20.07.2011 йилдаги 06-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.07.2011 йилдаги 06-сон
Kuchga kirish sanasi
20.07.2011
Ҳужжат 20.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар томонидан никоҳдан ажратишга доир ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши шуни кўрсатадики, судлар оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни асосан тўғри ҳал этишмоқда. Айни пайтда мазкур тоифага оид ишларни кўришда суд амалиётида никоҳнинг тугатилиши, уни ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек иқтисодиёт эркинлашуви шароитида эр-хотин мулкий муносабатларини тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш билан боғлиқ масалалар келиб чиқмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар томонидан никоҳдан ажратишга доир ишларни кўришда қонунчиликнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўришлари лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тушунтирилсинки, Оила кодексининг 37-моддасига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бирининг вафоти ёки улардан бири суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида тугайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр ва хотин ҳаётлигида никоҳ улардан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига кўра никоҳдан ажратиш йўли билан тугатилиши мумкин. Зарур ҳолларда, агар буни муомалага лаёқатсиз эр ёки хотин манфаатлари ҳимояси тақозо этса, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза унинг васийси томонидан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Оила кодексининг 42-моддасига кўра, вояга етмаган умумий болалари бўлмаган эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлган тақдирда никоҳдан ажратиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида (бундан буён матнда-ФҲДЁ органлари) амалга оширилади, эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш ёки умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Оила кодексининг 43-моддасига мувофиқ, никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар, ФҲДЁ органларида амалга оширилади, агар эр-хотиндан бири суд томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган асослардан бирортаси мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талабни рад этишга ҳақли эмас. Эр-хотин ўртасида болалар тўғрисида, меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш ёки умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тушунтирилсинки, ОК 42-моддаси иккинчи қисми ва 43-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган барча ҳолларда никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳдан ажратиш масаласи ФҲДЁ органлари ваколатига тааллуқли бўлган айрим ҳолларда ҳам у суд тартибида амалга оширилиши мумкин, чунончи, агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза беришдан бош тортса ёки ФҲДЁ органига ариза бериш учун шахсан келиш имкониятига эга бўлмаса ёхуд ариза бериб, никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ҳозир бўлмаса. Бундай ҳолатлар мавжудлиги ФҲДЁ органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маълумотномалари ва ҳ.к.лар билан тасдиқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш лозимки, ОК 43-моддаси биринчи қисмида белгиланган никоҳдан ФҲДЁ органларида ажратиш тартиби спиртли ичимликлар, наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши оқибатида муомала лаёқати чекланган шахслар билан никоҳдан ажратиш ҳолларига татбиқ этилмайди. Бундай шахсларга нисбатан берилган, шунингдек бундай шахслар томонидан берилган даъволар бўйича никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда шуни инобатга олиш лозимки, ОК 39-моддасига мувофиқ, эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотиннинг никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга розилиги бўлмаган ҳолларда, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар у қабул қилинган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш хотиннинг розилиги билан қўзғатилган бўлиб, ишни суд мажлисида кўриш вақтида у никоҳдан ажратишга қарши эътироз билдирган, шунингдек хотиннинг ҳомиладорлиги ва унинг никоҳдан ажратишга розилиги йўқлиги ишни апелляция, кассация ёки назорат инстанциясида кўриш вақтида маълум бўлган барча ҳолларда ҳам иш юритиш тугатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш лозимки, ОК 39-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Судларга тушунтирилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъволар, қоида тариқасида, жавобгарнинг доимий яшаш жойидаги судга, ФПК 241-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, даъвогарнинг хоҳиши бўйича тақдим этилади. Хусусан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазо муддатидан қатъи назар, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс