Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2018 24.07.2014 йилдаги 203-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.07.2014 йилдаги 203-сон
Kuchga kirish sanasi
04.08.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2018
Ҳужжат 04.08.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПҚ-3502-сонли «2018 — 2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини сифатли шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро ҳудудларнинг тегишли равишда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш бош режалари ва лойиҳалари (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) билан таъминланганлиги хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни (кейинги ўринларда дастур деб аталади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015-2018 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015-2018 йилларда аҳолиси 5 минг нафардан кўп бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш (қурилишнинг биринчи навбати ажратиб кўрсатилган ҳолда) лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015-2018 йилларда аҳолиси 5 минг нафардан кам бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш (қурилишнинг биринчи навбати ажратиб кўрсатилган ҳолда) лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1—3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, дастурларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шаҳар чегараси, комплекс муҳандислик изланишларини ўтказиш, аҳоли пунктларининг микросейсморайонлаштириш хариталарини, фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини муҳофаза қилиш схемалари ва бўлимларини тузиш, экология экспертизаси хулосалари натижалари бўйича, аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кўп бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича — назарда тутилган бюджет маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кам бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экология экспертизаси хулосалари, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича — маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2015 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастури лойиҳаларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни амалга оширишни молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси — бош режалар лойиҳаларини ҳамда шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини, шунингдек шаҳар чегараси лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар этиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият — аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кўп бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчи этиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов асосида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аниқланадиган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотлари — аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кам бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар этиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси — комплекс муҳандислик-техник изланишларни ўтказиш (топографик хариталар ва режаларни тузиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология изланишларини ўтказиш) ишларини бажарувчи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни амалга ошириш бўйича буюртмачи функцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиринг компанияларига юклансин, уларнинг тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий сони доирасида иккита штат бирлигидан иборат бўлган, аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачилар ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ўртасида шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши, буюртмачилар томонидан ишлаб чиқувчиларга зарур бошланғич маълумотларнинг берилиши, дастурларнинг бажарилиши муддатларига, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда аҳолиси 20 минг нафардан кўп бўлган шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари (туманлар марказлари) учун батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият, «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва лойиҳалаш ташкилотлари — тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танловлар ғолиблари шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари бош режаларининг, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларининг дастурларда назарда тутилган муддатларда сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият билан биргаликда, тасдиқланган дастурларнинг амалга оширилиши, шунингдек шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг мунтазам мониторингини амалга оширишни, кейинчалик ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мониторинг натижаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда — манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шаҳарсозлик ҳужжатларини келишишнинг ҳар бир вазирлик ва идора томонидан келишишнинг мақбул равишда табақалаштирилган муддатларини регламентловчи тартиби, шунингдек уларга юкланган ваколатларга мувофиқ улар билан келишиладиган масалалар рўйхати ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда (тегишлигига кўра) икки ой муддатда, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Комплекс тадбирларнинг тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин, Комплекс тадбирларда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг қийматини ва норматив муддатларини аниқлаш тартибини регламентловчи амалдаги норматив ҳужжатларга тузатишлар ва аниқлаштиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тажрибани ҳисобга олиб, юқори самарали дастурий таъминлашларни қўлланган ҳолда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳанинг олий таълим