1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.17.00 Маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро қилиш;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.17.00 Амнистия ва афв этиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
2.Молия / Бахолаш фаолияти;
3.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН МОЛ-МУЛКНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, БАҲОЛАШ ВА СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотишни тартибга солиш мақсадида, шунингдек «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Низом 2003 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида 2003 йил 1 февралгача қарор қабул қилинган мол-мулк мазкур қарор билан тасдиқланган «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом» амалга киритилгунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокурор, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Давлат божхона қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида 2003 йил 1 февралгача қарор қабул қилинган мол-мулкнинг 2003 йил 1 мартгача сотилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов ҳамда Бош вазир ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 21 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 январдаги 36-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом давлат даромадига ўтказиладиган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий ишлар бўйича суд қарорлари асосида — мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорлари асосида — мол-мулкнинг ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари асосида — белгиланган тартибда эгасиз деб эътироф этилган мол-мулкка;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари асосида — мол-мулкнинг давлатга етказилган зарарни қоплашга йўналтириладиган қисмига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни тўхтатишда тергов органларининг қарорлари асосида — мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органлари қарорлари асосида — экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилаётган қисмига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган, унинг ҳудуди орқали ташилаётган (халқаро транзитдан ташқари), акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органлари қарорлари асосида — акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари қарорлари асосида — акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мол-мулкни (кейинги ўринларда мол-мулк деб юритилади) олиб қўйиш ваколатли орган мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тузилган вақти ва жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги, эскирганлик даражаси ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мол-мулк олиб қўйилгандан кейин ваколатли орган мансабдор шахси томонидан бир сутка муддатда мол-мулкни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаш учун масъул шахсни белгилаган ҳолда ваколатли органнинг бинолари, майдонлари, омборларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаб қилинадиган омборларга, асбоб-ускуналар ва мол-мулкни сақлаш нормаларига мувофиқ шароитларга эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг бинолари, майдонлари, омборларида сақлаш учун жойлаштириш масаласи ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни сақлаш учун масъул бўлган шахслар (ташкилотлар) уни сақлаш шартларига риоя этишга ва тегишли шарт-шароитларни таъминлашга мажбурдирлар ҳамда мол-мулкнинг бузилиши, шикастланиши, камомади, яширилиши ва йўқ қилиниши учун тўлиқ моддий жавоб берадилар ва бошқача жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш учун қабул қилиш-топшириш ваколатли орган масъул мансабдор шахсининг ҳамда мол-мулкни сақлашга қабул қилган шахснинг имзолари билан тасдиқланган уч нусхадаги мол-мулкнинг рўйхати билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулк сақлашга топширилгунгача унинг сақланиши учун масъулият мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол қилиш (фойдаланиш, қайта ишлаш) учун яроқлилигини эксперт ўрганиш ва уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг ваколатли шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт ваколатли органнинг мансабдор шахси ва мол-мулкнинг эгаси иштирокида, у бўлмаган тақдирда эса — гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда синов учун ва намуналар олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт текшируви ва мол-мулкни баҳолаш, агар бу унинг ваколатига кирган тақдирда, битта ташкилотга (ташкилотнинг мутахассисига) юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Эксперт текшируви мол-мулкнинг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бунга ваколати бўлган ташкилотлар (стандартлаштириш органи ёки унинг томонидан аккредитация қилинган ташкилотлар, лабораториялар, санитария-эпидемиология органлари, ихтисослаштирилган эксперт ташкилотлар ва бошқа муассасалар) томонидан ўтказилади. Экспертиза натижалари тўғрисида ваколатли ташкилот уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса — бир сутка мобайнида мол-мулкни олиб қўйган органга ёзма хулоса тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уч кун муддатда экспертиза ўтказиш мумкин бўлмаган ўзига хос хоссаларга эга бўлган товарларнинг айрим турлари бўйича, тез бузиладиган товарлардан ташқари, экспертиза қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мол-мулкни олиб қўйган орган (мансабдор шахс) баҳолаш учун мутахассис тайинлайди. Солиқ, божхона органлари ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни