18.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1915-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи , 18.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1915-2
Kuchga kirish sanasi
21.04.2014
Ҳужжат 21.04.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1915-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 11 февралдаги 2009-12-сон «Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1915, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 122-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 16 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014-15-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2014 йил 16 апрелдаги 2014-15-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низомнинг 1-банди олтинчи хатбошисидаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзархив» агентлиги бош директори А. АБДУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 16 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 189-модда)