муассасаларига талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётидан ўтишини ва ўқитувчиларнинг тажриба орттиришини самарали ташкил этишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-изланиш ташкилотларининг, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифати ва самарадорлиги юзасидан масъулиятини кучайтириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ташкилотларининг моддий-техника базасини ва кадрлари таркибини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ташкилотлари мутахассислари малакасини тизимли асосда, шу жумладан уларни етакчи хорижий илмий-лойиҳалаш марказларига тажриба орттиришга юбориш йўли билан ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни, шунингдек ҳудудларни қуришни режалаштиришда уларнинг асосий қоидаларини амалга оширишни таъминлаш масалаларини ўз вақтида ва самарали ҳал этиш юзасидан масъулиятини ва манфаатдорлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 24 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги 320-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1.3. Аҳоли пунктининг бош режаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий дастурлар, республикани ва унинг минтақаларини ривожлантириш прогнозлари, туманни режалаштириш схемалари ёки лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктининг олдинги бош режасини амалга оширишнинг ҳолатини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктининг бош режаси аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ва чегараларини, улар ҳудудининг функционал вазифасини ва қурилишни зоналаштиришни, муҳандислик, транспорт ижтимоий инфратузилмасини комплекс ривожлантиришни, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда шаҳарсозлик фаолияти регламентларини, шу жумладан ҳудудларни ўзлаштиришнинг навбатма-навбатлигини, тарихий-маданий мерос объектларини сақлашга, экологик ва санитария ҳолатига қўйиладиган талабларни ва бошқаларни белгилаб беради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1.4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1.4. Шаҳарларнинг бош режалари 15-20 йил муддатга ишлаб чиқилади. Бош режа батафсил режалаштириш лойиҳаларини, иморат қуриш лойиҳаларини ва ривожлантиришнинг тармоқ схемасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 1.5-бандга «назарда тутади» сўзларидан олдин «ва шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда белгиланадиган шаҳарсозлик фаолиятининг бошқа регламентларини» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 1.6-банддаги «1.03.02-96-сон республика «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари»га» сўзлари «шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 1.7-банднинг иккинчи хатбошидаги «1.03.02-96-сон республика «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари»да» сўзлари «шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 2.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2.1. Қуйидагилар бош режа, батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси ва шаҳар чегараси лойиҳаси (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб юритилади)нинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи ҳудудий хизматлари — шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилмаган, марказлаштирилган бюджет манбалари ҳисобига молиялаштириладиган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар — иморат қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан буюртмачилар ҳисобланадилар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 4.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4.1. «Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини микросейсморайонлаштириш хариталари тузишни молиялаштиришни, экологик экспертиза хулосаларини, фавқулодда вазиятлар юз берганда аҳолини ҳимоя қилиш схемалари ва бўлимларини, шаҳарсозлик ҳужжатларини келишишни ва давлат экспертизасидан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда марказлаштирилган бюджет манбалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилмаган, марказлаштирилган бюджет манбалари ҳисобига молиялаштирилган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда — маҳаллий бюджетлар (шу жумладан давлат корхоналарини хусусийлаштиришдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига тушган маблағларнинг бир қисми), юридик ва жисмоний шахсларнинг, мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 4.2-бандга «табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий комплекс схемалари тузилишини,» сўзларидан кейин «фавқулодда вазиятлар юз берганда аҳолини ҳимоя қилиш схемалари ва бўлимларини» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) 5.2-банднинг биринчи хатбошидаги «белгиланган тартибда 1.03.02-96-сон республика «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари»га» сўзлари «шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) қуйидаги мазмундаги 5.21 ва 5.22-бандлар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5.21. Шаҳарсозлик ҳужжатларини вазирликлар, идоралар ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар келишувчи вазирлик, идора ёки ваколатли ташкилот ўз хулосасини белгиланган муддатда юбормаса ва уни кўриб чиқиш муддатини узайтиришни келишмаса, шаҳарсозлик ҳужжатлари келишилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.22. Вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш масалаларига дахл қилувчи ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўзгарганлигини «Давархитектқурилиш» қўмитаси эътиборига мажбурий тартибда ёзма шаклда етказади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) 6.7-бандга «амалга оширадилар» сўзларидан олдин «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарорга 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги намунавий низомда (қарорга 6-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати лойиҳасини тайёрлайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«лойиҳаларни ва танлов ҳужжатларини, шунингдек аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш тўғрисида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлайди, танлов асосида «лойиҳа» босқичида лойиҳалаштириш бўйича ишларига буюртма жойлаштирилишини ташкил этади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«уни ташкил этган органнинг топшириғига кўра янгидан бошланаётган ва қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишида, шунингдек аҳоли пунктлари ҳудудларини ва қишлоқлараро ҳудудларни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, фуқароларнинг қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 4 декабрдаги 286-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2011 — 2014 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурида (қарорга 1-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимидан 2, 3, 6 — 8-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Андижон вилояти» бўлимидан 3, 5 —10, 12, 13-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бухоро вилояти» бўлимидан 2, 4 — 6-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиззах вилояти» бўлимидан 2, 8 — 12-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қашқадарё вилояти» бўлимидан 2 — 6, 9 — 14-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий вилояти» бўлимидан 2, 4, 6-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Наманган вилояти» бўлимидан 2 — 4, 6, 9 — 14, 16 — 25-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Самарқанд вилояти» бўлимидан 2 — 4, 6, 9 — 15-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сурхондарё вилояти» бўлимидан 3, 7 — 9-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сирдарё вилояти» бўлимидан 5-сатр чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент вилояти» бўлимидан 13 — 19, 22 — 27, 29-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фарғона вилояти» бўлимидан 1, 4, 6 — 9, 11 — 17-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хоразм вилояти» бўлимидан 1, 5, 6-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2011 — 2014 йилларда қурилишнинг биринчи навбатини ажратиб кўрсатган ҳолда бир вақтнинг ўзида 5 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари схемаларини ишлаб чиққан ҳолда фуқароларнинг қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурида (қарорга 2-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Андижон вилояти» бўлимидан 3, 6 — 9, 11, 13, 14, 16, 18, 19, 21 — 63-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиззах вилояти» бўлимидан 67 — 72, 76 — 79, 81-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қашқадарё вилояти» бўлимидан 85, 86, 88, 90, 91, 95 — 100, 103, 104, 106, 108, 110 — 113, 115 — 118, 120 — 122-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Наманган вилояти» бўлимидан 125 — 129, 131 — 146, 148 — 151, 153 — 173-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Самарқанд вилояти» бўлимидан 176, 180, 181, 182, 185, 188, 192 — 198-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сурхондарё вилояти» бўлимидан 206, 208, 209, 211, 212, 215 ва 216-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сирдарё вилояти» бўлимидан 221, 225 ва 227-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент вилояти» бўлимидан 228, 230, 232 ва 236-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фарғона вилояти» бўлимидан 243 — 282-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хоразм вилояти» бўлимидан 288-сатр чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2011-2014 йилларда қурилишнинг биринчи навбатини ажратиб кўрсатган ҳолда бир вақтнинг ўзида 5 мингдан кам аҳоли яшайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари схемаларини ишлаб чиққан ҳолда фуқароларнинг қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурида (қарорга 3-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимидан 1, 4, 7 — 9, 15, 23-28, 50 — 54, 63, 64, 95, 98, 99, 101, 104 — 108, 111 — 114, 116 — 120-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Андижон вилояти» бўлимидан 124 — 136-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бухоро вилояти» бўлимидан 140 — 146, 150 — 156, 158, 159, 161 — 193, 197 — 200, 205 — 229, 233, 234-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиззах вилояти» бўлимидан 238, 239, 242 — 247, 251 — 260, 264 — 266, 269 — 290, 293 — 304-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қашқадарё вилояти» бўлимидан 305 — 325, 327, 330 — 334, 338, 339, 344, 346 — 368-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий вилояти» бўлимидан 378 — 383, 386 — 390-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Наманган вилояти» бўлимидан 393 — 398, 401-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Самарқанд вилояти» бўлимидан 430, 440 — 446, 448 — 470-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сурхондарё вилояти» бўлимидан 476, 485 — 519, 521 — 538-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сирдарё вилояти» бўлимидан 543, 547 — 561, 565 — 587-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент вилояти» бўлимидан 588 — 651-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фарғона вилояти» бўлимидан 654 — 659, 661, 662, 664, 665, 667, 671, 672, 674, 678 — 733-сатрлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хоразм вилояти» бўлимидан 742, 743, 747, 749, 751, 752, 757-760, 764 — 780, 783 — 796, 798 — 803, 805, 808-сатрлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 381-модда; 2016 й., 1-сон, 5-модда, 17-сон, 176-модда)