билан (агар иш суднинг судловига тааллуқли бўлса) — мазкур шахснинг судлангунга қадар охирги яшаш жойида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи номаълум бўлган шахс билан-унинг маълум бўлган охирги яшаш жойида ёки унинг мол-мулки турган жойда, даъвогар вояга етмаган болалари борлиги ёки саломатлиги туфайли жавобгарнинг яшаш жойига боришга қийналган ҳолларда эса,-даъвогарнинг яшаш жойида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойига эга бўлмаган ёки мамлакатдан чиқиб кетган шахс билан унинг мол-мулки турган жойда ёки Ўзбекистон Республикасида маълум бўлган охирги яшаш жойида тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бир йил давомида яшаш жойи ҳақида маълумот бўлмаган шахсга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилинганда, судья даъвогарга фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тартибини тушунтиради (ФК 33-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, агар эр ёки хотиндан бири иккинчисини бедарак йўқолган деб топиш ҳақида ариза беришдан бош тортса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас, суд эса, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони умумий асосларда кўришга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет эл фуқаролари билан тузилган, чет эл фуқароларини ўзаро тузилган никоҳдан ажратиш, шунингдек мазкур шахсларнинг оилавий-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа низолар Оила кодексининг 9-моддаси ҳамда VIII-бўлимида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси ФПК 149, 150-моддалари талабларига жавоб бериши керак. Унда жумладан, никоҳ қачон ва қаерда расмийлаштирилганлиги, никоҳдан болалар бор-йўқлиги, уларнинг ёши, эр-хотин ўртасида уларни таъминоти ва тарбияси ҳақида келишувга эришилган-эришилмаганлиги, никоҳдан ажратиш сабаблари никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво билан бирга кўрилиши мумкин бўлган бошқа талаблар бор-йўқлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари, эр-хотиннинг ойлик маоши ва ўзга даромадлари ҳақидаги, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, даъво талабларини тасдиқловчи далиллар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик процессуал қонунида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талабларни судга қадар кўриб чиқиш тартиби белгиланмаганлиги сабабли, суд даъвогардан қонунда белгиланмаган ҳужжатларни, жумладан мазкур низо дастлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида кўрилганлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилгач, судья ҳар бир иш бўйича уни ФПК 16-бобида назарда тутилган тартибда судда кўришга тайёрлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, ишни судда кўришга тайёрлаш тартибида, қоида тариқасида, иккинчи тарафни чақириши, унинг аризага нисбатан муносабатини аниқлаши керак. Шу мақсадларда судья тарафлар билан оилани сақлаб қолиш масаласида суҳбат ўтказади. Судья, шунингдек эр-хотин ўртасида никоҳдан ажратиш даъвоси билан бир вақтда ҳал қилиниши лозим бўлган бошқа низолар бор-йўқлигини аниқлайди, тарафларга вояга етмаган болалари таъминоти учун буйруқ тартибида алимент ундириш ҳуқуқини тушунтиради, ишнинг кўрилиши учун аҳамиятга молик бошқа масалаларни аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Оила кодексининг 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда эр-хотин судга қуйидаги масалалар юзасидан келишув тақдим этишлари мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар улардан қайси бири билан яшаши тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаган болалар ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр(хотин)га таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби ва миқдори тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай келишув мавжуд бўлмаган ёки мазкур масалалар юзасидан эр-хотин ўртасида низо бўлган ҳолларда улар никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб билан бир вақтда мазмунан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво билан бир вақтда никоҳ шартномасини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб ҳам, башарти бундай талаблар ўзаро боғлиқлиги сабабли, кўриб чиқилиши мумкин (ФПК 156-моддаси). Суд мазкур ишда жавобгарнинг никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъвосини ҳам кўришга ҳақли (ФПК 247-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агар даъво аризасида никоҳдан ажратиш иши билан бир вақтда кўрилиши мумкин бўлмаган талаб қўйилган бўлса (масалан, никоҳ тузилгунга қадар топилган мол-мулкни олиб бериш, уйга киритиш ва ҳ.