05.12.2013 йилдаги 254-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 05.12.2013 йилдаги 254-сон
Kuchga kirish sanasi
05.12.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодий судларнинг эътибори суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) белгиланган қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида кўрилишига қаратилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, ИПКнинг 135-моддасида назарда тутилган суд буйруғи бериш бўйича талабларнинг рўйхати тугал ҳисобланади ва у кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан қўйилган бўлса, қарздор томонидан солиқ қарзининг тан олиниши талаб этилмайди.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 133-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир.
(2.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги ариза қарздорлик суммаси ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари билан аниқланган ҳолдагина суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 2-бандига асосан билдирилганда, қарздор томонидан қарздорликнинг тан олиниши талаб этилмайди.
(2.2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан тақдим этилган суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада дебиторлик қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш тўғрисида талаб қўйилиши мумкин эмас. Бундай талаб билдирилганда, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан қарздорликни ундириш тўғрисида талаб қўйилганда, дебиторлик қарзини қарздор томонидан ҳужжатлар асосида тан олинган бўлиши лозим.
(2.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2.4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 25, 32 – 34, 38-моддаларида назарда тутилган судловга тааллуқлилик ва тегишлиликнинг умумий қоидаларига амал қилган ҳолда берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза юридик шахс мақомига эга бўлмаган кредитор томонидан ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган қарздорга нисбатан берилганда, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддаси биринчи қисмига асосан рад этилади.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Ариза билан юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс номидан ишончнома асосида мурожаат этса, суд аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда талаб қилинаётган сумма (талаб қилиб олинаётган мол-мулк) алоҳида бўлинма (филиал, ваколатхона) фойдасига эмас, балки манфаатлари кўзланиб ҳаракат қилинаётган юридик шахс фойдасига ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ИПК 136-моддасининг биринчи қисми талабларига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга ёзма шаклда берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза ахборот тизими орқали электрон шаклда берилганда аризани ёзма шаклда бериш ҳақидаги талабга риоя этилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан кредитор ёки унинг вакили мурожаат қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг мазмуни ИПК 136-моддасининг иккинчи қисми талабларига мос келиши лозим, акс ҳолда аризани қабул қилиш ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Судлар эътиборга олишлари керакки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага кредиторнинг талабини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.1. Солиқлар бўйича қарздорликни ундиришни юридик шахслар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ қарзи борлиги тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий карточкасидан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 115 ва 116-моддалари талабидан келиб чиқиб, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани солиқ тўловчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак.
(7.1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.2. Коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ИПКнинг 138-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
(7.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.3. Ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзни ундириш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор билан тузилган шартноманинг асли ёки нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар етказилганлиги, ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорлик тан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (солиштириш далолатномаси, ёзишмалар ва ҳ. к.)нинг асли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(7.4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.5. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага кредиторнинг талабини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтарилади.
(7.5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.6. Агар қонунда ёхуд шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилиниши белгиланган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ушбу тартибга риоя қилинганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши керак. Бундай далиллар илова қилинмаган тақдирда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан қайтарилади.
(7.6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Судлар шуни инобатга олишлари керакки, қонун ҳужжатлари талабига кўра нотариал тасдиқланиши ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган битимлар асосида вужудга келган қарздорликни ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ушбу талабларга риоя этилганлигини тасдиқловчи далиллар, давлат харидлари билан боғлиқ шартномалар бўйича харид қилиш тартиб-таомилига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим, акс ҳолда суд буйруғини бериш ИПК 144-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади. Ушбу тартиб ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш мажбурий бўлган шартномаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ИПКнинг 137-моддасига мувофиқ аризачи (кредитор) суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга аризанинг кўчирма нусхасини топшириши шарт. Қарздор — юридик шахсга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилганлигининг далили бўлиб, унинг раҳбари ёки ходимининг муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ёки штамп билан тасдиқланган имзоси, қарздор — фуқарога эса унинг шахсий имзоси ҳисобланади. Ушбу тартибга риоя қилинмаган тақдирда, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан аризачи (кредитор)га қайтарилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ИПК 139-моддасининг биринчи қисмига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво аризаси билан умумий тартибда мурожаат қилинганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ҳам давлат божини тўлашдан озод этиладилар.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.1. ИПК 139-моддасининг иккинчи қисмига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ундирувчи тўлаган давлат божи ундирувчи томонидан қарздорга умумий тартибда даъво аризаси берилганда тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига ўтказилади.
(10.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, давлат божини қайтариш масаласи кредиторнинг аризасига асосан ҳал этилади. Бундай ҳолда суд кредиторнинг даъво билан умумий тартибда мурожаат қилган ёки қилмаганлигини аниқлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредитор томонидан умумий тартибда даъво аризаси тақдим этилган бўлса, давлат божи тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади, акс ҳолда тўланган давлат божи қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.2. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддаси йигирма олтинчи қисмининг мазмунига кўра суд буйруғи бекор қилинган тақдирда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қайтарилмайди. Кредитор томонидан судга умумий тартибда даъво аризаси берилган тақдирда, у тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига олинади, мурожаат қилинмаган тақдирда эса, тўланган давлат божи бўйича харажат унинг зиммасида қолдирилади.
(10.2.-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.3. Судлар инобатга олишлари лозимки, кредитор томонидан олдиндан давлат божи тўланмасдан тақдим этилган ариза бўйича берилган суд буйруғи бекор қилинганда, қарздордан ундирилган давлат божи унинг аризасига асосан қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.4. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилганда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандларига асосан қайтарилганда, шунингдек суд буйруғини бериш ИПК 144-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилганда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қарздорга нисбатан умумий тартибда кредитор томонидан даъво тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
(10.4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредитор судга даъво аризаси билан мурожаат қилмаган бўлса, давлат божи фақат Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида назарда тутилган ҳолларда қайтарилади.
