиб олинган, лекин технологик қайта ишлашда йўқотилганлигини кўрсатиб ўтиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидаги ҳолатларда, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш балансдан ташқари захиралардан амалга оширилса ва қазиб чиқарилган хом ашё миқдори саноатда фойдаланилса, унда қазиб олинган хом ашё миқдори қайта баҳолашдан ўтган сифатида ҳисобга олинади ҳамда фойдали қазилмаларнинг балансдан ташқари захиралари ушбу миқдорга камайтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансдан ташқари фойдали қазилмалар балансдаги фойдали қазилмалар билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ саноатда фойдаланилмаса ёки кондиционли хом ашё билан бирга камайтирадиган жинс сифатида қайта ишлаб чиқаришга тушган бўлса, фойдали қазилманинг балансдан ташқари захиралари ҳисобот йилида қазиб чиқарилган сифатида ҳисобот балансида камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳисобот баланслари шакллари Давлат геология қўмитаси қарорига кўра, фойдали қазилмалар турлари параметрларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади. Ер қаъридан фойдаланувчилар ўз ҳисоботларини Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган шакллар бўйича расмийлаштириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳисобот баланси юридик шахс — ер қаъридан фойдаланувчи раҳбари ва бош геологи (бош муҳандиси) томонидан имзоланади. Агар ер қаъридан фойдаланувчи жисмоний шахс ҳисобланса, ягона шахснинг имзосига рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қазиб олинадиган конлар бўйича ҳисобот баланслари геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси мавжуд бўлганда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геология-маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланиши керак ҳамда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилади. Углеводородлар конлари ва ер ости сувлари бўйича ҳисобот балансларини ер қаъридан фойдаланувчиларнинг тегишли функциялар юкланган бошқа хизматлари томонидан тасдиқлашга рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчиларда геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси мавжуд бўлмаганда, ҳисобот балансларини тегишли лицензияга эга бўлган жалб этилган корхоналар томонидан тасдиқланишига рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ер қаъри участкаларини геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида қазиб чиқариш натижалари бўйича ҳисоботлар Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (ёки қайта тасдиқлаш) бўйича тегишли қарорлари нусхалари ва идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари билан биргаликда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, агар кейинчалик қазиб олишда исботланмаганлиги, техник чегараларнинг ўзгарганлиги ва бошқа сабаблар билан боғлиқ ҳолда фойдали қазилмалар захиралари конлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқилган бўлса, ҳисоботлар Давлат комиссиясининг тегишли қарорлари нусхалари билан биргаликда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳисобот баланслари уч нусхада тузилади ва ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йили 5 февралдан кечикмасдан Давлат геология қўмитаси тизимида ўз фаолиятини амалга оширувчи Давлат геология фондига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот баланслари Давлат геология фондига қабул қилингандан кейин бир нусхаси тегишли белги билан ер қаъридан фойдаланувчига қайтарилади. Иккинчи нусхаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига тақдим қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат геология фонди 15 апрелгача бўлган муддатда тақдим этилган ҳисобот балансларини умумлаштиради, фойдали қазилмалар турлари бўйича давлат балансини тайёрлайди ва уни ўрганиб чиқиш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть, конденсат ва табиий газ бўйича давлат балансини умумлаштириш ва тайёрлаш «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ваколатли корхонаси билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат геология қўмитаси 1 майгача бўлган муддатда давлат балансини ўрганишни якунлайди ва уни нашр қилишга рухсат беради. Давлат баланси тарқатиладиган давлат органлари ва корхоналар рўйхати Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат балансини Давлат геология қўмитаси билан келишмасдан кўпайтириш ва тарқатиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат балансини юритиш ушбу Низомга иловага асосан схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳисобот балансларини тайёрлаш, уларни Давлат геология фондига қабул қилишгача фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) бўйича тегишли ҳисоботларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ишлар ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат геология фондининг давлат балансларини юритиш билан боғлиқ ишлари Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан белгиланган тартибда келишиладиган ҳар йилги геология-қидирув ишлари дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат балансида акс эттириладиган маълумотларга талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат балансида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланувчининг номи, фойдали қазилмалар захираларини қабул қилиш — бериш бўйича Идоралараро комиссия далолатномасининг тартиб рақами ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар конлари жойлашган жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар конларининг ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларнинг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар захираларининг конлар, алоҳида участкалар, қатламлар, горизонтлар ва бошқалар кесимидаги ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конлардан фойдаланишда фойдали қазилмаларни ҳар йилги қазиб чиқариш (қазиб чиқаришда йўқотишни ҳисобга олган ҳолда) ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар захираларининг геологик ўрганиш, қайта баҳолаш ва ҳисобдан чиқариш натижасида турли сабабларга (қазиб олишда исботланмаган, чегаралари ўзгарганда ва бошқаларда) кўра ўзгарган ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат комиссиясининг конни давлат балансида ҳисобга олиш учун асос ҳисобланган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш бўйича тегишли қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қазиб чиқарувчи корхоналарнинг қидириб топилган фойдали қазилмалар билан таъминланганлиги (қазиб олинадиган конлар бўйича).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат балансида фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансдаги ва балансдан ташқари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захиралар тоифалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рудаларнинг технологик турлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришнинг кончилик-техник шарт-шароитлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар конларини ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси бўйича (қидирилаётган, саноат йўсинида ўзлаштиришга тайёрланган, қазиб олинадиган, консервация қилинган) бўлинган ҳолда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган фойдали йўлдош компонентлар захиралари уларни бойитиш жараёнида чиқариб олиш ва кейинчалик қайта ишлашдан қатъи назар, ҳисобга олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат балансида фойдали қазилмалар захиралари ўлчов бирлиги уларнинг ҳар бир тури бўйича бир хил қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ҳисобот баланслари тақдим этадиган ер қаъридан фойдаланувчилар ва фойдали қазилмалар захиралари ҳаракати ҳажмини тасдиқловчи корхоналар тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Фойдали қазилмалар захиралари ва улар таркибидаги компонентлар ҳолати ва уларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш юзасидан назорат қилиш «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Изоҳ: нефть, конденсат, ёнувчи газ (жумладан йўлдош компонентлар) бўйича давлат балансини умумлаштириш ва тайёрлаш «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ваколатли корхонаси билан биргаликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 383-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)