03.04.2014 йилдаги 80-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.2014 йилдаги 80-сон
Kuchga kirish sanasi
14.04.2014
Ҳужжат 16.02.2018 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг зиммасига суғурта уруғлик фондини ташкил этиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирларини қонунчиликка қатъий мувофиқ ҳолда амалга ошириш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 3 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлик тайёрловчи — тузилган шартномалар асосида, белгиланган тартибда уруғликни қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш учун тегишли шароитларга эга бўлган юридик (қайта ишлаш корхоналари, илмий-тадқиқот муассасалари, тажриба хўжаликлари) ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий уруғлик фонди — асосий экиш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта уруғлик фонди — имкониятлари чекланган минтақаларга ҳамда халқаро шартномаларга мувофиқ экспортга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимолини назарда тутган ҳолда ва бошқа мақсадларда захира учун қолдирилган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ғўза ва бошоқли дон экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Суғурта уруғлик фонди учун уруғликларни етиштириш ҳажмлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлик чигит учун — келгуси йилда ғўзанинг асосий уруғлик фонди учун етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 10 фоизигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошоқли дон экинлари уруғликлари учун — келгуси йилда бошоқли дон экинларининг асосий уруғлик фонди учун етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 3 фоизигача.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республика бўйича келгуси йилга суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари уруғлик чигитни тайёрлаш бўйича тасдиқланган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг қўшма қарори билан тасдиқланади. Бунда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари, ғўза ва бошоқли дон экинларининг селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонларини аниқлаган ҳолда, ҳудудлар бўйича тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳудудлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари тўғрисидаги қўшма қарор уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига етказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳудудлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ўзларининг қўшма қарори билан туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари ҳажмларини тасдиқлайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари тўғрисидаги қўшма қарор уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг туман бўлинмаларига, шунингдек туманлар ҳокимликларига етказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг суғурта уруғлик фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида туман ҳокими аниқ уруғчилик хўжаликларини, шунингдек асосий уруғлик фондининг уруғлик етиштириш ҳажмларига қараб суғурта уруғлик фонди улушини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғликларини етиштириш белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов якунларига мувофиқ аниқланган тегишли хўжаликлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган уруғлик чигит белгиланган тартибда «Ўзпахтасаноат» АЖнинг корхоналарида ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларда, бошоқли дон экинлари уруғликлари эса — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналарида қайта ишланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази лаборатория таҳлилларини ўтказади ва уларнинг натижалари бўйича кейинги йилда экиш учун хулосалар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноат» АЖ ёки «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг тегишли қўшма қарорига мувофиқ суғурта уруғлик фонди асосий уруғлик фондининг ишлатилмай қолган ва кейинги йилга ўтадиган ғўза ёки бошоқли дон экинлари уруғликлари захиралари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Суғурта уруғлик фондининг уруғлик чигитлари белгиланган тартибда «Ўзпахтасаноат» АЖнинг пахта қабул қилиш корхоналарида ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларда, бошоқли дон экинлари уруғликлари эса — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг дон қабул қилиш корхоналарида амалдаги стандартларга мувофиқ сақланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари кўпи билан бир йилгача сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини фермер ва деҳқон хўжаликларида сақлашга йўл қўйилмайди, улар уруғлик тайёрловчилар ҳисобланадиган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарининг ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларнинг, шунингдек «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналарининг суғурта уруғлик фонди учун ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини жамғариш, қайта ишлаш ва сақлаш харажатлари сотиладиган уруғликлар таннархига киритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари комплекси раҳбари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари асосида уларни имкониятлари чекланган минтақаларга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимоли ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Табиий офатлар рўй берган ҳолларда суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан фойдаланиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига (ғўза учун) ва 3-иловасига (бошоқли дон экинлари учун) мувофиқ шакллар бўйича далолатномалар расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини имкониятлари чекланган минтақаларга етказиб бериш учун улардан фойдаланишга тегишли минтақалар раҳбарларининг буюртманомалари асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини халқаро шартномаларга мувофиқ етказиб бериш учун улардан фойдаланишга Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Суғурта уруғлик фондининг ишлатилмай қолган уруғликлари кейинги йилда асосий уруғлик фондига ўтказилади ва белгиланган тартибда экилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат эҳтиёжлари учун етиштирилмайдиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш мақсадида давлат эҳтиёжлари учун етиштирилмайдиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш ҳажми (кейинги ўринларда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари деб аталади), уруғлик сарфи бўйича ўртача кўп йиллик маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, кейинги йилда тегишли қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий уруғлик фондига етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 3 дан 5 фоизигача миқдорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кейинги йилда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг ҳажмлари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади. Бунда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг ҳажмлари, бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонларини белгилаган ҳолда туманлар бўйича тасдиқланади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонлари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва туманлар ҳокимликларига етказилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида туман ҳокими аниқ уруғчилик хўжаликларини, шунингдек асосий уруғлик фондининг уруғлик етиштириш ҳажмларидаги суғурта уруғлик фонди улушини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш тегишли хўжаликлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Суғурта уруғлик фонди ташкил этиш учун етиштирилган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари белгиланган тартибда уруғлик тайёрловчилар томонидан қайта ишланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сақлаш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари амалдаги стандартларга мувофиқ, уруғлик тайёрловчиларда кўпи билан бир йилгача сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Уруғликлар сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази лаборатория таҳлилларини ўтказади, уларнинг натижалари асосида кейинги йилда экиш учун хулосалар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини жамғариш, қайта ишлаш ва сақлаш харажатлари сотиладиган уруғликлар таннархига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан белгиланган тартибда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг қарорлари асосида уларни имконияти чекланган минтақаларга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар ҳолатида ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини халқаро шартномаларга мувофиқ етказиб бериш учун улардан фойдаланишга Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎‎ДАЛОЛАТНОМА‎‎

