LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида» 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:
1. 2006 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 23 октябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини инобатга олиб, 2006 йил 23 октябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.
2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.