Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2001 12.06.1991 йилдаги 159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.06.1991 йилдаги 159-сон
Kuchga kirish sanasi
12.06.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2001
Ҳужжат 22.03.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон ССЖдаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни (6-модда, 2-банд)ни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпогистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорини халқ депутатлари маҳаллий Советларининг барча ижроия қўмиталарига етказсинлар ва унинг бажарилишини доимий назоратга олсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталарида шу вақтгача рўйхатдан ўтказилмаган барча корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, юридик шахс ҳуқуқлари билан таъминланган филиаллар ва таркибий бўлинмалар 1991 йилнинг II-III чораклари давомида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишга мажбурлиги мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтмаган корхоналар (ташкилотлар), филиаллар ва таркибий бўлинмаларнинг хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади. Рўйхатдан ўтказилмаган корхоналар (ташкилотлар)нинг, филиаллар, таркибий бўлинмаларнинг даромадлари ноқонуний ҳисобланади ва бюджетга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Вице президент Ш. МИРСАИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 12 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 июндаги 159-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом мулкий шакллари ва қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, «Ўзбекистон ССЖдаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ ҳудудида ишлаб чиқариш (хўжалик), тижорат ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, юридик шахс ҳуқуқлари билан таъминланган филиаллар ва таркибий бўлинмалар (бундан кейин корхоналар деб аталади)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон ССЖ қонуни билан бошқа тартиб назарда тутилган корхоналарга тааллуқли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш корхона жойлашган халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия Советининг ижроия қўмитаси (бундан кейин рўйхатга олувчи орган деб аталади)ди амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун корхоналар рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мулкчиликнинг ёки вакил қилинган органнинг янги корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги қарори, ишлаб турган корхоналар учун — уларни ташкил этиш тўғрисидаги дастлабки ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги (хусусий) ва жамоа (ширкат) мулки (кооперативлардан ташқари)га асосланган корхоналар таъсис ҳужжатларининг нотариал жиҳатдан тасдиқланган нусхаларини тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги (хусусий) корхона ташкил этиш тўғрисида фуқаронинг ёхуд муассасанинг аризаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа корхонаси ташкил этишни хоҳловчи фуқароларнинг таъсис мажлиси баённомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчиликнинг жамоа шаклига асосланган корхона меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг баённомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) корхонани таъсис этувчи (таъсис этувчилар) томонидан тасдиқланган корхонанинг Устави ва унинг товар белгиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) янгидан ташкил этилаётган корхоналар учун, агар корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ер майдони талаб қилинса, ердан фойдаланувчининг розилик хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон ССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг маҳаллий органларида корхоналарнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълутотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) корхонани рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган миқдордаги давлат божи тўланганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Барча турдаги кооперативларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 17 августдаги 304-сон фармойишига мувофиқ амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон ССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг маҳаллий органларида кооперативнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 250 сўм миқдорида давлат божи олинади. Ногиронлар, уруш, меҳнат, ССЖИ Қуролли Кучлари фахрийлари ёки пенсия ёшига етган кишилар (пенсионерлар) ишлайдиганларнинг камида 50 фоизини ташкил қиладиган корхоналарнинг рўйхатга олинганлик учун давлат божи 50 фоизга қисқартирилади. Олинган маблағлар корхона рўйхатдан ўтказиладиган ниҳоя, шаҳар, шаҳардаги ниҳоя бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уставларни ўзгартирганлик ва қўшимчалар учун, шунингдек, корхоналар қайта тузилганда ва тугатилганда рўйхатдан ўтказиш учун тўланган сумманинг 50 фоизи миқдорида пул олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказиш тўғрисида зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган пайтдан бошлаб 30 кундан кечикмай амалга оширилади. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш дафтарига киритиш учун халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмитасининг молия-солиқ органига ўн кун муддат ичида етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиладиган ҳар бир корхона учун рўйхатга олиш дафтарида алоҳида варақ очилади, унга рўйхат графасида (1-илова) назарда тутилган маълумотлар ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Рўйхатдан ўтказилган корхонага рўйхатдан ўтганлик тўғрисида ордер (2-илова) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишлаб турган корхоналар ҳар қандай қайта тузиш ёки ўзларининг фаолият турларига ўзгартириш киритган ҳолларда, шунингдек, янгидан тузилган корхоналар беш кун муддат ичида уларнинг айнан ўхшаш ва классификация белгиларини аниқлаш мақсадида корхоналар ва ташкилотларнинг умумиттифоқ классификаторини юритиш тўғрисидаги Низом билан белгиланган тартибда ЎзССЖ Давлат статистика қўмитасига мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-ИЛОВА

‎______________________________ ҳудудидаги корхоналарнинг

РЎЙХАТИ

Рўйхатга олиш № ________‎‎‎ Рўйхат варағи _________________‎‎‎
‎‎Корхонанинг номи ______________________________________
‎‎Юқори ташкилот (корхонани таъсис этувчи) номи_____________
__‎‎____________________________________________________
‎‎Рўйхатга олинган сана ___________________________________
Ёзув № ва рўйхатга киритилган сана‎ Фаолият мақсади‎ Корхонанинг манзилгоҳи‎ Тугатиш тўғрисидаги маълумотлар‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-ИЛОВА

‎‎КОРХОНАНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА ДАВЛАТ‎

‎‎ОРДЕРИ _______________

199____ йил «__»_________‎

‎‎Мазкур ордер ______________________________________‎

‎‎(халқ депутатлари маҳаллий Советининг ижроия қўмитаси)‎

‎‎______________________________________ да рўйхатдан‎
‎‎ўтган _________________________________ га берилди.‎

(корхонанинг номи)‎

Рўйхатдан ўтказилган сана‎

Рўйхат № ____‎

199___ йил «__»_______‎