баҳолашда молия органларининг вакиллари мажбурий тартибда иштирок этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли органнинг тегишли мансабдор шахси томонидан уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида мутахассис сифатида зарур билимларга эга бўлган шахс (савдо, баҳолаш, аудиторлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари) жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни баҳолаш мутахассис томонидан талаб конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари ва ички бозор таклифи асосида баҳолаш кунида амалда бўлган нархлар бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг 22—25, 28-бандларида кўрсатилган мол-мулкни, шунингдек ўзига хос хоссаларга эга бўлган мол-мулкни баҳолашда кўрсатиб ўтилган мол-мулк берилаётган (сотилаётган) тегишли ташкилотларнинг вакиллари мутахассис сифатида жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис ваколатли органнинг мансабдор шахси чақириғига кўра келиши, қўйилган масалаларга холисона хулоса бериши, улар томонидан бажарилаётган ишлар юзасидан тушунтириш бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса – дарҳол ёзма шаклда хулоса беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Эксперт ва баҳолаш бўйича мутахассис ўзлари берган хулосанинг ишончлилиги ва холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Олиб қўйилган мол-мулкни ҳисобга олиш ва унинг судгача ҳаракати уни олиб қўйган орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органлари давлат даромадига ўтказилиши керак бўлган, унга нисбатан олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган мол-мулк ҳисобини уни сотишдан пул маблағлари тушишигача юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Олиб қўйиш санасида энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари қийматидаги ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйган орган мол-мулк олинган жой бўйича ҳудудий прокурорга дарҳол махсус билдиришнома юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир бундай ҳолат бўйича прокуратура органлари узил-кесил қарор қабул қилингунгача ва мол-мулк давлат даромадига ўтказилгунгача назорат юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари қийматидаги ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйиш ва уни давлат даромадига ўтказишнинг ягона ҳисобини прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланган тартибда юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисидаги материаллар мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ва қайта ишлаш учун яроқлилиги ҳақида экспертнинг хулосаси ҳамда баҳолаш бўйича мутахассиснинг хулосаси билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли судга ёки органга (мансабдор шахсга) берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мол-мулкнинг давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилган суд ёки орган ўзи чиқарган тегишли қарор кучга киргандан сўнг кейинги кундан кечикмай ижро ҳужжатларини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги кучга кирган суд қарори асосида суд томонидан бериладиган ижро варақаси, шунингдек ваколатли органнинг мол-мулкнинг давлат даромадига ўтказилиши тўғрисидаги кучга кирган қарори нусхаси ижро ҳужжати ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатига олиб қўйиш тўғрисидаги протокол, мол-мулкнинг белгиланган стандартларга мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосаси, мутахассиснинг мол-мулк баҳоланганлиги тўғрисидаги хулосаси нусхалари, шунингдек ижрони юритиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Мол-мулкнинг давлат даромадига ўтказилиши тўғрисидаги қарорларни бажариш ва уларни ҳисобга олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суд ижрочиси суднинг ёки уни берган бошқа ваколатли органнинг ижро ҳужжатини бажариш учун қабул қилиб олишга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ унга ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ижро иши қўзғашга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси ўзида сақланаётган мол-мулк рўйхатини тузади, ушбу мол-мулк шу пайтдан бошлаб унинг ихтиёрига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулк рўйхати тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома суд ижрочиси, мол-мулк сақланиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Суд ижрочиси ижро ҳужжати бажарилишигача мол-мулк сақланадиган жойни ўзгартиришга ҳақлидир. Бунда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади. Далолатнома суд ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйган органнинг вакили, мол-мулк сақланиши учун жавобгар бўлган шахс, мол-мулк сақланиши учун жавобгар этиб тайинланган шахс томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни сақлаш жойи ўзгарган тақдирда рўйхат тузиш билан бир вақтда фақат қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади, унда мол-мулкнинг рўйхати акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни сақлаш тузилган шартнома асосида кейинчалик сотиш учун савдо ташкилотига юкланиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш, кўчмас мулкдан ташқари, шартнома-воситачилик асосида ёхуд кимошди савдоси шартларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан савдо ўтказиш йўли билан сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мол-мулкни сотиш бўйича муқобил шартларда ҳокимлик томонидан белгиланган савдо ташкилоти билан хизматлар кўрсатишга шартнома Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимлари