Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1992 17.05.1991 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.05.1991 йилдаги 137-сон
Kuchga kirish sanasi
17.05.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1992
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чинни буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбекчинни» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 ноябрдаги 558-сонли «Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Енгил саноат бирлашмалари ва корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 6 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Таркибида Тошкент, Қувасой ва Самарқанд чинни заводлари бўлган чинни буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбекчинни» Ўзбекистон давлат концерни ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекчинни» концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларига, корхоналарнинг ўзининг ва жумҳуриятнинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа концернлар ва уюшмаларда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, «Ўзбекчинни» концерни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади, енгил саноат моллари ишлаб чиқариш «Ўзбекенгилсаноат» Ўзбекистон давлат уюшмаси таркибига киради. Концерн ва уюшма аъзолари олдида ўз мажбуриятлари ва функцияларини бажариш юзасидан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида йиғма балансларга, ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи «Ўзбекистон ССЖда корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига ҳамда бошқа қонунчилик ва норматив актларга, шунингдек Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уюшма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Уставга мувофиқ тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида фаолият кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси томонидан унга ажратиладиган хом ашё ва моддий ресурсларнинг фонд сақловчиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Концернга таъсисчилари томонидан берилган ваколатларга мувофиқ қуйидагилар унинг фаолиятининг асосий функциялари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол бозорининг талабларини ҳисобга олган ҳолда концерннинг жорий дастурларини ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқиш, мақсадли комплекс илмий-техникавий дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яратилган ишлаб чиқариш потенциалидан фойдаланиш самарадорлигини, ишлаб чиқариш технологияси даражаси, маҳсулотнинг сифатини ва техник даражасини ошириш, корхоналарни хусусийлаштириш, ижара ва кичик корхоналар, фирма савдоси ташкил этиш асосида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва кўпайтириш ҳамда аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар билан биргаликда молия маблағларидан, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бозор муносабатлари шароитида барқарор зарарсиз ишлашни таъминлаш бўйича амалий ёрдам бериш. Корхоналарнинг шартнома ва молия интизомига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашмалар ва корхоналар ўртасидаги тармоқ ичида кооперация асосида маҳсулот етказиб беришни ривожлантириш, тайёр маҳсулотни сотишни мувофиқлаштириш ва бунга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва белгиланган тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқда ижтимоий соҳани ривожлантириш билан боғлиқ масалаларнинг комплекс ҳал этилишини таъминлаш, кадрлар сиёсатини олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат органлари ва бошқа органларда ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хўжалик ҳисоби даромади (фойда) ва номенклатурадаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бирлашмалар ва корхоналар фаолиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекчинни» концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар жумҳурият, ўз меҳнат жамоалари манфаатларидан ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ истеъмолчиларининг, савдо ташкилотларининг буюртмалари бўйича тегишли маҳсулотлар ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини мустақил равишда белгилайдилар, фирма магазинларининг тавсияларидан фойдаланган ҳолда уларни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш харажатларини, олинадиган фойда миқдорини белгилайдилар, Ўзбекистон ССЖ қонунлари билан белгиланган нормативлар, шунингдек, бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар қилингандан кейин ундан фойдаланиш масаласини мустақил равишда ҳал этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
концерн кенгаши томонидан белгилаган нормативларга мувофиқ фойдадан улар бажарадиган функциялар учун, шунингдек марказлашган резерв (эҳтиёт) жамғармасини ташкил этишга маблағлар ажратадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхоналар ва ташкилотлар вакилларининг йиғилиши (конференцияси) «Ўзбекчинни» концернини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унда концерн Кенгаши сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концерн Кенгашига бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек бошқарув аъзолари кирадилар. Кенгаш бошқарувни, унинг раиси ва раис ўринбосарларини сайлайди. Бошқарув раиси «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек концерн тафтиш комиссиясининг аъзолари ва унинг раиси концерн Кенгаши тақдимномасига кўра «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекчинни» концернига унга юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳисобга олган ҳолда, концерн Кенгаши билан келишув бўйича ўзининг тузилмасини, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини мустақил белгилашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. ЎзССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва «Ўзбекчинни» концерни бир ой муддат ичида корхоналарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилсинлар ва уларни молиявий соғломлаштириш бўйича ёрдам кўрсатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, «Ўзглавлегснабсбит» «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига «Ўзбекчинни» концерни учун ўзлари тақсимлайдиган номенклатура бўйича концерн корхоналарининг ривожланиши ва ишлаши учун моддий-хом ашё ва молиявий ресурсларни ажратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ташкил этилаётган «Ўзбекчинни» концернининг аппарати Парадлар хиёбони кўчаси, 5-уйдаги ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги эгаллаб келган хоналарга жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, жумҳурият вазирликлари ва идоралари «Ўзбекчинни» концерни бирлашмалари ва корхоналарига кўмаклашсинлар ҳамда уларнинг ривожланиши ва фаолиятига доир ўз ваколатларига кирувчи масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 17 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137-сон