13.05.2014 йилдаги 120-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.05.2014 йилдаги 120-сон
Kuchga kirish sanasi
19.05.2014
Ҳужжат 18.07.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 128 ва 129-моддаларига ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 487-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 13 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 13 майдаги 120-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 128 ва 129-моддаларига ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 487-моддасига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг маблағларига қаратиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилоти — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган давлат функцияларини амалга ошириш учун давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра, белгиланган тартибда ташкил этилган нотижорат ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети — давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий мажбуриятлар — бюджет ташкилотларида уларга пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан ижро ҳужжатлари асосида пайдо бўладиган мажбуриятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харажатлар сметаси — бюджет ташкилоти томонидан молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддалари бўйича акс эттириладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига тушадиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғазначилик бўлинмалари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўйича Ғазначилик бўлинмалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ижро ҳужжатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни қаратиш, ушбу Низомда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ижро ҳужжатида маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлаш тўғрисидаги талаб мавжуд бўлган ёхуд ижро ҳужжатида бюджет ташкилоти қарздор сифатида кўрсатилган ҳолларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджет ташкилотининг — қарздорнинг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирув, ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, ижро ҳужжатларини ижро этиш учун зарур бўлган миқдорда ва ҳажмда қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотларидан ижро йиғимини ундиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Низом билан зиммасига суд қарорларини ижро этиш доирасидаги муайян мажбуриятлар ва ҳаракатларни бажариш юкланган давлат органлари ва мансабдор шахсларга суд тартибидан ёхуд шикоят қилиш ёки протест келтириш тартибидан ўзгача тарзда суд ҳужжатини ижро этмаслик, ижро этишни тўхтатиб туриш ёхуд ижро этишга бошқача тарзда тўсқинлик қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларига қаратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутадиган ижро ҳужжатларини ижро этиш молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ижро ҳужжатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар олиш учун ижро ҳужжатида кимнинг фойдасига бюджет маблағлари ўтказилиши назарда тутилган бўлса, ўша шахслар ёхуд унинг вакиллари (кейинги ўринларда ундирувчилар деб аталади) аризани:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ижро ҳужжатида маблағларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ундириш назарда тутилган бўлса — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ижро ҳужжатида маблағларни Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ёки Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ундириш назарда тутилган бўлса — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ижро ҳужжатида маблағларни туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ундириш назарда тутилган бўлса — туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ижро ҳужжатида пул маблағлари тўланиши керак бўлган бюджет даражаси кўрсатилмаган бўлса — ундирувчининг — жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича ёки ундирувчи — юридик шахс органининг жойлашган жойидаги туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида назарда тутиладиган режали бюджет маблағлари мулкий ва маънавий зарарни қоплаш бўйича тўловларни амалга оширишнинг манбалари ҳисобланади (давлат даромадига ўтказилган пул маблағлари ва мол-мулк қиймати суммалари бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага суднинг ёхуд ижро ҳужжатини берган бошқа органнинг муҳри билан тасдиқланган ижро ҳужжатининг асл нусхаси илова қилинади. Аризада унга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ўтказилиши талаб этилаётган ундирувчининг банкдаги ҳисоб рақами реквизитлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июлдаги 229-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 28-сон, 335-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тегишли молия органи қуйидаги ҳолларда ижро ҳужжатини ундирувчига ижро этмасдан қайтаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза ушбу Низомнинг 7-банди талаблари бузилган ҳолда тақдим этилганда ёхуд унга ижро ҳужжатининг асл нусхаси илова қилинмаганда. Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини илова қилиш талаб этилмайди;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 28-сон, 335-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжати «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжати «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида назарда тутилган ижрога топшириш муддати ўтгандан кейин тақдим этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган бошқа ҳужжат қонуний кучга кирмаганда, бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатини ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича ижро этмасдан қайтаришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ижро ҳужжатини ижро этмасдан қайтариш тўғрисидаги асосланган хат ариза тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида ундирувчига юборилади, унда ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган талаблардан қайси бири бузилганлиги мажбурий тартибда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжати ушбу Низомнинг 8-банди учинчи хатбошида кўрсатилган асос бўйича қайтарилган тақдирда, хатда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида назарда тутилган талаблардан қайси бири бузилганлиги ҳам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатини аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қайтариш ундирувчи томонидан ушбу бузилишлар бартараф этилгандан кейин ижро ҳужжатини тегишли молия органига такроран тақдим этишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ижро ҳужжатини ижро этмасдан қайтариш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, тегишли молия органи ариза тушган кундан бошлаб 30 кун мобайнида молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва тегишли бюджет маблағларини ариза берувчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлаш чора-тадбирларини кўради. Айни бир вақтда, ариза берувчи ва суд ёки ижро ҳужжатини берган бошқа орган ижро ҳужжатини ижро этиш натижалари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш (тўлаш) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ижро ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш, кечиктириш, бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатининг ижроси суд томонидан ёки ижро ҳужжатини берган бошқа орган томонидан, шу жумладан суд ҳужжати ёки ижро ҳужжати юзасидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши муносабати билан тўхтатиб турилган тақдирда, ижро ҳужжатини ижро этиш бўйича барча ҳаракатлар суд ёки ижро ҳужжатини берган орган томонидан ижро этишни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Бунда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддатнинг ўтиши ҳам тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати, ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда тегишли молия органи ундирувчига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар тўлашни рад этиш тўғрисида хат жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни қаратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш суд ижрочилари томонидан, ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ижро ҳужжатлари бўйича бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирув суд ижрочисининг қарори асосида, қарзни ва ижро этиш бўйича харажатларни тўлаш учун зарур бўлган миқдорда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суд ижрочилари бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутадиган ижро ҳужжатларини (суд ижрочисининг қарорини) тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўланиши лозим бўлган қарз бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратилган маблағлар ҳажми доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ғазначилик бўлинмаси суд ижрочисининг қарори олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотининг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича ҳамда бюджетдан ташқари барча шахсий ғазна ҳисоб варақлари бўйича тўловларни ҳамда шартномаларни рўйхатдан ўтказишни вақтинча тўхтатади, шунингдек суд ижрочисининг қарорида назарда тутилган бюджет ташкилоти маблағларидан фойдаланиш юзасидан бошқа чекловларнинг ижросини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотини, ижро ҳужжатини илова қилган ҳолда, тегишли харажатларнинг вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотининг ғазначилик ҳисоб рақамидан — бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари қолдиқлари доирасида, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармасида маблағлар мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаганда ҳамда тўланиши керак бўлган қарзлар бюджет ташкилоти харажатлари сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда эса — ажратилган бюджет маблағлари ҳажми доирасида маблағларнинг ўтказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича маблағларни тўлашга доир харажатларни молиялаштириш (тўлаш) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ва харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиғи етарли бўлмаган тақдирда, ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилотига харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида талабнома юборади. Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамлари бўйича, шунингдек бюджет ташкилотлари харажатлар сметасининг тегишли моддалари бўйича бундан буён юридик мажбуриятлар қабул қилиш бюджет ташкилотининг харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритилгунгача ва суд ижрочисининг қарори асосида маблағлар тўлиқ тўлангунгача тўхтатиб турилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Суд ижрочилари, молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари ходимлари ушбу Низом талабларининг қатъий бажарилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 226-модда; 2016 й., 28-сон, 335-модда, 2017 й., 33-сон, 864-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)