билан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо ташкилотлари билан шартнома тузишда уларнинг ихтисослашуви, жойлашган жойи ва истеъмолчи учун қулайлиги (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва ҳоказолар), тегишли омборхоналар, жиҳозлар ва бошқалар мавжудлиги ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни сотиш хизматлари кўрсатиш учун шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур шартнома шартларига риоя этиш ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилмаганлиги ҳам ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Сотилиши керак бўлган мол-мулк ижро ишини юритувчи суд ижрочилари томонидан товарга илова қилинадиган юкхати билан биргаликда савдо ташкилотларига берилади. Ижро ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун мол-мулк унинг миқдоридан, ҳажмидан ва тез сотилиши имкониятларидан келиб чиқиб бир вақтнинг ўзида сотиш учун бир нечта савдо ташкилотларига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома шартларига риоя этилиши, шунингдек мол-мулк сотилиши тартибини назорат қилиш тегишли суд ижрочилари томонидан амалга оширилади. Шартнома шартлари ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилган тақдирда тегишли суд ижрочиси мол-мулкни уни сотиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган бошқа савдо ташкилотига беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Савдо ташкилотлари ўзининг мол-мулкни қабул қилиб олиш ва сотиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун шартномада белгиланган, бироқ сотилган мол-мулк қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган сотилган мол-мулк савдо чегирмасини ўз фойдасига ушлаб қоладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Савдо ташкилоти томонидан қабул қилинган мол-мулкка талаб бўлмаса ва 30 кун мобайнида белгиланган нархда сотилмаса, савдо ташкилоти мол-мулкнинг баҳосини суд ижрочиси, молия ва солиқ органлари вакиллари ҳамда баҳолаш бўйича тайинланган мутахассис иштирокида унинг қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда арзонлаштиради. Айни бир вақтда мол-мулк сотилганлиги учун савдо ташкилотига тегишли бўлган савдо чегирмаси суммаси қайта ҳисоб-китоб қилинади, арзонлаштириш тўғрисида махсус шакл бўйича далолатнома тузилади, унинг нусхаси молия, солиқ органларига ва ваколатли органларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сотиш учун савдо ташкилотларига бериладиган барча буюмлар рўйхатга олиш далолатномасида ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасида назарда тутилган тартиб рақамлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификатлари (сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича) ва савдо ташкилотининг товар ёрлиқлари билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюмларни жузъий таъмирлаш, тозалаш, текислаш уларни сотиш учун қабул қилиб олган савдо ташкилотлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қимматбаҳо металлар — олтин, кумуш, платина ва ҳар қандай тур ва ҳолатдаги платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий), ишлов берилмаган ва қайта ишланган табиий қимматбаҳо тошлар (олмос, бриллиант, фируза, лаъл, ёқут, шунингдек табиий марварид) ва ярим қимматбаҳо тошлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва табиий марварид бўлган буюмлар (баҳолаш далолатномаси бўйича музейлар, кутубхоналар, архивлар, илмий муассасаларга текин бериладиган тарихий, илмий, бадиий қимматга эга бўлганларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо буюмлар хазинасига берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Пул маблағлари, хорижий валюта, чеклар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, акциялар, жамғарма омонатлари, пул-буюм лотереялари чипталаридан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Китоблар, тарихий, илмий-бадиий қимматга ва бошқа маданий қимматга эга бўлган китоблардан ташқари, ҳақи олиниб китоб савдоси ташкилотларига берилади. Агар китоблар кўрсатилган тартибда сотилмаган тақдирда, улар чиқинди қоғозларни қабул қилиш учун белгиланган нархлар бўйича иккиламчи хом ашё ташкилотларига тўлов эвазига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қишлоқ хўжалиги машиналари, инветарь, маҳсулдор ва иш моллари, асалари оилалари, ем-хашак, минерал ўғитлар ва пестицидлар ҳақи олиниб қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фуқароларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Жун, мол гўшти, паррандалар, қуёнлар, дон, каноп ва зиғир толаси ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақи олиниб уларни тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чарм, момиқ-мўйна ва қоракўл уларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотларга тўлов эвазига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Кўп йиллик дов-дарахтлар (боғ, полиз ўсимликлари) ҳокимликларга текин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ишлатиб бўлмайдиган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, шунингдек металл парчалари ва ушбу металларнинг чиқиндилари тўлов эвазига корхоналар ва ташкилотларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Дастгоҳлар ва бошқа ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, шунингдек товарлар ва маҳсулотлар ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи кичик ҳажмли заводлар, линиялар корхона ва ташкилотларга тўлов эвазига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Дастлабки қайта ишланмасдан савдо тармоғи