Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.04.1994 йилдаги 227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.1994 йилдаги 227-сон
Kuchga kirish sanasi
29.04.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга тайёргарлик кўриш ҳамда уни қабул қилиш ва қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш масалалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ва тайёрлашга ўз вақтида ҳозирлик кўриш, пахтакор хўжаликларнинг етиштирилаётган пахта толаси миқдори ва сифати бўйича манфаатдорлигини ҳамда масъулиятини ошириш, шунингдек пахта заводлари давлат тасарруфидан чиқарилишини ва тармоқда ривожланаётган бозор муносабатларини ҳисобга олган ҳолда «пахта хом ашёсини қабул қилиш-сақлаш-қайта ишлаш» технологик циклини босқичма-босқич ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахтачилик комплексининг моддий-техника негизини янги ҳосил пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишга ва қабул қилишга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» (Ҳусанов), «Ўздавпахтасаноатсотиш» (Зикриёев)нинг асосий вазифаси ҳисоблансин. Бунда пахтани йиғиб-териб олиш техникасининг барча турларини таъмирлаш ва тайёрлаб қўйишни ҳамда дефолиантлар захираларини яратишни шу йилнинг 1 августигача, тайёрлов шохобчаларини ва пахта тозалаш заводларини тўлиқ ҳозирлаб қўйишни эса 20 августгача тугаллаш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёсини ҳар бир хўжалик бўйича навлари ва типларига қараб алоҳида-алоҳида сақлаш учун шарт-шароитларни яратишга, ҳар бир вилоятда биттадан пахта заводини уруғлик пахтани қайта ишлашга ихтисослаштиришга алоҳида эътибор берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасининг пахтакор хўжаликларга 1994 йил ҳосилидан топширилаётган пахта хом ашёси харид нархининг 90 фоизини тўлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Хўжаликлар билан узил-кесил ҳисоб-китоб пахта хом ашёсини қайта ишлаш якунлари бўйича, қўшимча олинган маҳсулотни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси (Зикриёев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» маркази (Асриянц) билан биргаликда қабул қилинаётган пахта (тола) сифатини аниқлаш лабораторияларини техника билан қайта қуроллантириш, уларни замонавий назорат-ўлчов асбоблари ва ускуналари билан жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқсин. Ушбу масала бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Азимов) билан биргаликда, пахта толаси сифатини аниқлаш бўйича лаборатория асбобларини сотиб олиш учун Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки кредитини олишни тезлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўздавстандарт» маркази 1994 йилнинг 1 июлигача пахта хом ашёси учун янги стандартни ишлаб чиқсинлар, тасдиқласинлар ва амалда жорий этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 ой муддатда лабораториялар ходимларини, қабул қилувчилар-сархилловчиларни малака кўригидан ўтказсин, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни, қабул қилинадиган пахта хом ашёси сифатига холисона баҳо беришда мавқеини ва жавобгарлигини оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятларнинг ҳокимликлари билан биргаликда пахта тозалаш заводларини вилоятлар марказларидан ва бошқа йирик шаҳарлардан кўчириш, уларни пахта етиштириладиган жойларга жойлаштириш масалаларини ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи (Жўрабеков)га юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 29 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227-сон