Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Футбол бўйича олий спорт маҳорати Республика мактабини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сонли «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада футболни янада ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, Ўзбекистон футбол федерациясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Футбол бўйича олий спорт маҳорати Республика мактабига (кейинги ўринларда –– футбол бўйича РОСММ деб аталади) истисно тариқасида, футбол бўйича РОСММ бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўз фаолияти йўналиши бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушадиган даромадларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича умумий харажатлар амалга оширилганидан қолган қисмининг 50 фоизини Ўзбекистон футбол федерациясига ўтказишга рухсат берилсин.
2. Ўзбекистон футбол федерацияси футбол бўйича РОСММ бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан футбол бўйича миллий терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш, ушбу мақсадлар учун спорт анжомлари, форма ва жиҳозлар харид қилиш шунингдек, Ўзбекистон футбол федерациясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 15 июль,
193-сон