орқали сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар тегишли корхоналарга кейинчалик қайта ишлаш учун сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек макулатура ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари иккиламчи хом ашёни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Йўқ қилиш ҳақидаги ижро ҳужжати берилган мол-мулк, шунингдек ўз ҳолатига кўра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланилиши мумкин бўлмаган буюмлар суд ижрочиси томонидан, мол-мулкни олиб қўйган органнинг вакили, тегишли мутахассис ва холис гувоҳлар иштирокида йўқ қилинади, бу тўғрида тегишли далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мол-мулкни суд ижрочилари, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий–техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, солиқ, молия, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар органлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини қўриқловчи қўмита ходимлари, экспертиза ва баҳолашни амалга оширган мутахассислар, шунингдек ушбу мол-мулкни сотувчи савдо ташкилотлари ходимлари томонидан сотиб олиниши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ва уларни сотишдан олинадиган пул маблағларини ҳисобга олиш суд ижрочилари томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни тасарруф этиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Сақлаш муддати 72 соатгачани ташкил қиладиган тез бузиладиган товарлар, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарлар, уларнинг давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинганидан қатъи назар, истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилиги бўйича экспертиза хулосаси ва уни баҳолаш вақтидан бошлаб бир сутка мобайнида олиб қўйган органнинг мансабдор шахси томонидан суд ижрочиси иштирокида савдо ташкилотларига сотиш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда товарларни сотишдан тушган маблағлар товарни давлат даромадига ўтказиш ёхуд уни қайтариш тўғрисида ижро ҳужжати олингунга қадар суд ижрочиларининг тегишли бўлинмаларидаги депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тез бузиладиган товарларнинг, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарларнинг истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси суд ижрочиси, санитария-эпидемология станцияси вакили ва холис гувоҳлар иштирокида мол-мулкни йўқ қилишни амалга оширади, бу тўғрида йўқ қилиш ҳақидаги далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Олиб қўйиш, экспертизадан ўтказиш, сақлаш ва гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғлар билан боғлиқ бошқа хатти-ҳаракатлар, шунингдек уларни ҳисобга олиш қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш ва ҳисобга олиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Автомототранспорт воситаларини олиб қўйишда ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан у мажбурий тартибда кўрикдан ўтказилади ҳамда олиб қўйиш тўғрисидаги протоколда унинг маълумотлари, ҳолати ва бутлиги акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Олиб қўйилган автомототранспорт воситалари ваколатли органларнинг, Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг ҳамда уларни сақлашнинг тегишли шароитларини таъминловчи бошқа ташкилотларнинг махсус ажратилган жойларида (сақлаш жойлари, омборлар, жарима майдончаларида) сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Автомототранспорт воситасини олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисида протокол тузилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказувчи тегишли нотариал органларга ва ички ишлар органларига билдиришнома жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Олиб қўйилган автомототранспорт воситасининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва баҳолаш Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг мутахассислари томонидан молия органи ҳамда автомобилларга техника хизмати кўрсатиш ихтисослашган корхоналари вакилларининг мажбурий тартибдаги иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Автомототранспорт воситасини давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин суд ижрочиси ушбу Низомда белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини қабул қилиш-топшишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Автотранспорт воситаларини сотиш белгиланган тартибда кимошди савдолари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган пул маблағларини ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари, савдо чегирмасини чиқариб ташлаган ҳолда, сотилишига қараб савдо ташкилоти томонидан суд ижрочиларининг тегишли бўлимларидаги махсус ҳисоб рақамига 3 кундан кечикмай, ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкни сотишдан тушган суммани ўтказиш муддати кечиккан тақдирда савдо ташкилоти кечиккан ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида давлат бюджети даромадига пеня тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларини ўтказиш учун суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари томонидан банкда махсус ҳисоб рақами очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари ҳисоб рақамига тушган пул маблағларининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80 фоизи — тегишли маҳаллий бюджетга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — мол-мулкни давлат даромадига олиб қўйган органнинг махсус ҳисоб рақамига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига уч банк куни мобайнида ўтказилади.