(10.4.-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мос ҳолда қайтарилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Судлар инобатга олишлари керакки, агар суд буйруғи берилгунга қадар кредитордан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ёки талабдан воз кечиш ҳақида ариза берилган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан қайтарилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилганлиги кредиторнинг судга бундай ариза билан қайта мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ИПК 142-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор унга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатда судга кредитор талабларига қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПКнинг 142-моддасида қарздор эътирозининг шакли ва мазмунига нисбатан муайян талаблар белгиланмаганлиги сабабли у эркин шаклда баён этилиши мумкин. Бироқ эътирозда аризадаги талабга муносабат билдирилган бўлиши керак. Эътироз судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар инобатга олиши лозимки, ИПК 142-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ўн кунлик муддат суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг нусхаси қарздорга топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар аризанинг нусхаси топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда бундай сана кўрсатилмаган бўлса, ўн кунлик муддат ушбу ариза судга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд буйруғи кредитор томонидан аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга топширилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ёзма фикрни тақдим этиш учун берилган ўн кунлик муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган бўлса, суд буйруғи ариза судга келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори ИПК 142-моддасининг иккинчи қисми мазмунига мувофиқ суд буйруғи, агар қарздор аризадаги талаб билан рози бўлса, ариза нусхаси қарздорга берилган кундан ўн кунлик муддат ўтмасдан ҳам берилиши мумкинлигига қаратилсин. Бундай ҳолатда суд буйруғи қарздорнинг аризадаги талабга ёзма розилиги келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. ИПК 143-моддасининг биринчи қисмига кўра судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан судлар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни пухта ўрганишлари, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб беришини аниқлашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15.1. ИПК 144-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса, ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низо тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса, судья суд буйруғини беришни рад этади. Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
(15.1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар суд буйруғи беришни рад этиш тўғрисидаги ажримда кредиторнинг ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти (протести) ёхуд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ИПКнинг 34, 35 ва 36-бобларига мувофиқ кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, иш ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига юборилади.
(15.1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, суд буйруғининг мазмуни ИПК 145-моддасининг биринчи қисми талабларига мос келиши, шунингдек унда қарздордан ундирувчи фойдасига ундирилиши лозим бўлган суд харажатларининг суммаси ҳам кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПКнинг 143-моддасига мувофиқ суд буйруғи иккита асл нусхада имзоланади, улардан бири ишда қолади, бошқаси суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади ва ундирувчига берилади (юборилади). Қарздорга суд буйруғининг кўчирма нусхаси юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор ва ундирувчининг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда, суд буйруғи электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Суд буйруғи апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди. Шу муносабат билан суд буйруғи устидан берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятини қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 316-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, суд буйруғини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қабул қилиш эса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар шикоят ёки ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти (протести) ёхуд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёхуд 324²-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза бўйича эса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга бўлганлиги сабабли уни ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ва дубликатини бериш, унинг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш, шунингдек қайтарма ижроси тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда судлар ИПКнинг 340 – 344-моддаларига амал қилишлари лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Судлар ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан берилган суд буйруғи ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги масалани ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайси турлари, суммалари ҳамда уларнинг тўлови қандай муддатга кечиктирилганлиги ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилганлигини аниқлашлари керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. ИПК 147-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қарздор узрли сабаб билан ўз вақтида кредиторнинг талабига қарши эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Суд бундай ҳолда буйруқни бекор қилишга ҳақли, шундан кейин кредиторнинг талаби даъво ишини юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар инобатга олишлари лозимки, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд буйруғи чиқарилган шахслар учун суд буйруғини бекор қилиш учун ариза беришнинг ўн кунлик муддати уларга суд буйруғи чиқарилганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ИПКда муайян талаблар белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, ариза эркин шаклда баён этилиши мумкин, аммо унда суд буйруғини бекор қилиш сабаблари кўрсатилган, шунингдек унга ушбу сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ариза судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилмаган бўлса, бу ҳолат уни қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза ИПК 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилган бўлса ва муддат ўтказилишининг сабаблари илтимоснома асосида узрли деб топилса, судья муддатни тиклаб, суд буйруғини бекор қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПКда ўтказилган муддатни тиклашнинг узрли сабаблари рўйхати кўрсатилмаганлиги боис, судлар муддатни тиклаш масаласини ҳал этишда илтимосномада келтирилган сабабларни ўрганиб, уларга ўз ички ишончлари асосида баҳо бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 147-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ёки бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздор чақиртирилмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кредиторга даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(20-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти (протести) ёхуд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ИПКнинг 34, 35 ва 36-бобларига мувофиқ кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, биринчи инстанция суди томонидан берилган суд буйруғи ҳам бекор қилиниши лозим.
(20-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Судлар эътиборга олишлари керакки, ИПК 140-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш, ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6-бандлари бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш, шунингдек ИПК 144-моддаси биринчи қисмининг 2-банди бўйича суд буйруғи беришни рад этиш ҳақидаги масала ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади ва натижаси бўйича ажрим чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва ИПК 144-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан суд буйруғи беришни рад этиш тегишинча суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага эътироз келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан ажримлар чиқарилгандан кейин беш кунлик муддатда тарафларга юборилади ёки уларга тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзили мавжуд бўлган тақдирда эса, ажримлар ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий хўжалик суди раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья М. ИЗРАИЛБЕКОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 5 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
254-сон