к.), бундай даъво алоҳида иш юритишга ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, келмаслик сабаблари узрли ёки узрсизлигидан қатъий назар, суд ишни кўришни кейинга қолдиради. Даъвогар ва жавобгар суд мажлисига иккинчи чақирув бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, суд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Фақат даъвогар иккинчи чақирув бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, суд жавобгарнинг розилиги билан аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли (ФПК 174, 175-моддалари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, башарти даъвогар бунга қарши эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин (ФПК 224-моддаси). Бундай ҳолда, фақат суд жавобгарни сўроқ қилмасдан туриб ҳам ишнинг барча ҳолатлари ҳар томонлама ва тўлиқ текширилганлиги ҳақида хулосага келган тақдирдагина никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотиндан бири доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетган ва унинг суд мажлисига келиш имконияти бўлмаган ҳолларда, суд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари нормаларига мувофиқ тарафларни хабардор қилиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Судларга тушунтирилсинки, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишнинг кўрилиши кейинга қолдирилганда, суд ОК 40-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашишлари учун олти ойгача муддат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, ОК 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муддат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эр-хотин ярашиши мақсадида олти ойлик муддат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотинга ярашиши учун муддат берилиши муносабати билан ишнинг кўрилишини кейинга қолдириш тўғрисидаги суд ажрими тарафларнинг тушунтиришлари тинглангандан сўнг, зарур ҳолларда эса, бошқа далиллар текширилганидан сўнг чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд эр ва хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, ярашиш учун берилган муддатни бунга жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолларда қисқартиришга ва ишни бу муддат тугагунга қадар кўришга ҳақли. Ярашиш учун берилган муддатни қисқартириш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафларни хабардор қилган ҳолда ва ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотин ярашиши учун ишнинг кўрилишини кейинга қолдириш тўғрисидаги ажрим алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилади ва бундай ажрим келгусида ишнинг ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги сабабли, унинг устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин эмас (ФПК 346, 34816-моддалари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишнинг кўрилиши кейинга қолдирилиб, эр-хотинга ярашиш учун муддат берилганда, суд ОК 112-моддаси ва ФПК 263-моддасига мувофиқ болалар таъминоти учун алимент ундириш масаласини муҳокама қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво рад этилган тақдирда, мазкур даъво билан бирга берилган бошқа талаблар суд томонидан алоҳида иш юритишга ажратилиши лозим (ФПК 157-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогар никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъводан воз кечса, ишнинг шу қисми иш юритишдан тугатилиши, эр ёки хотиннинг мазкур даъво билан бирга берган бошқа талаблари эса, мазмунан кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Судларга тушунтирилсинки, айнан ўша тарафлар томонидан айнан ўша асослар бўйича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги такрорий даъво аризаси суднинг иш юритувига бундай даъвони рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг даъводан воз кечганлиги ёхуд тарафлар ярашганлиги муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрим қонуний кучга кирган кундан бошлаб, камида олти ой ўтгандан сўнг қабул қилиниши мумкин. Бундай даъво янги асосларга кўра тақдим этилганда, такрорий даъво аризаси мазкур муддатга риоя қилинмасдан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво билан бир вақтда эр-хотин ўртасидаги умумий мулкни бўлиш тўғрисидаги низони кўришда, судлар бундай низо учинчи шахслар ҳуқуқларига дахл қилиш-қилмаслигини аниқлашлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар низо учинчи шахслар ҳуқуқларига дахл қилса (масалан, мол-мулк деҳқон (фермер) хўжалиги мулки бўлиб, унинг таркибида эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган болаларидан ташқари бошқа аъзолар ҳам бўлса) суд тарафларга уларнинг умумий тартибда алоҳида даъво тақдим этиш ҳуқуқларини тушунтириши лозим, чунки қонун (ОК 44-моддаси учинчи қисми) бундай ҳолларда никоҳдан ажратиш ва мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларни битта иш юритувда ҳал этишга йўл қўймайди. Бу қоида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари (АЖ, МЧЖ ва ҳ.к.) устав фонди омонатларига, шунингдек ишлаб чиқариш ва матлубот кооперативлари пайларига нисбатан ҳуқуқ тўғрисидаги низоларни ҳал этишга ҳам татбиқ этилади. Бундай ширкатлар ва жамиятлар мулкини бўлиш масалалари фуқаролик қонунчилиги нормалари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила кодекси 44-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган қоида эр-хотин томонидан банклар ёки бошқа кредит-молия ташкилотларига қўйилган омонатларни бўлиш ҳолларига (пул маблағлари эр-хотиндан қайси бирининг номига қўйилганлигидан қатъи назар) татбиқ этилмайди, чунки бундай омонатларни бўлишда банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари ҳуқуқларига дахл этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар эр ёки хотинга учинчи шахслар пул маблағлари берган ва уни эр ёки хотин ўз номига банк ёки бошқа кредит-молия ташкилотига қўйган бўлса, ФК нормаларига мувофиқ учинчи шахслар пул суммасини қайтариш тўғрисида (омонатни бўлиш тўғрисида эмас) даъво қўзғатишга ҳақли бўлиб, у алоҳида иш юритувда ҳал этилиши лозим. Деҳқон (фермер) хўжалиги аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг деҳқон (фермер) хўжалиги аъзоси бўлган эр ёки хотинга нисбатан талаблари ҳам шу тартибда ҳал этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Оила кодексининг 23-моддасига мувофиқ эр-хотиннинг бўлиниши лозим бўлган биргаликдаги умумий мол-мулки деганда, улар томонидан никоҳ давомида орттирган мол-мулклар, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган ва ФК 81, 82, 209-моддаларига кўра фуқароларнинг мулк ҳуқуқи объекти бўла оладиган кўчар ва кўчмас ҳар қандай мол-мулклар тушунилади, башарти улар ўртасида тузилган никоҳ шартномасида мол-мулкка нисбатан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, суд томонидан фақат ишни кўриш вақтида амалда мавжуд ҳамда эр-хотиннинг бирида ёки учинчи шахсларда (масалан, ижара, мулкдан текин фойдаланиш, омонат сақлаш ва ш.к. шартномалар бўйича) бўлган умумий мол-мулк бўлиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкни бўлишда, шунингдек эр-хотиннинг умумий қарзлари (ОК 28-моддаси учинчи қисми) ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи инобатга олинади. Бироқ судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатлар инобатга олинмайди (ОК 44-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳни ФҲДЁ органларида қайд этмасдан бир оила бўлиб яшайдиган шахсларнинг мулкий низолари фуқаролик қонунчилиги нормалари бўйича ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Оила кодексининг 25-моддаси биринчи қисмига мувофиқ никоҳга қадар эр ва хотиннинг ҳар бирига тегишли бўлган, шунингдек улардан бири томонидан никоҳ давомида ҳадя тариқасида, мерос ҳуқуқи бўйича ёки бошқа текин битимлар бўйича олинган мол-мулк унинг ўз мулки ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотин томонидан текин асосларга кўра олинган, жумладан тўй совғалари, тўйдан сўнг ўтказиладиган маросимлар муносабати билан олинган совғалар, агар улар умумий фойдаланиш буюмларидан иборат бўлса, биргаликдаги умумий мулк таркибига киради. Агар бу совғалар эр-хотиндан бирининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса, улар ўша эр ёки хотиннинг ўз мулки ҳисобланади (қимматбаҳо ва серҳашам буюмлар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотиндан бирига никоҳга киргунга (тўйга) қадар тегишли бўлган мол-мулк, бу буюмлардан никоҳ тузилганидан сўнг фойдаланилганлигидан қатъий назар, биргаликдаги умумий мулк таркибига кирмайди (масалан, мебел, гиламлар, идиш-товоқ ва келин сепини ташкил этувчи бошқа мол-мулк).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила кодексининг 25-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, эр-хотиндан ҳар бирига тегишли бўлган мулк, башарти никоҳ давомида мазкур мулк қийматини анча ошишига олиб келган маблағ қўшилганлиги (капитал таъмирлаш, қўшимча иморат қуриш, янгидан жиҳозлаш ва ҳ.к.) аниқланса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки деб топилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Оила кодексининг 24-моддасига мувофиқ эр-хотин ўзларининг биргаликдаги умумий мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини (эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш) ҳар иккаласининг розилиги бўйича амалга оширилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда, агар умумий мулкни бўлиш тўғрисидаги талабни кўришда эр ёки хотиндан бири иккинчисининг иродасига хилоф тарзда ўз хоҳишига кўра умумий мулкни бошқага ўтказган ёки оила манфаатига мос бўлмаган тарзда сарфлаган ёхуд мол-мулкни яширган бўлса, бўлиш чоғида ўша мол-мулк ёки унинг қиймати ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар оилавий муносабатлар ва умумий хўжалик юритилиши амалда тугагандан сўнг эр-хотин биргаликда мулк