Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2006 йил 8 май душанба иш кунини 2006 йил 6 май шанба кунига кўчириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2006 йил 8 май душанба иш куни 2006 йил 6 май шанба кунига кўчирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 1 май,
ПҚ-341-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 5-сон, 245-модда)