Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2015 12.03.2014 йилдаги 212-сон
ONLINE TRANSLATE
Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимининг қарори, 12.03.2014 йилдаги 212-сон
Kuchga kirish sanasi
12.03.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Туманда маиший чиқинди чиқариш учун тўлов нархини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимининг 2015 йил 20 мартдаги 453-сонли «Туманда маиший чиқинди чиқариш учун тўлов нархини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362-II-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 25 апрелдаги «Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 211-сонли ва 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) ижросини таъминлаш ва туманда аҳоли яшайдиган жойларни тозалаш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассаса ҳамда аҳоли учун чиқинди чиқариш тўлови туман Ободонлаштириш бошқармасининг чиқинди чиқариш калькуляциясига асосан қуйидаги янги нархда тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1 (бир) тонна қаттиқ маиший чиқинди (ҚМЧ) — 29002 сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аҳолидан ҳар 1 (бир) киши учун — бир ойда 661 сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (А. Юсупов)га:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда аҳоли яшайдиган жойларни тозалаш ва санитария ҳолатини яхшилашни таъминлаш учун тўпланиб қолган чиқиндиларни мунтазам равишда чиқарилишини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туман давлат санитария-эпидемиология назорат маркази (С. Бозорбоев) билан биргаликда аҳоли ўртасида чиқинди чиқариш учун янги тўлов калькуляцияси жорий этилганлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Абдуғаниев зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким Б. САФАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зомин ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 12 март,

212-сон