орттиришмаган бўлса, суд ОК 27-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, ҳар бир эр ёки хотин томонидан улар алоҳида яшаган даврда топилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан умумий хўжалик юритилиши тўхтатилган вақтга қадар топилган мол-мулкни бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Судлар эр-хотиннинг умумий мулкини бўлишда шуни назарда тутишлари лозимки, ОК 27-моддаси олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, вояга етмаган болалар эҳтиёжи учун олинган нарсалар (кийим-кечак, оёқ кийими, мактаб ва спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар), шунингдек эр-хотин томонидан уларнинг умумий мулки ҳисобидан улар ўртасидаги вояга етмаган болалар номига қўйилган омонатлар ҳам эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳисобга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда, судлар ОК 28-моддасига риоя этишлари ва, қоида тариқасида, эр ва хотин ҳиссалари тенглиги принципидан келиб чиқишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар никоҳ шартномасида биргаликдаги мулкка нисбатан қонунда белгиланган тартиб ўзгартирилган бўлса, суд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тўғрисидаги низони ҳал этишда бундай шартнома шартларига риоя этиши лозим. Бунда шуни инобатга олиш керакки, ОК 31-моддаси бешинчи қисмига кўра, никоҳ шартномасининг эр ёки хотиндан бирини ўта ноқулай шароитга солиб қўядиган (масалан, эр-хотиндан бирини никоҳ даврида топилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқидан батамом маҳрум этадиган) шартлари мазкур эр ёки хотин талаби бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда, суд айрим ҳолларда ОК 28-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ вояга етмаган болалар манфаатларидан ёки эр-хотиндан бирининг эътиборга молик манфаатидан келиб чиқиб, эр ва хотин ҳиссалари тенглиги принципидан чекинишга ҳақли. Эр-хотиндан бирининг эътиборга молик манфаати деганда, жумладан нафақат эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган ёки умумий мол-мулкни оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган ҳоллар, балки эр-хотиндан бири соғлиғи ҳолатига ёки унга боғлиқ бўлмаган бошқа сабабларга кўра меҳнат фаолиятидан даромад олиш имкониятидан маҳрум этилган ҳоллар ҳам тушунилиши лозим. Агар никоҳ шартномасига мувофиқ эр ва хотин ҳиссалари тенглиги принципидан чекиниш мумкин бўлмаса, унга фақат шартноманинг шу қисми ҳақиқий эмас деб топилгандагина йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳал қилув қарорида умумий мулкда эр ва хотин ҳиссалари тенглиги қоидасидан чекиниш сабабларини баён этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Эр-хотиндан бирига у ёки бу мулкни асл ҳолида бериш масаласини ҳал этишда суд мулкнинг хусусияти ва нима учун мўлжалланганлигини, уни сотиб олиш шартлари ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни эътиборга олиши лозим. Чунончи, автомобилни бўлишда суд эр-хотиндан қайси бири ундан амалда фойдаланганлигини, техник ҳолатига қараб келганлигини, уни бошқариш учун ҳуқуқи борлигини ва ҳ.к.ларни эътиборга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйни асл ҳолида бўлиш масаласи суд томонидан фуқаролик қонунчилиги нормаларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши лозим (ФК 223-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бўлиниши лозим бўлган мол-мулк қиймати ҳал қилув қарори чиқариладиган кундаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Уйнинг қиймати низоли уй турган жойдаги нархдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотиннинг умумий мол-мулки қиймати юзасидан низо бўлган тақдирда тегишли экспертиза тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, 1944 йил 8 июлга қадар никоҳни қайд этмасдан туриб оилавий муносабатларга киришган шахсларнинг мол-мулкига нисбатан эр-хотин ўртасидаги биргаликдаги мулк тартиби татбиқ этилади. Бундай мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги низони ҳал этишда ОК 23 — 28-моддаларида белгиланган қоидаларга риоя этиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Оила кодекси 27-моддасининг тўққизинчи қисмида никоҳдан ажратилган эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мулкини бўлиш учун белгиланган уч йиллик даъво муддатининг ўтишини никоҳ тугатилган вақтдан (яъни, ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилган ёки суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан) эмас, балки шахс ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисоблаш лозим (ФК 154-моддаси биринчи қисми).