Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ВАКОЛАТЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Қирғизистон Республикаси Олий Кенгаши миллий валюта жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк, вилоятларнинг ҳокимлари ва Тошкент шаҳри ҳокими, тегишли вазирликлар, идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда республикада пул муомаласи устидан назорат қилиш, аҳоли ва истеъмол бозорини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, товарларни купонлар, чеклар ва чекдафтарчалари бўйича сотишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя этиш, товар моддий бойликларни Ўзбекистондан ташқарига ғайриқонуний равишда олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик юзасидан жадал чора-тадбирлар кўрсин.
Бошқа шу каби вазиятлар юзага келгудек бўлса, шунингдек Россия кўрадиган чоралар Ўзбекистонга зиён етказса республика ўз миллий валютасига ўтиши юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш ваколати Вазирлар Маҳкамасига берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
883-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 267-модда)