‎‎_______________вилояти, _____________тумани

‎‎__________(сана)

‎‎
‎‎Биз, қуйидаги таркибдаги комиссия аъзолари ___________________________________
_______________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

‎‎_____________________________ вилояти, _________________________туманидаги
‎ __________________________________________ фермер хўжалигининг ғўза экилган
‎ ______________________________ гектар майдони ___________________________

‎‎(сана)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(зарарланиш сабаблари)

сабабли зарарланганлигини аниқладик.

‎‎Мазкур майдоннинг __________________ гектарига қайта экиш учун (ёки оласига экиш
‎ учун) ______________тонна (тукли, туксиз) уруғлик чигит талаб этилади.

‎‎Юқоридагиларни инобатга олиб, ____________ вилояти, _______________ туманининг
‎ ____________ фермер хўжалигига _____________тонна _____________________ғўза
‎ нави (ёки ушбу минтақа учун навларни жойлаштириш тартибига асосан белгиланган бошқа навлар)нинг _______________партия, ________________ репродукцияли (тукли, туксиз) уруғлик чигити __________________________________ корхонаси ҳузуридаги _____________________________ уруғлик чигит сотиш шохобчасидан суғурта уруғлик фонди ҳисобидан ажратилишини зарур деб ҳисоблаймиз.

‎‎Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими раҳбари ________________________‎‎
‎‎Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ________________________‎‎‎
Ўзпахтасаноат» АЖ ҳудудий филиали вакили ________________________
‎‎«Ўздавуруғназоратмарказ» туман инспекцияси раҳбари ‎‎________________________
‎‎«Ўзгидромет» вакили ‎‎________________________
Фермер ‎‎ ‎‎________________________
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎‎ДАЛОЛАТНОМА‎‎

‎‎_______________вилояти, _____________тумани

‎‎______(сана)

‎‎
‎‎Биз, қуйидаги таркибдаги комиссия аъзолари ___________________________________
_______________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

‎‎_____________________________ вилояти, _________________________туманидаги
‎ _____________________________________________________ фермер хўжалигининг
‎бошоқли дон экилган _________________ гектар майдони ______________________да

‎‎(сана)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(зарарланиш сабаблари)

сабабли зарарланганлигини аниқладик.
Мазкур майдоннинг __________________ гектарига қайта экиш учун _______________
‎ тонна бошоқли дон экинлари уруғлари талаб этилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, _______________вилояти, _____________туманининг
‎ _____________ фермер хўжалигига _______________тонна _____________________
‎ бошоқли дон экинлари нави (ёки ушбу минтақа учун навларни жойлаштириш тартибига асосан белгиланган бошқа навлар)нинг ___________партия, __________ репродукцияли бошоқли дон экинлари уруғлиги ____________________________________ корхонаси ҳузуридаги ________________________ шохобчадан суғурта уруғлик фонди ҳисобидан ажратилишини зарур деб ҳисоблаймиз.
‎‎Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими раҳбари ________________________‎‎
‎‎Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили ‎‎________________________‎‎
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг дон маҳсулотлари корхонаси вакили ________________________
‎‎«Ўздавуруғназоратмарказ» туман инспекцияси раҳбари ‎‎________________________
‎‎«Ўзгидромет» вакили ‎‎________________________
Фермер ‎‎ ‎‎________________________
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 164-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон; 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)