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Никоҳдан ажратиш ёки никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг оилани сақлаб қолиш имконияти борлиги ёки унинг узил-кесил барҳам топганлиги тўғрисидаги хулосасига асос бўлган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилларни рад этиш учун асос бўлган важлар, шунингдек суд қўллаган қонунлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг барча талаблари бўйича, шу жумладан биргаликда кўриш учун бирлаштирилган талаблари бўйича ҳам суд хулосаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ҳолатларини қайд этиш дафтарида никоҳдан ажратишни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар (никоҳ қайд қилинган сана, далолатнома ёзувининг рақами, никоҳни қайд қилган органнинг номи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эр-хотиннинг фамилиялари — никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ (никоҳга кириш вақтида фамилия ўзгартирилган бўлса — никоҳгача бўлган фамилия ҳам);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эр-хотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори ёки улардан қайси бири уни тўлашдан озод қилинганлиги ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа муайян ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулк қиймати — эр-хотиндан бирига мол-мулк асл ҳолида берилганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Судларга тушунтирилсинки, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Никоҳдан ажратишни рад этганда, шунингдек иш юритиш тугатилган барча ҳолларда, суд даъвогарнинг аризасига кўра унга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Оила кодексининг 47-моддасига мувофиқ никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қоида никоҳ тугатилиши пайти қонунга кўра суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган пайтдан бошланиши тан олинган (1998 йил 30 апрелдан 2010 йил 15 сентябргача) даврга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Судларга тушунтирилсинки, ОК 50-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда, судья никоҳнинг ҳақиқийлиги қандай асос бўйича низолашилаётганлигини ва даъвогар ОК 51 — 54-моддаларига кўра айнан даъво аризасида кўрсатилган асос бўйича никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалани қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига кириш-кирмаслигини аниқлаши лозим. Агар аризачи бундай шахслар доирасига кирмаса, судья унинг даъво аризасини қабул қилишни ФПК 152-моддаси биринчи қисми 1 бандига асосан рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Оила кодексининг 49-моддасида кўрсатилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қатъий бўлиб, уларни кенгайтириб талқин этишга йўл қўйилмайди. Бундай асосларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила кодексининг 14 — 16-моддаларида белгиланган шартлар бузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сохта никоҳ тузилиши, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ/ОИТС касаллиги) борлигини иккинчисидан яширса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, агар никоҳни тузиш вақтида шахс ўз ҳаракати моҳиятини тушунмаганлиги ва уларни идора қила олмаганлиги натижасида никоҳга киришга нисбатан ўзининг ҳақиқий розилигини бермаганлиги аниқланса, никоҳ ОК 14-моддасида назарда тутилган шартлар бузилган деган асос билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш лозимки, сохта никоҳ тузган шахслар иш суд томонидан кўрилгунга қадар амалда оила қурган бўлсалар, бундай никоҳ эр-хотин ҳуқуқларини қўриқлаш мақсадида сохта деб топилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Агар никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво никоҳдан суд тартибида ажратилгандан сўнг берилган бўлса, судья даъво аризасини қабул қилишни у судда кўришга тегишли эмаслиги сабабли рад этади (ФПК 152-моддаси биринчи қисми 1 банди). Бундай даъво фақат никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзуви белгиланган тартибда бекор қилинган ҳолда кўрилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар никоҳдан ФҲДЁ органларида ажратилган бўлиб, кейинчалик никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини бекор қилиш ва никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаблар қўйилган бўлса, суд бу талабларни бир вақтнинг ўзида кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўришда, судлар оиланинг бузилиши сабабларини аниқлашлари ва оила бузилишида айбдор бўлган эр-хотин ва бошқа шахсларнинг номуносиб хулқ-атворларидан далолат берувчи фактларга нисбатан хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб боришлари ва ушбу тоифа ишлар бўйича қонунчиликни қўллашда йўл қўйилган суд хатоларининг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 22-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси В. НАЗАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 20 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
06-сон