(46-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Суд ижрочиларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетлар ҳисоб рақамлари реквизитлари — тегишли молия органлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат органларининг махсус ҳисоб рақамлари реквизитлари — Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ушбу органлар билан биргаликда етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар бўйича ҳар ойда кейинги ойнинг 5-кунигача суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари, прокуратура, солиқ, божхона ва тергов органлари ўртасида солиштириш далолатномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Сақлаш, экспертиза ва баҳолашни ўтказиш, транспорт харажатлари ва мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар тегишли равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни олиб қўйган органлар маблағлари ҳисобига — мол-мулкни суд ижрочиларига бергунгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига — мол-мулк суд ижрочиларига ўтказилгандан кейин қопланади.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни қайтариш ва уни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Мол-мулк ёки унинг қиймати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги суд қарори ёки ваколатли орган қарори бекор қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг бир қисмини банд қилиб қўйишни бекор қилиш (рўйхатдан чиқариш) тўғрисида суд қарори чиқарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни эгасиз деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори бекор қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Мол-мулк ҳали сотилмаган ёки қайта ишлашга топширилмаган бўлса уни қайтариш ваколатли орган ёки суд органи ижрочиси томонидан, мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади, бу мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага мазкур мулк давлат мулкига тушганлигига асос бўлган қарор тегишли давлат органи томонидан бекор қилинганини тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Агар мол-мулк сотилган ёки қайта ишлашга топширилган бўлса, мол-мулк қийматини қайтариш молия органлари томонидан, тегишли бюджет маблағларидан мол-мулк қийматини тўлаш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулк қийматини тўлаш тўғрисидаги аризага мазкур мулк давлат мулкига ўтказилганлигига асос бўлган қарор тегишли давлат органи томонидан бекор қилинганини тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш, агар қайтариш тўғрисидаги ариза мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилинган кундан бошлаб уч йилдан кечикмай берилган бўлса, амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан маблағлар тушиши тўғрисида ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Суд ижрочилари бўлинмалари тегишли солиқ органларига белгиланган шаклда, ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача мол-мулкни сотишдан пул маблағлари тушиши ва уларнинг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Солиқ органлари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача молия органларига белгиланган шаклда, ортиб борувчи якун билан мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг давлат бюджетига тушиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X. Ушбу Низомнинг бажарилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиш, шунингдек давлат органларига бепул берилган мол-мулкни ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Товар-моддий бойликларни олиб қўйиш, давлат мулкига ўтказиш, уларни баҳолаш (қайта баҳолаш) ҳамда сотиш ваколати берилган, олинган пул маблағларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини таъминловчи давлат бошқаруви органлари фаолиятида қонунийликни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом талабларининг ҳар бир бузилиши ҳолати бўйича прокуратура органлари жазонинг муқаррарлигини таъминлайдилар ҳамда қонунда назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чораларини кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ушбу Низомнинг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ушбу Низомни қўлланиши бўйича пайдо бўладиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертиза қилинадиган, баҳоланадиган ва давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулк ҳаракатини ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАФТАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Мол-мулкни олиб қўйиш
Мол-мулкни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш
Сақлаш жойи
Материални судга топшириш
Суд қарори
тушган маблағ
Санаси ва №
эгасига қайтарилди
Давлат даромадига ўтказилди
Ҳаммаси
Шу жумладан бюджетга
Олиб қўйиш далолатномаси ва №
Мол- мулкнинг номи
Ўлчов бирлиги
Сони
Экспертиза далолатномасининг санаси ва №
Баҳолаш далолатномаси санаси ва №
Баҳоси
Суммаси
Ҳужжатнинг санаси ва №
ташкилотнинг номи
Санаси
Ҳужжат
Сони
Суммаси
Эгасига топшириш - қабул қилиш далолатномаси № ва санаси
сони
Суммаси
Эгасига топшириш-қабул қилиш далолатномаси № ва санаси
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб қўйилган мол-мулк суд ижрочисига берилган сана
Сақлаш жойи ва унинг ўзгаргани тўғрисида белги
Олиб қўйилган мол-мулк сотиш учун берилган сана ва сотувчи ташкилот
Сотишга берилган мол-мулкнинг қайта баҳоланганлиги тўғрисида белги, мутахассиснинг Ф.И.О
Сотиш суммаси ва унинг тушган санаси
бюджетга
олиб қўйганган органга
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш
Алоҳида белгилар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
(2-илованинг 14-устуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 январдаги 36-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи билан давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 22 мартдаги 151-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 11-модда, 1997 й., 6-сон, 22-модда, 2001 й., 4-сон, 22-модда) мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкка оид қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи билан давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 13 июндаги 295-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 22-модда) мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкка оид қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish