Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2591]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 1994 йил 20 октябрдаги 268-сонли «Ихтисослаштирилган ахлоқ тузатиш муассасаларида сақланаётган маҳбусларни гиёҳвандликдан мажбурий даволашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. АХМЕДБАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 3 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 3 майдаги 65-сонли буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари уларни даволаш мақсадида қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажрими асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар мажбурий даволанишда бўлиши даврида даволаш мақсадида ва уларнинг жисмоний ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек тиббий кўрсатмаларга мувофиқ уларга нисбатан меҳнат терапияси қўлланилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар жазони ижро этиш муассасаларининг қабул бўлимида шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр томонидан рўйхатга олинади ва 3 кун ичида тиббий текширувдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган ҳукм қилинган шахсларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар клиник, анамнестик, психопатологик, соматоневрологик ва лаборатория текширувларидан ўтказилади ва уларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр томонидан ташхис қўйилади ҳамда индивидуал равишда даволаш режаси белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр хулосасига мувофиқ даволаш режасига асосан тиббий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашга ҳукм қилинган шахсларни текшириш ва даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган стандартлар ва клиник баённомаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(7-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларда фаол сил касаллиги мавжудлиги аниқланган тақдирда, уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш фаол сил касаллигига ихтисослаштирилган жазони ижро этиш муассасаларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр хулосасига асосан стационар ёки амбулатория кузатуви тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Стационар даволаниш учун ётқизилган алкоголизм билан касалланган ҳукм қилинган шахсларнинг наркологик стационар бўлимидаги минимал даволаниш муддати қирқ беш кундан, гиёҳванд ёки заҳарвандларни эса олтмиш кундан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир ҳукм қилинган шахсга тиббий карта (касаллик тарихи) тўлдирилади, унга ҳукм қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Стационар кузатув якунлангандан сўнг, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга амбулатор кузатув тайинланади ва тегишли даволаш, шу жумладан тиббий-ижтимоий реабилитация ишлари амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар билан тегишли даволаш ишларини ташкил этиш ҳамда самарали тиббий-ижтимоий реабилитацияни йўлга қўйиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаси раҳбарининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган тиббий комиссия (бундан буён матнда тиббий комиссия деб юритилади) ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий комиссия таркиби ички ишлар органлари ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, жазони ижро этиш муассасаси даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими бошлиғи тиббий комиссия раиси ҳамда шифокор-нарколог, шифокор-психиатр ва шифокор-терапевтлари комиссия аъзолари ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) асосан биринчи — учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стационар ёки амбулатор кузатув даврида шахсда унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга тўсқинлик қилувчи касаллик мавжудлиги аниқланган тақдирда, тиббий комиссия томонидан берилган хулосага мувофиқ тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш вақтинчалик тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳукм қилинган шахс тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан бош тортса, тиббиёт бўлими бошлиғи жазони ижро этиш муассасаси бошлиғини бу ҳақда ёзма равишда дарҳол хабардор қилади. Бунда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан бош тортган ҳукм қилинган шахсга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўрилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг еттинчи бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш жазони ижро этиш муассасаси тиббий комиссиясининг хулосасига асосан якунланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи тиббий комиссия хулосасига асосан ўн кун ичида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тугатишни сўраб тегишли судга ёзма равишда мурожаат қилади. Бунда тиббий хулоса ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахснинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди мазкур мурожаатга илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мажбурий даволаш курси тугалланмаган ҳукм қилинган шахс жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган тақдирда, ушбу муассаса маъмурияти ҳукм қилинган шахс яшайдиган манзилдаги наркология муассасаси ҳамда ички ишлар органларини мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ қуйидаги муддатларда хабардор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд тайинлаган жазо муддатини ўтаб бўлганлиги муносабати билан озод этилишидан ўн кун олдин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, амнистия акти ёки афв этиш муносабати билан озод этилган кундан бошлаб уч кун ичида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарноманинг бир нусхасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тиббиёт бўлимига юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____________________________
(шаҳар ёки вилоят)
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими бошлиғига
____________________________
(шаҳар ёки вилоят)
наркология диспансери бош шифокорига
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментнинг Тиббиёт бўлими бошлиғига
ХАБАРНОМА
____ йил «___» _________ да туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ____________ _________________________________-моддаси(лари) билан ____ йил ____ ой муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган __________________________ ______________________________________ ҳукм қилинган шахсга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига биноан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш белгиланган.
Ҳукм қилинган шахс ________________ __________ ____йил «___» ____________ куни жазони ижро этиш муассасасидан ___________________________ асосида озод этилган. Ҳукм қилинган шахс ____________________________ _________________________ қамоққа олинишдан аввал _________________________________________ _______________________________________________________________________ манзилда яшаган. ________________________________ жазо муддатини ўтаётган даврида наркологик касалликдан мажбурий даволаш курсини тугатмаганлиги ва ___________ _________________ (шаҳар ёки вилоят) наркология муассасасида мажбурий даволашни давом этиш лозимлиги маълум қилинади.
___-сон ______ бошлиғи
______________
__________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 427-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2591-3, 18.08.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 2 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 275-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2591-1/0691-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2025 й., 10/25/2591-3/0746-сон)